SHERLAR.BIZ Chorshanba, 24.04.2024, 15:38
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 284
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 12
Mexmonlar: 12
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Aprel » 16 » “Пирамида”да юз берган мудҳиш ҳодиса ёхуд Чорвоқ сув омборига ғарқ бўлган 12 ёшли қиз ҳақида
00:57
“Пирамида”да юз берган мудҳиш ҳодиса ёхуд Чорвоқ сув омборига ғарқ бўлган 12 ёшли қиз ҳақида
СОҲИЛГА САЁҲАТ

2012 йил 18 июл. Ёзнинг жазирама кунлари. Чорвоқ сув омбори, "Пирамида” оромгоҳи дам олувчилар билан гавжум.
Ўша куни Дилором опа 12 ёшли қизи Наима, бир неча дугонаси ва уларнинг фарзандлари билан бирга Чорвоқ сув омбори соҳилларида жойлашган дала ҳовлилардан бирига дам олишга борганди. Бу дала ҳовли "Пирамида” дам олиш масканининг шундоққина ёнгинасида. Катталар ҳали жойлашиб улгурмай, ҳовлидаги бассейн суви ифлослигини кўрган болалар унда чўмилгиси келмай, оналаридан Чорвоқ сув омборида чўмилишга рухсат сўрай бошлашади.
Дилором опа негадир қизига рухсат бергиси келмасди.

- Ойи, илтимос, сузишни биламан-ку, нимага хавотирланасиз, шунча жойга келиб, чўмилмай кетаманми, борақолай... - Наима тенгдошларидан ажралиб қолишни истамай, чўмилишга боришга онасини зўрға кўндирди.
Дилором опа бир дугонаси билан уларга таом тайёрлаш учун дала ҳовлида қолишди. Қувончи ичига сиғмай, қий-чув қилиб чўмилишга отланган болалар ортидан "эҳтиёт бўлинглар” деганича қолди она. Орадан бир соатдан ошиқроқ вақт ўтиб эса болаларни олиб кетган дугонаси Дилором опага қўнғироқ қилди:
- Дилором, тез етиб келинг, биз ўтирган катамаран сув ўртасида скутер билан тўқнашиб кетди. Ҳаммамиз сувга ағдарилдик... Наимани қидиришяпти...
Ҳуши бошидан учган она таксида беш дақиқанинг ичида сув бўйига етиб борди. Катамаранга Наима билан бирга ўтирган шериклари оғир шикастланиб, қутқарувчилар томонидан қирғоққа олиб чиқилганди. Наимани эса ҳамон топишолмаётганди. Тўқнашув икки қирғоққа ҳам узоқ бўлган масофада, сувнинг ўртаси – чуқур жойида юз берганди. Қутқарувчилар билан бирга қайиқда сувнинг ўртасига етиб борган она қизининг исмини айтиб бақирар, сув юзида қизи қалқиб чиқишига умид қилиб, полапонидан айрилган қушдек нолон чарх урарди. Вақт ўтиб борар, қиздан эса ҳамон дарак йўқ. Онаизор атрофидаги ҳаммага "Илтимос, қизимни топинглар, яхшилаб қаранглар, менга ёрдам беринглар”, деб ялинарди. Бу орада қизнинг отаси Носирга ҳам хабар етказилиб. у ҳам шаҳардан етиб келди. Ота ҳам жон-жаҳди билан қизини қидирарди. Афсуски, ўша куни ҳам, кейинги куни ҳам Наиманинг на ўлиги, на тириги топилди...
Қутқарувчиларнинг сув остига 40-50 метр чуқурликкача тушиб излаши натижасида бир ҳафтадан сўнггина қизнинг жасадини топишга муваффақ бўлишди. Бу бир ҳафта ичида шўрлик ота билан онанинг ҳоли нима кечганини тасаввур қилаверинг...

ФОЖИА ҚАНДАЙ ЮЗ БЕРДИ?

Айнан ўша куни, яъни 2012 йилнинг 18 июлида Тошкент шаҳрида яшовчи Мирвали исмли йигит ҳам ўртоқлари билан дам олишга борганди. Эндигина йигирма ёшга кирган бу йигит ва ўртоғи икки қиз билан бирга "Пирамида”да маза қилиб дам олишни мўлжаллашганди.
Мирвали анчадан буён кўз остига олиб юрган қизи Шоҳидани ўзига ҳамроҳ қилганди.
- Вой, худди океанга ўхшайди-я, сувнинг кўплигини қаранг! Бу жойни шунчалик катта деб тасаввур қилмагандим! - Шоҳида ҳайратини яширолмади.
Мирвали эса қизни яна қойил қолдиргиси келдими, катта тезлик билан сувда ҳаракатланадиган скутерни ижарага олиб, қизни ҳам унга ўтқазди.
Оромгоҳда скутерларни ижарага берувчи Фозил исмли йигит кемани бошқарувчи билан бирга беришини айтганида Мирвали бунга рози бўлмади.
- Биз ҳам ҳайдашни биламиз, ака, менга бошқарувчи керакмас, ўзим эплайман, ишонаверинг.- Қизнинг олдида паcт кеткиси келмади йигитнинг.
Ижарага берувчининг эҳтиёт бўлиб бошқаришини таъкидлагани йигитнниг қулоғига ҳам кирмади. Оромгоҳ соҳилидаги маълум белгиланган жойларда бошқариш кераклиги ҳақида эшитгиси ҳам келмади.

СУВ УСТИДА ПОЙГА?

Мирвали Шоҳиданинг ҳайратини яна ошириш учунми, яна бир бор ўзини кўрсатиб қўйгиси келдими, гўё ён-атрофида ўзидан бошқа одам йўқдек, скутерни дуч келган томонга қараб бошқариб кетди. Натижада скутерлар ҳаракатланиши учун белгиланган махсус жойидан чиқиб, катамаранда ҳаракатланишга мўлжалланган ҳудудга ўзбошимчалик билан кириб кетди. У катта тезликда бораркан, ўнг томондан ўзи томонга қараб келаётган скутерни ўтказишни хаёлига ҳам келтирмади, тезликни янада оширган вақтда бошқарувни йўқотиб қўйди. Натижада шу ҳудудда ҳаракатланиб кетаётган Наима ва унинг шериклар бошқарувида бўлган кичик ҳажмли кема, яъни катамаран билан тўқнашиб кетди. Катамаранда ҳаракатланаётганлар ҳам қаршисида бирдан пайдо бўлган скутердан ўзини ҳимоя қилишга улгурмай қолишди. Катамаранни бошқариб кетаётган Наима бошидан қаттиқ жароҳат олгани туфайли, тўқнашув пайтидаёқ сувга чўкиб вафот этган. Катамарандаги унинг шериклари ҳам оғир тан жароҳатлари олиб, ўша куни Бўстонлиқ тумани марказий шифохонасига ётқизилган.

НЕГА МУТАСАДДИЛАР БЕФАРҚ?

- Агар мени ўша дам олиш масканида шундай воқеалар ҳам бўлиб туради, деб огоҳлантиришганида мен ҳеч қачон у жойга бормаган бўлардим, - дейди Наиманинг онаси Дилором опа. – Гулдек қизимдан ажралдим. Униг орзулар, режалари жуда кўп эди. Бадиий гимнастика бўйича жуда яхши ютуқларга эришаётганди. Жуда иқтидорли эди. Энди уни кўра олмаслигимни, бағримга босолмаслигимни эсласам, яшагим келмайди. Тўғри, фарзандидан ажралган битта мен эмасман. Бундай воқеалар оромгоҳ ҳудудида олдин ҳам бўлган экан. Лекин нега булар ҳақида аҳолига тушунтиришлар олиб борилмайди? Ўша фожиа содир бўлган кунлари ҳам буни бошқаларга билдирмасликка ҳаракат қилишди. Одамлар у ерда дам олиш учун қанчадан-қанча пул сарфлашади. Бу бахтсиз ҳодиса, дейишингиз ҳам мумкин. Лекин ҳамма жойда ҳам қонун-қоида бор, хавфсизлик чоралари кўрилиши керак-ку. Бунга ким масъул? Нега инсон тақдирига айримлар шунчалик бефарқ қарашади?!.

Менга одамлар "Кўп куюнаверма, ҳаммаси Худодан, қизингнинг умри қисқа экан, сабрли бўл”, дейишади. Лекин скутерни бошқараётган йигит шўхлик қилиб, ўзига эрк бермаганида, атрофида бошқалар ҳам борлигини англаганида бу воқеа юз бермаслиги мумкин эди...

Мана, яқинда яна кунлар исиб, Чорвоқ оромгоҳига борувчиларнинг сони кўпаяди. У ерда ёши катталар ҳам, ҳали ҳеч нимани англолмайдиган болалар ҳам бор. Менинг аҳволимга тушиб, кейин афсусланиб қолмаслик учун одамларни ҳушёрликка чақирмоқчиман. Агар мен бу жойда инсонлар шунчалик бир-бирининг ҳаётига бефарқлиги, инсон тақдири учун хавф соладиган жиҳатларга масъул бўлган инсонлар ўз ишига шунчалик бефарқ қарашини эшитганимда, у жойга умуман бормаган бўлардим, - дейди Дилором опа.
Яхши ният билан дам олишга борган онаизорнинг у ердан қизининг жасадини қучоқлаб қайтиши етти ухлаб тушига ҳам кирмаган бўлса керак.

Ҳадемай яна ёз мавсуми бошланади, бу каби кўнгилсизликлар яна такрорланмаслиги учун ўша жойдаги мутасаддилар билан бирга ҳар бир инсоннинг ўзи ҳам масъул. Яна кимларнингдир ҳаёти хавф остига қолмаслигига ҳеч ким кафолат бера олмайди. Оромгоҳдаги аҳолига турли хизмат кўрсатувчи ижарачилар ҳам фақат пул топишни ўйламасдан, фойдаланувчиларнинг ҳаётига ҳам бефарқ қарамаслиги лозим. Уларни назорат қиладиган мутасаддилар ҳам бу масалани яна бир бор ўрганиб чиқишса, ёмон бўлмасди.

darakchi.uz
Категория: Qiziqarli malumotlar | Просмотров: 983 | | Рейтинг: 4.8/5
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт

Ro'yxatdan o'tish
Parolni unutdingizmi?
Поиск
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz