Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг буйруғи билан Пенсияларни қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги Низмом тасдиқланди.
Norma.uz нашрининг хабар беришича, Молия вазири буйруғига мувофиқ, индивидуал ойлик коэффицентларини қўллаш йўли билан янгидан белгиланадиган пенсиялар миқдорини аниқлаш учун, юқоридаги буйруқ билан тасдиқланган Низомга иловада келтирилган энг кам иш ҳақи миқдори қабул қилиниши белгиланди.
Пенсияни ҳисоблаш учун энг кам иш ҳақи миқдорининг (ЭКИҲМ) 8 бараваридан кўп бўлмаган суммадаги ўртача ойлик миқдори (91 530 сўм х 8 = 732 240 сўм) қабул қилинади. Агарда янги ўртача ойлик миқдори индивидуал ойлик коэффицентни ҳисобга олган ҳолда ЭКИҲМ 8 баравари ва ундан кўпни ташкил этса, пенсияни қайта ҳисоблаш 732 240 сўмдан кўп бўлмаган (91 530 сўм х 8) маошдан, уни меҳнат стажи давомийлигига боғлиқ ҳолда ҳисобланган пенсияни ҳисоблаш учун қабул қилинган фоизга кўпайтириш йўли билан амалга оширилади.
Агар ёшга доир ёки ногиронлик бўйича пенсия олувчиларда пенсия тайинлаш учун зарур иш стажи мавжуд бўлмаса, пенсия миқдори қайта ҳисоблашда мавжуд стаж миқорига муқобил равишда аниқланади.
Ҳамма ҳолларда пенсияларга қўшиладиган устама миқдори энг кам иш ҳақи миқдори - 91 530 сўмдан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
Аввал хабар берилганидек, 2013 йилнинг 15 августидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида энг кам ойлимк миқдори 91 530 сўм, ёшга доир пенсия миқдори - 179 020 сўм, болаликдан ногиронлар учун нафақа - 179 020 сўм, етарли иш стажига эга бўлмаган қариялар ва меҳнатга қобил бўлмаган фуқаролар учун ёрдам пули - 109 850 сўм қилиб белгиланган.