Машҳур испан пойгачиси дунёнинг нуфузли веломусобақаси ҳисобланган "Жаҳон тури”да қатнашувчи "Euskaltel Euskadi” велосипед жамоасини сотиб олишга қарор қилди.
Бутун мавсум давомида Испания жамоаси катта молиявий қийинчиликларга учраётган эди – маблағ на спортчиларнинг (шу жумладан, Олимпиада чемпиони Самуэль Санчеснинг ҳам) маошига, на спорт анжомларини тегишли тарзда сақлашга етаётганди. Жамоанинг махсус баёнотида қийин вазиятда кўрсатган ёрдами учун "Формула-1”нинг икки карра чемпионига миннатдорчилик билдирилган.
Қайд этиб ўтамиз, "Euskaltel Euskadi” жамоаси барча нуфузли пойгаларга, шу жумладан афсонавий "Тур де Франс”га ҳам таклиф этилади.