Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган "Perfectum Mobile" уяли алоқа оператори 2013 йил 1 февралдан бошлаб, кундалик абонент тўловлари оширилишини эълон қилди. Унга кўра, компания тақдим этган тариф режаларида 1 февралдан бошлаб кундалик абонент тўлови 1 центга оширилгани баробарида, ойлик тўлов 30 центни ташкил этади. Бундан буён қуйидаги тариф режаларида тўлов миқдори қуйидагича кўриниш олади: «Осон суҳбат - Андижон» - кунига 0,01 доллар. «Плюс», «Credo», «Икки марта арзон», «Осон», «Ажойиб бонус» - кунига $0,02. "Ҳаммага сўзла», «Осон суҳбат", «Орзулар ушалмоқда» - кунига $0,03. «Сония», «Етакчи» - кунига $0,08. «Ритм» - кунига $0,11. «Профи» – кунига $0,96. «Биринчи тармоқ» - ҳар ойда $1,30. «Оддий»– ҳар ойда $2,29. «Тунда арзон» – ҳар ойда $3,30. Эслатиб ўтамиз, бундан аввал "Ucell" ва "Beeline" уяли алоқа операторлари ҳам абонент тўловлари оширилгани ҳақида маълум қилганди.
|