SHERLAR.BIZ Shanba, 21.12.2024, 16:18
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 285
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 14
Mexmonlar: 14
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Sentyabir » 25 » “Педагогик грантлар дастури”
00:05
“Педагогик грантлар дастури”

Лойиҳангизни амалга ошириш учун қулай имконият!


Бугунги кунда юртимизда устоз ва мураббийларни ҳар тарафлама қўллаб-қувватлаш, уларни рағбатлантиришга жуда катта эътибор қаратилмоқда. Айниқса, Фонд форум томонидан "Педагогик грантлар дастури”нинг ўтказилиши алоҳида диққатга сазовордир.

2006 йилдан буён ўтказиб келинаётган мазкур дастурга аризалар қабули 1 октябрдан бошланади. Дастурнинг мақсади – педагогик фаолиятни янада ривожлантириш учун ҳисса қўшиш, таълим бериш услуб ва усулларини мукаммаллаштириш, ижодий изланишларга туртки бериш, халқ таълими тизими педагогларини ойлик ва бир маротабалик грантлар бериш орқали моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлашдан иборат.

 

ПЕДАГОГИК ГРАНТЛАР НИМА УЧУН БЕРИЛАДИ?

Педагогик грантлар дастурига қабул 2013 йилнинг 1 октябридан 1 декабрига қадар давом этади. Мазкур грантлар ўқитувчиларга интерактив методлар асосида дарс ўтиш услубини ишлаб чиқиш, модуллар, маърифий тадбирлар тайёрлаш, тадқиқот ишларини амалга ошириш, амалий қўлланмалар яратиш, янги услубий қўлланмалар, ўқув ва ўқув услубий адабиётлар яратиш учун берилади.

 

ГРАНТЛАР УЧ ЙЎНАЛИШ БЎЙИЧА ТОПШИРИЛАДИ

1. Халқ таълими тизими педагогларига (олий маълумотли, 3 йилдан кам бўлмаган узлуксиз педагогик меҳнат стажига эга бўлган умумтаълим мактаблари ўқитувчиларига).

2. Ўрта махсус ва олий ўқув юртлари ўқитувчиларига (олий маълумотли, 5 йилдан кам бўлмаган узлуксиз педагогик меҳнат стажига эга бўлган академик лицей, коллеж ва олий оқув юрти ўқитувчиларига).

3. Таълим муассасалари раҳбарларига (мактаб, академик лицей, коллеж директорлари щамда ОЎЮ ректор ва проректорларига)


Танлов ғолиблари дастур талаблари ва шартларидан келиб чиққан ҳолда мустақил мутахассислар ҳамда жамоат арбобларидан иборат ҳакамлар ҳайъати томонидан аниқланади. Дастурнинг биринчи ва иккинчи йўналиши ғолибларига ўқув йили давомида ҳар ой моддий мукофот ажратилади.

Учинчи йўналиш ғолибларига эса, ўз лойиҳаларини амалга ошириш ва ривожлантириш учун бир марталик грант ажратилади.


Факт

* 2006 йилдан буён Педагогик грантлар дастурида 6632 нафар ўқитувчи иштирок этган бўлса, шулардан 347 нафари ғолибликни қўлга киритди.

* Ғолибларга 261,74 млн. сўмдан ортиқ маблағ грант сифатида топширилди.


Иштирокчидан қабул қилинадиган ҳужжатлар:

- рангли фотосурат ёпиштирилган иштирокчи анкетаси;

- паспорт нусхаси (рўйхатга қўйилганлиги ҳақидаги бети билан);

- олий маълумот тўғрисидаги диплом нусхаси;

- кадрлар бўлими бошлиғи муҳри билан тасдиқланган меҳнат дафтарчаси

 нусхаси;

- лойиҳа;

- лойиҳа бюджети.


Диққат!

Танловда олдинги йилларда Педагогик грантлар дастурида ғолиб бўлганлар иштирок эта олишмайди. Танловда фақат якка тартибда иштирок этилади, жамоавий аризалар қабул қилинмайди, бундан ташқари номзод кўрсатилган йўналишлардан фақат биттасида иштирок этиши мумкин.

 

ҒОЛИБЛАР НИМА ДЕЙДИ?


Лола Ғаниева, Ўзбекистон Давлат консерваторияси кафедра мудири:

"- Мен "Педагогик грантлар дастури”нинг иккинчи йўналиши бўйича 2012 йилда ғолиб бўлдим. Мазкур дастурда "Ўзбекистон ансамбль мусиқаси” номли лойиҳам билан иштирок этдим. Лойиҳани тайёрлаш жараёни осон кечмади. Бу менинг ўз устимда ишлашимга, изланишимга сабаб бўлди. Лойиҳам ҳакамлар ҳайъати томонидан юқори баҳоланиб, грант соҳиби бўлдим.

Ғолиб бўлганимдан сўнг ўз лойиҳамни амалга оширишга, педагогик фаолиятимни янада ривожлантиришга, маърифий тадбирлар ташкил қилишга киришдим. Жорий йилнинг апрель ойида лойиҳам бўйича фестиваль бўлиб ўтди. Унда барча ансамбллар иштирок этишди.

 

Дилноза Камолова, Самарқанд давлат архитектура институти:

IMG 1170- "Педагогик грантлар дастури”да "Ўзбекистон тарихий ёдгорликларида нур архитектураси” номли лойиҳам билан иштирок этдим ва иккинчи йўналиш бўйича ғолибликни қўлга киритдим. Натижада лойиҳамни амалга ошириш имкониятига эга бўлдим.

Мен, аввало, Ўзбекистондаги барча педагогларга шундай имкониятлар яратиб берилаётгани, кўплаб грант дастурлари ўтказилаётгани учун катта раҳмат дейман.

Албатта, биз педагоглар шундай имкониятлардан моҳирона фойдаланган ҳолда турли инновацион лойиҳалар ўйлаб топишимиз, дарсларни интерфаол усулларда олиб боришимиз лозим деб ўйлайман. Бу эса, ўсиб келаётган ёш авлоднинг, шогирдларимизнинг илм олишга янада интилиши ҳамда дарсга қизиқиши ортишини таъминлайди.


Гавҳар СИДДИҚОВА

Категория: O`zbekiston Yangiliklari | Просмотров: 873 | | Теги: “Педагогик грантлар дастури” | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Sentyabir 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz