Статистика |
Hozirda saytda: 7 Mexmonlar: 7 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2013 » Sentyabir » 12 » Паловни жигарранг гуручга дамлашнинг муҳим сабаби
18:40 Паловни жигарранг гуручга дамлашнинг муҳим сабаби |
Кузги-қишки мавсум ва шамоллаш касалликлари авж оладиган давр арафасидаиммунитетимиз кўмакка муҳтож бўлади. Шиддатли шаҳар ритмига асосланган замонавий ҳаёт тарзи соғлиғимизҳақида ўйлашга кўп вақт қолдирмайди. Ҳолбуки, бундай пайтда энг яхши йўл – рационимизга иложи боричакўпроқ фойдали маҳсулотларни қўшишдан иборат.
Хитой табобати соҳасининг эспертидоктор Мао иммунитетни мустаҳкамловчи маҳсулотларни 5 та гуруҳга ажратди.
1.Крестгуллилар оиласига кирувчи сабзавотлар. Уларга брокколи, брюссель карами, хитой карами, гулкарам, оддийкарам ва бошқа шу оилага мансуб сабзавотлар киради. Мутахассиснинг сўзларига кўра, карам организмнингинфекцияларга ва саратон касаллигига қарши курашиш қобилиятини оширар экан, шунингдек у бета-каротин, С ва Евитаминлари, фолий кислотаси ва кальций моддасининг манбаи ҳисобланади. Айниқса, таркибида кўп миқдордакаротиноидларга эга бўлган брокколи жуда фойдали. Каротиноидлар организмда ҳужайралар орасидаги алоқанитартибга солувчи ва шу тарзда иммун тизимини мустаҳкамловчи А витаминини ҳосил қилади. Ушбу витамин нафасолиш тизими фаолиятини ҳам яхшилайди, бу эса грипп ва шамоллаш касалликлари даврида жуда муҳим. 2. Таркибида бета-каротин моддаси кўп бўлган зарғалдоқ рангли сабзавотлар. Бу гуруҳгасабзи, паприка, қовоқ киради. Ушбу сабзавотларнинг ҳаммаси С витаминининг ажойиб манбаи ва иммун тизиминингсамарали ёрдамчиси ҳисобланади. 3. Қўзиқоринлар оқ қон ҳужайраларининг сониниоширган ва ҳужайралар метаболизмини тезлаштирган ҳолда иммун тизимининг реакциясини кучайтиради.Қўзиқоринлар организмдан токсинларни чиқаришга ёрдам беради ва уни эркин радикалларнинг таъсиридан ҳимояқилади. 4. Янчилмаган донлар. Бу гуруҳга буғдой, сули, жигарранг гуруч киради. Ушбумаҳсулотлар иммунитетни яхшилайди, яллиғланиш жараёнларини камайтиради ва юрак-қон томир касалликлари,семириш ва қандли диабетдан ҳимоя қилади. Шундай экан улардан, хусусан жигарранг гуручдан ош тайёрлаб ейишмақсадга мувофиқ бўлади. 5. Зиравор ўсимликлар. Пиёз, саримсоқпиёз, кўкпиёз Свитамини, калий, хром ва селен моддаларига бой. Бундан ташқари, уларнинг таркибида микробларга қарши таъсиркўрсатувчи эфир мойлари ҳам мавжуд. Ушбу ўсимликлар диабет, артрит, саратон ва юрак-қон томир касалликлариривожланишининг олдини олади.
|
Категория: Qiziqarli malumotlar |
Просмотров: 760 |
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|