SHERLAR.BIZ Sheshanba, 15.10.2024, 19:32
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 285
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 1
Mexmonlar: 1
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » May » 7 » “Paynet”да тўловингиз ўз вақтида тушмаса.
01:19
“Paynet”да тўловингиз ўз вақтида тушмаса.
Мобил алоқанинг тезкор ривожи у билан боғлиқ бўлган кўплаб бизнесларнинг ҳам пайдо бўлишига олиб келди. Ҳозирги замонда етти ёшдан етмиш ёшгача, ҳамманинг қўлида телефон, аксарият одамларнинг уйида интернет. Бунинг барчаси албатта харажатни ва узлуксиз тўловларни тақозо этади. Бизнинг тезкор ёрдамчимиз "Paynet” шохобчалари эса йилдан-йилга янада қулай хизматларни таклиф этмоқда.

PAYNET рақамларда:
Республикамизда UZPAYNET компанияси 2005 йилда ўз фаолиятини бошлаган.

"Paynet” тизими орқали илк бор тўловлар 2006 йилда амалга оширилган.

Ҳозирда юртимизнинг барча жабҳаларида компаниянинг 25 000 дан ортиқ тўловларни қабул қилиш шохобчалари мавжуд.

Ҳар куни PAYNET шохобчаларида 2 млн. нафардан ортиқ киши тўловларни амалга оширади.

Бугунги кунда UZPAYNET компанияси 90 дан ортиқ хизмат етказиб берувчилар билан ҳамкорлик қилади.

ҚАНДАЙ ИМКОНИЯТЛАРНИ ТАҚДИМ ЭТМОҚДА?
"Paynet” тизими ўз олдига мижозларга хизмат кўрсатишнинг янги ва сифатли даражасини таъминлаш ҳамда тўловларни қабул қилишнинг анъанавий усулларидан қочиш, провайдерлик хизматларини кўрсатувчи операторлар ва уларнинг мижозлари учун тўловларни қабул қилишда максимал қулайликлар яратиш, шунингдек, замонавий технологиялар ва юқори сифатли хизматларга асосланган ҳолда аҳоли ва ташкилотларга хизматларнинг бошқа турларини ҳам тақдим этиш каби мақсадларни қўйган. Бунинг натижасида, "Paynet” тизими провайдерлик хизматларини кўрсатувчи компания офисига бормасдан, уяли алоқа, Интернет, шаҳар телефони, коммунал хизматлар ҳамда реал вақт режимида ишловчи бошқа хизматларни тўлаш имконини беради.

PAYNET тўлов тизими ҳафтанинг 7 куни ва сутканинг 24 соатида узлуксиз ишлайди.

БОШҚА РАҚАМГА ПУЛ ТЎЛАСАНГИЗ...
Агар тўлов жараёнида телефон ёки ҳисоб рақами нотўғри кўрсатилган бўлса, қаерга мурожаат қилиш керак?

Бундай ҳолатда тўлов агентидан чекни илова қилган ҳолда тўловни бекор қилишни талаб қилишингиз ёки UZPAYNETнинг бош офисига ўзингиз билан PAYNET чеки ҳамда шахсингизни тасдиқловчи ҳужжат билан мурожаат қилишингиз мумкин.

ТЎЛОВИНГИЗ ЎЗ ВАҚТИДА ТУШМАСА...
Тўлов шохобчасида уяли алоқа учун тўлов амалга оширилганда, ҳисобга тушмаса, нима қилиш керак?

PAYNET шохобчаларида тўланган тўловлар аниқ вақт режимида амалга оширилади, тўлов 4 дан 10 сониягача бўлган вақтда мижоз ҳисобига тушади. Бу давр мобайнида ва бироз муддат ўтганидан кейин ҳам тўлов ҳисобингизга тушмаса, у ҳолда компаниянинг техник қўллаб-қувватлаш хизматининг (+99871) 230-60-90 рақами орқали тўлов ўтганлиги ёки ўтмаганлиги ҳақида маълумот олишингиз зарур. Агар тўлов муваффақиятли ўтган бўлса-ю, лекин ҳисобингиз тўлдирилмаган бўлса, у ҳолда Уяли алоқа компаниясига қўнғироқ қилиб ўз рақамингиз қарздорлиги ҳақида маълумот олишингиз керак. Уяли алоқа компанияси вакили кўрсатилган телефон рақамига тўлов ўтмаганлигини таъкидласа, UZPAYNET компаниясининг бош офисига маълумот чеки билан мурожаат қилишингиз ёки UZPAYNETнинг электрон манзилига сканердан ўтказилган ариза билан чекни юборишингиз мумкин. Ариза намуналари эса UZPAYNET сайтида кўрсатилган. Компанияга тушган барча аризалар қисқа муддатларда кўриб чиқилади.

ХИЗМАТ УЧУН НЕЧА ФОИЗ ОЛИШГА ҲАҚЛИ?
Бош агент, яъни МЧЖ "UZPAYNET” ҚК тўловчиларга кўрсатган хизматлари эвазига мобил алоқа операторларидан ҳар бир тўланган тўлов суммасидан 2 % миқдорида, тўлов агентлари 0%дан 4%гача бўлган миқдорда мукофот пули олиниши белгиланган. Тўлов агенти шартномада белгиланган хизмат ҳақидан ташқари қўшимча устама ҳақ олмаслиги шарт!

PAYNETДАН НОРОЗИ БЎЛСАНГИЗ...
PAYNET тўлов пунктлари хизматларидан норози бўлган мижоз МЧЖ "UZPAYNET” ҚКга (+ 99871) 230-60-90 телефон рақами ҳамда компаниянинг электрон ёки почта манзили орқали мурожаат қилиши мумкин.

Шунингдек...
Бугунги кунда истеьмолчилар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида етказиб берувчиларнинг хизматлари учун тўловларни МЧЖ UZPAYNET ҚКнинг тўлов агентлик тармоғидан фойдаланмаган ҳолда ҳам амалга ошириш имкониятига эга. Яъни:

* Уяли алоқа хизматлари учун тўловларни уяли алоқа компанияларининг юртимиздаги барча мавжуд офисларидан, ҳамда тўлов (скретч) карточкалари орқали;

* интернет провайдерларнинг хизматлари учун тўловларни улар томонидан сотувга чиқарилган тўлов (скретч) карточкалари орқали;

* коммунал тўловларни юртимизда фаолият юритаётган деярли барча банк кассалари орқали ҳамда банкнинг жойларга чиқиб коммунал тўловларни қабул қилувчи кўчма кассалари орқали амалга оширишлари мумкин.


Шоҳ Жаҳон тайёрлади
Категория: Mobil telfonlar | Просмотров: 849 | | Теги: “Paynet”да тўловингиз ўз вақтида ту | Рейтинг: 4.7/3
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  May 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz