Статистика |
Hozirda saytda: 1 Mexmonlar: 1 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2013 » Sentyabir » 13 » Пенчак силат бўйича Ўзбекистон очиқ чемпионати ғолиблари тақдирланди
13:18 Пенчак силат бўйича Ўзбекистон очиқ чемпионати ғолиблари тақдирланди |
Пойтахтимиздаги “Жар” спорт-соғломлаштириш мажмуасида болалар, ўсмирлар,хотин-қизлар ва катталар ўртасида пенчак силат бўйича “Ўзбекистон опен – 2013” халқаро турнириякунланди. Илк маротаба ўтказилган мазкур мусобақадаҳамюртларимиз билан бирга Малайзия, Сингапур, Озарбайжон, Россия, Қозоғистон ва Қирғизистондан 300 нафаргаяқин спортчи ўзаро куч синашди. Турнир пенчак силатнинг комплекс машқ бажариш ва яккама-якка беллашувйўналишлари бўйича ўтказилди. Турнирда комплекс машқ бажаришбўйича 13-16 ёшли қизлар ўртасидаги баҳсларда ўзбекистонлик Елизаветта Қодирова ва Наргиза Сарсенбоева олтинмедални қўлга киритди. Катталар ўртасида Зулфия Розиқова биринчи ўринни эгаллади. Комплекс машқ бажариш бўйича ўсмирлар ўртасида Жалолиддин Орипов ва АзизбекБакировнинг чиқиши ҳам олтин медалга лойиқ топилди. Катталар ўртасида Сингапур терма жамоаси аъзосиМуҳаммад Иқбол Абдураҳмон шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди. Пенчак силатнинг яккама-якка баҳсларида энг кескин ва муросасиз кураш наманганлик ФурқатЁқубов ва жаҳон чемпионати кумуш медаль совриндори Муҳаммад Хелмал (Малайзия) ўртасида бўлди. Ундаҳамюртимиз рақибини енгиб, халқаро турнир ғолиби бўлди. Қолганвазн тоифаларида ҳамюртларимиздан Шерзод Абдуғаниев, Элдор Набиев, Нодира Қозоқова, Сетора Бобокалонова,малайзиялик Муҳаммад Фикрий, Аҳмад Шаҳрул, Сити Рахмах, сингапурлик Муҳаммад Шокир каби пенчак силатусталари ҳам олтин медаль билан тақдирланди.
|
Категория: Sport yangiliklari |
Просмотров: 510 |
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|