SHERLAR.BIZ Shanba, 21.09.2019, 01:45
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 264
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 1
Mexmonlar: 1
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Sentyabir » 13 » Пойтахт кинотеатрларида одам савдоси ҳақида янги фильм намойиши бошланди
14:34
Пойтахт кинотеатрларида одам савдоси ҳақида янги фильм намойиши бошланди
Пойтахтимиздаги Алишер Навоий номли кино саройида Қадамлар деб номланган бадиийфильмнинг премъераси бўлиб ўтди. Мазкур картина 11 сентябрдан намойиш этилмоқда.

Одам савдоси бугунги куннинг энг глобал муаммоларидан бири ҳисобланади. Ушбу иллат мамлакатимизучун ҳам ўта долзарб саналади. Шу боис республикамизда уни бартараф этишга жиддий эътибор қаратилмоқда.Кўзда тутилган мақсад ва вазифаларга эришишда, албатта, тарғибот-ташвиқот ишлари ҳам муҳим ўрин тутади.Хусусан, мазкур муаммонинг мудҳиш оқибатларини аҳолига таъсирчан усулда кўрсатиб бериш, шу орқали уларниогоҳликка чақириш, алданиб қолишдан асраш, қолаверса, бугунги тинч, осуда ва фаровон ҳаётимизнинг қадригаетишга чорлашда кино асарларнинг аҳамияти катта. Ана шундай мақсадларни дилига туккан D.Vision. Pro. ҳамда Lola Film киностудиялари ижодкорлари Қадамлар дебномланган янги бадиий фильмни суратга олдилар. Ушбу фильмни тасвирга олиш жараёни деярли бир йил давом этди.Энг муҳими, унда иштирок этган ижодкорларнинг асосий қисми дебютантлардан иборат бўлиб, барчаси санъатсоҳаси вакилларидир. Масалан, бош роль ижрочиси, Ўзбек Давлат драма театри актёри Шерали Ортиқов илк боркатта фильмда ўз маҳоратини намойиш этди. Янги чеҳраларни соғинган томошабинлар учун мазкур жиҳат қизиқбўлиши табиий.

- Хусусий киностудияларнинг мураккаб мавзудагифильмларга қўла ура бошлашгани эътиборга лойиқ, - дейди Шерали Ортиқов. - Мен айнан Қадамлар фильми орқаликино оламига биринчи қадамимни қўйганимдан жудаям хурсандман. Бор маҳоратимни, имкониятимни ишга солишгаҳаракат қилдим. Бунда олий таълим даргоҳида, театрда устозларимдан олган билимларга таяндим. Белгиланганвазифани қанчалик уддалай олдим, албатта, бунга холис баҳони фақат томошабинларимиз беришади. Агарда ушбуфильмни кўриб, кимдадир фикр туғилса, охирини ўйламай, ҳар нарсани орзу қилиш, ҳавасга берилиш яхши эмас,бугунги ёруғ кунларнинг қадрига етиш зарур экан, деган хулоса пайдо бўлса, ижодий жамоа ўз мақсадига эришганбўлади.
Таъкидлаш жоиз, фильмда жиноятчиларнинг ширин ваъдасига учиб, оғирмеҳнат шароитига тушиб қолган ёш йигитларнинг бошидан кечирганлари, шунингдек, чет элни ҳавас қилиб, алданибқолган ва кейин афсус-надоматдан изтироб чеккан қизларнинг қисмати тасвирланган. Фарзандини кўзлари тўртбўлиб кутаётган онаизорнинг ҳолати таъсирчан усулда ифода этилган. Ана шу воқеалар орқали томошабин яна биркарра огоҳликка, хушёрликка чақирилади.

Ғоя муаллифи: УмарЙўлдошев Сценарий муаллифи: Абдуқаюм Йўлдошев Постановкачи режиссёр: Озод Шамсиддинов Постановкачиоператор: Дилшод Азимов Бастакор: Бобур Бебитов. Бош ролда: Шерали Ортиқов.

Асосий ролларда: Муҳаббат Абдуллаева, Шоҳида Исмоилова, АрслонЕсенов, Феруза Норматова, Феруза Мелибоева, Сайфиддин Мелиев, Акмал Назаров, Ширин Исмоилова, Наврўз Жумаев,Самиддин Лутфуллаев.
Категория: Kino yangiliklari | Просмотров: 1216 | | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт

Ro'yxatdan o'tish
Parolni unutdingizmi?
Поиск
Календарь
«  Sentyabir 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2019Хостинг от uCoz