SHERLAR.BIZ Juma, 11.10.2024, 18:40
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 285
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 1
Mexmonlar: 1
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » May » 25 » ПЛАСТИК КАРТОЧКА БЎЙИЧА ТЎЛОВ ЮҚОРИРОҚ БЎЛАДИМИ?
18:44
ПЛАСТИК КАРТОЧКА БЎЙИЧА ТЎЛОВ ЮҚОРИРОҚ БЎЛАДИМИ?
Бугун бозорларимизда ҳи­соб-китобларнинг терминал тизими шаклланаяпти, «электрон ҳамёнлар» ёрдамида товар ва хизматларга ҳақ тў­лаш амалиёти такомиллашаяпти. Ҳозирда ушбу жараён бораркан, истеъмолчиларда пластик карточкадан фойдаланиш хусусида саволлар юзага келмоқда. Саволлардан кўриниб турибдики, бу борада туғилаётган муаммолар та­­­лайгина. Биз республика «Ипотека» банки мутахассисларига мурожаат этдик.
- Кир ювиш машинаси харид қилаётганимизда сотувчи бизга пластик карточка бўйича тўлов юқорироқ бў­лади, деди. У ҳақми?
М. Дўстова, Қарши шаҳри.
- Сотувчи пластик карточка эгасига худди нақд ҳисоб-китоб бўйича бўл­ганидек, нархлар асосида хизмат кўрсатиши шарт. Мазкур ҳолда нархларнинг асоссиз оширилиши юз берган. Бу эса савдо қоидаларини бузишдир.
- Дугонам эрининг пластик карточкаси билан гарнитур сотиб олмоқчи бўл­ди, бироқ унинг харидини амалга оширишдан бош тортишди, чунки унда эрининг «пластиги» дан фойдаланиш ҳу­қуқига ишончнома йўқ эди. Ушбу талаб қанчалик қонуний?
- Илгари, ҳақиқатан, сотувчилар ишончномани ҳам, шахсни тасдиқлайдиган ҳужжатни ҳам талаб қилиш ҳуқуқига эга эдилар. Бироқ 2011 йил 23 июлдан бошлаб уларда бундай ҳуқуқ йўқ бўл­ди. Плас­тик карточкалар билан ҳисоб-китоблар қи­лиш тартибини белгилайдиган ҳужжатга ўз­гартиришлар киритилди, уларга кўра, энди шахсий банк карталари бош­қа шахсларга, масалан, оила аъзолари, дўстлар, танишларга берилиши мумкин. Улар карта эгасининг ишончномасисиз тўловларни амалга ошира оладилар. Ўзгартиришларга кўра, товарлар сотувчиси банк картасини тутувчидан унинг шахсни тасдиқлайдиган ҳужжат тақдим эти­лишини талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлган банд ҳам ўз кучини йўқотган.
- Пластик карточкам йўқолиб қолди. Қаерга мурожаат қилишим керак?
Санжар, Тошкент.
- Дарҳол банкка пластик карточка йўқолганлиги тўғрисида ариза билан мурожаат қилиш лозим, шундан сўнггина блокировка қилинади. Банк унинг эгасидан бу ҳақда ариза қабул қилинганидан ке­йин йўқотилган ёки ўғирланган банк картасидан фойдаланилган барча операциялар бўйича тўлиқ жавобгар бўлади.
- Пластик карточка ёрдамида харид учун ҳақ тўланаётганда сотувчи кўпинча баланд овоз билан фойдаланувчининг пин-кодини сўрайди. Пин-кодни «ошкор қилиш» «пластик»дан пул маблаҚларини ўҚирлашга, ундан товламачилар фойдаланишига олиб келмайдими?
А.Парпиев, Янгийўл тумани.
- «Ҳар қандай қулфнинг ўз калити бор» деб бежизга айтишмайди.Шу боис, банк билан шарт­номага кўра,харидор ўзининг манфий пин-кодини ўзи териши керак. Унинг сирини сақлаш карточкадан фойдаланувчининг мажбурияти ҳисобланади.Сотувчилар терминалнинг бутлигини сақлаш мақсадида,шунингдек, вақтни тежаш ниятида со­тувчи буни тезроқ қи­­лади, паришонхотир истеъмолчи бошқа рақамни босиши мум­­кин. Пин-кодни ўз қўли билан теришни афзал кўради. Сиз харид учун ҳисоб-китоб чоғида ўзингиз теришингизни талаб қи­­­­­­лишга ҳақ­лисиз. Сотувчи сизга берадиган касса чекини диққат билан ўқиб кўришни унутманг.
- Харид учун ҳисоб-китоб чоғида карточкам бир неча марта «ўқи­мади». Нима учун шундай бўлаяпти?
Ю. Орипова, Чирчиқ тумани.
- Бунинг бир неча сабаби бў­лиши мумкин. Агар истеъмолчи«пластик» ёр­­­­­дамида бир ойдан ошиқ вақт ҳисоб-китоб қил­­­­­маса, баъзи банклар виртуал воситаларни блокировка қиладилар. Бу нарса истеъмолчиларнинг манфаатларини ҳи­моя қилиш мақсадида қи­линади. Ёки карточкадаги пулингиз тугаса ёки терминал ёмон ишласа ҳам плас­тик «ўқимаслиги» мумкин. Кўпинча сотувчи карточкани суқиб, уни қи­мир­ла­тадиган, турли томонга эга­диган, пластикни тер­миналга картон, ҳатто пичоқ тиғи билан бирга қўядиган манзарани кўриш мумкин. Ваҳоланки, носоз терминаллардан фойдаланиш савдо қоидаларини қўпол ра­вишда бузиш ҳисобланади ва сотувчилар зиммасига жавобгарликни юклайди.
«Операция ўтмаслиги» хусусидаги яна бир сабаб — инсон омилидир. Сотувчилар харидор харид учун нақд пул тўлашини афзал кўрадилар. Одатда, улар харидорни нақд пул билан ҳисоб-китоб қи­лишга маж­бур этадиган важлардир. Бу хил муаммолар юзага келганда сиз дўкон менежерига мурожаат қилишга ёки ишонч телефони орқали солиқ хизматига қўнғироқ қи­лишга ҳақлисиз.
Категория: Qiziqarli malumotlar | Просмотров: 1005 | | Теги: ПЛАСТИК КАРТОЧКА БЎЙИЧА ТЎЛОВ ЮҚОРИ | Рейтинг: 5.0/3
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  May 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz