SHERLAR.BIZ Payshanba, 25.04.2024, 11:01
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 284
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 1
Mexmonlar: 1
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Aprel » 8 » “Пахтакор” ва “Лаҳвия” учрашуви олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди
17:15
“Пахтакор” ва “Лаҳвия” учрашуви олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди
Эртага ОЧЛ гуруҳ босқичи доирасида "Пахтакор” ва "Лаҳвия” клублари ўртасида ўтказиладиган учрашув олдидан матбуот анжумани бўдиб ўтди.
Биринчи бўлиб матбуот анжуманига рақиб жамоа бош мураббийи Эрик Геретц ташриф буюрди.

- Авваломбор биз бу ерда бўлиб турганимиздан хурсандмиз. Гарчи "Пахтакор” кучли жамоа бўлсада, ўз уйимиздаги ўйинда ғалаба қозона олганимиздан мамнунмиз. "Пахтакор” устидан қозонилган ғалаба гуруҳдаги турнир жадвалини ўзгартириб юборди. Эртага бизни жуда оғир учрашув кутиб турибди. "Пахтакор” кучли жамоа ва унда ҳам, бизда ҳам гуруҳдан чиқиш учун етарлича имконият бор.

- Жаноб мураббий ўз уйингизда ўтган учрашувдаги ғалабадан сўнг бироз бўлсада ҳадик қолдими, чунки ғалаба охирги дақиқаларда қўлга киритилган эди.
- Биринчи навбатда шуни айтишим лозим, футбол 90 дақиқадан иборат. Охирги дақиқада ютасизми ёки бошидами, фарқи йўқ, барибир уч очко берилади. Гарчи биз ғалаба тўпини 84 дақиқа ва қўшимча вақтда киритган бўлсакда, бу натижадан мамнун бўлдик.

- Исса Дийя эртага майдонга тушадими?
- Биз буни эртага кўриб чиқамиз. Ўйлайманки у майдонга тушиш учун қўлидан келган барча ишни қилди. Кеча машғулотларда иштирок этди, аммо фақат югурди. Бироқ ундаги иштиёқ ва ирода эртага майдонга тушишига ёрдам беришига умид қиламан.

- "Пахтакор”нинг кучли томонлари нимада? Қайси чизиқларидаги қайси футболчиларни айнан кўрсатиб ўта оласиз?
- Менда 15 рақамли футболчи (Жамшид Искандеров назарда тутилмоқда) катта таассурот қолдирди. У ҳужум ортида жуда катта ҳажмдаги ишни бажарди. Аммо ўша ўйинда биз "Пахтакор”дан кучли эдик ва буни амалда исботладик. Эртага ҳам шу ишни яна бир бор такрорлаймиз.

- Жаноб мураббий собиқ ҳимоячи сифатида Яқин Шарқ футболига замонавий футбол тамойилларини олиб кирмоқчимисиз ёки воқеалар оқимидан четга чиқмаган ҳолда, мавжуд услублар билан чекланасизми?
- Биз футбол ўйнаганимизда ҳимоядан ҳужумга ўтишга ҳам катта эътибор қаратардик. Аммо ҳозир услуб ўзгарган, яъни мен футболчиларимни тўпни ушлаб туришга ўргатмоқдаман. Аммо биз бу ерга ҳимояланиш учун келмадик. Эртага ҳужумда ўйнаймиз.

- Эртага бўладиган ўйин олдидан таркибда муаммолар борми?
- Боя айтганимдек фақат битта футболчимизда муаммо бор. Агарда ўзини яхши ҳис қилса эртага майдонга тушади.

Кейин эса Пахтакор” клуби бош мураббийи Мурод Исмоилов ОЧЛ гуруҳ босқичи доирасида "Лаҳвия”га қарши ўтказиладиган учрашув олдидан ўтказилган матбуот анжуманида журналистлар саволларига жавоб бериб ўтди.

- Охирги ўтказилган учрашувдан сўнг гуруҳда қизиқарли ҳолат юзага келган. Албатта биз максимал натижани қўлга киритиш ва аввалги мавқемизни тиклаш учун ҳаракат қиламиз. Машғулотларни 5 апрелдан буён мунтазам равишда олиб бормоқдамиз. Эртага бўладиган ўйинда бор кучимиз билан ғалаба учун ҳаракат қиламиз.

Владимир КОЗАК:
- Сафардаги ўйинни ҳамма кўрди. Худо хоҳласа эртага ғалаба қозонамиз. Жамоадаги иштиёқ кучли, ҳамма йигитлар жангга шай бўлиб турибдилар. Эртага бўладиган ўйинда мухлисларни хурсанд қилиш учун қўлимиздан келган барча ишни амалга оширамиз.

- Тимур Жўраевни асосий таркибда майдонга тушириб хато қилмадингизми?
- Йўқ, хато қилдик деб ўйламайман. Аслида футболда шундай ҳолатлар ҳам учраб туради. Биз бунга мажбур бўлгандик, чунки Лобановнинг жароҳати бор эди. Аввал ҳам у жароҳати билан ўйнаб юрганди. Тимур Жўраевнинг тажрибаси бор, аввал жамоага ёрдам берган. Шу сабабли унга имкон бергандик. Менимча фақат дарвозабонни айблаш тўғримас, мағлубиятда бутун жамоа айбдор. Ярим ҳимоячилар ортга пас беришда хато қилган, ҳимоячилар тўпни тўсмаган, шундай экан, бир футболчига айбни юкламасдан, бутун жамоа натижа учун жавобгар бўлиши керак.

- Сизни рақибнинг қайси жиҳатлари ташвишга солди? Худди шу савол Владимир Козакка ҳам қаратилган...
- Биз кўрган вақт давомида рақибнинг ярим ҳимояси ва ҳужуми қаттиқ ташвишга солди. Шунингдек "Лаҳвия”нинг икки нафар марказий ҳимоячиси ҳам кучли. Рақиб ҳужумда кучлироқ кўринмоқда. Гарчи ўйин давомида вазият кўп бўлмасада, ундан фойдалана олдилар. Аммо биз ҳам имкон қадар ташаббусни ўз қўлимизда ушлаб туришга ҳаракат қилдик. Гарчи кўп зарба бера олмаган бўлсакда, рақибни ташвишда ушлаб турдик.

Владимир КОЗАК:
Мурод ака айтганларидек уларнинг марказий ҳимоячилари жуда кучли ва юқоридан келган тўпларни олишда хатога йўл қўймадилар. Уларга қарши имкон қадар яхшироқ ўйнашга ҳаракат қиламиз.

- "Лаҳвия” жамоасида олдинги чизиқ футболчилари кучли. Шундан келиб чиқиб ҳимоявий ўйин намойиш қиласизми?
- Биз рақибни ҳурмат қиламиз. Аммо ҳеч қандай қўрқув йўқ. Алоҳида футболчиларга нисбатан персонал таъқиб қилиш услубини қўлламаймиз. Агар биз ўтган учрашувнинг иккинчи бўлимида намойиш этилган ўйинни такомиллаштирсак ва зарбаларни йўлга қўйсак, рақибга етарлича ташвиш туғдирамиз. Фақат футболчиларимиз ўз кучларига ишонишлари лозим.

- Гуруҳда қизғин вазият юзага келди дедингиз. Бунга ким сабабчи, ўзингизми ёки рақиб? "Пахтакор” ОЧЛда ишончли ўйин намойиш қилаётганди ва ўтган учрашувда ғалаба қозонишингиз ҳам мумкин эди.
- ОЧЛ савия жиҳатидан юқори мусобақа. Истайсизми йўқми, бу мусобақага бошқача тайёргарлик кўришингиз муқаррар. Аввал ҳам айтиб ўтганмиз, таркибимизда ёш футболчилар кўп. Уларнинг бир камчилиги шундаки, икки ўйиндан сўнг учинчисига чарчаб қолмоқдалар ва тикланишлари қийин кечмоқда. Биз юқори натижа учун курашадиган жамоамиз ва улар кўп учрашувларда майдонга тушишлари лозим. Баъзи футболчилар ижарага кеди, бошқалари жароҳат олди ва уларнинг ўрнига ёшларни қўйишга мажбур бўлмоқдамиз.

- Тимур Жўраев жамоага меҳнати сингган футболчи. Аммо унинг руҳияти анча тушкун, балки уни ижарага бериш керакдир?
- Бошқа жамоага ўтиши учун имкон йўқ, чунки мавсумолди рўйхати топшириб бўлинган. Аммо унга руҳий жиҳатдан ёрдам бермоқдамиз, қўллаб қувватламоқдамиз. Имкон бўлиши ҳамоно балки шундай қилармиз. Уни ижарага бериб, жисмоний ва руҳий ҳолатини тиклаб олганидан сўнг жамоага қайтаришимиз ҳам мумкин. Тимур Жўраевнинг жуссаси баланд, маҳорати яхши ва бундай футболчилар ҳар доим етишиб чиқавермайди. Биз уни бир кунда йўқотиб қўйишимиз мумкин. Бунга йўл қўймаслигимиз лозим.

- Мурод ака Жамшид Искандеров техник жиҳатдан кучли эканини хорижлик мутахассислар ҳам эътироф этмоқдалар. У ўзини янада яхшироқ кўрсатиши учун жамоа унга мос тактика танлаши керакми ёки у жамоага мослашиши лозимми?
- Жамшид ҳақиқатан иқтидорли. Аммо у ҳали ўз устида кўп ишлаши керак. Мана шундай ўйинлар орқали маҳорати ошади. "Лаҳвия”га қарши кечган ўйинда жуссаси кичик бўлсада яхши ҳаракат қилди. Ўйинни бошқаришга ҳаракат қилди. Агар унга кўп имкон берсак, ўзини албатта кўрсатади. Футболчи бор иқтидорини очиши учун жамоадошлари ҳам унга яқин савияда бўлиши лозим. Круиффнинг бир гапи бор: "Агарда "Аякс”даги жамоадошларим бўлмаганда мен Круифф бўла олмасдим” деган. Биз Жамшиднинг жисмоний ҳолатини ҳам яхшилаш учун ҳаракат қиламиз.

- Бизда дарвозабонлар муаммоси оғир. Масалан Игнатий Нестеров 18 ёшидаёқ асосий таркибда ўйнай бошлаган. Шундай экан, жамоанинг ёш дарвозабонларига имкон бериш керакмасмикан?
- Бунинг имкони бор албатта. Ёш дарвозабонларимиз ҳам ўзини кўрсатмоқда. Аммо ҳамма нарсанинг ҳам ўз вақти бор. Масалан Рибкин ҳали ўйинини ўстириши керак. Унинг ўринбосарлар таркибидаги ўйинини кузатиб келмоқдамиз.

- "Пахтакор”нинг ҳар бир ғалабаси қийин қўлга киритилмоқда. Бунга жароҳатлар ва захира ўриндиғи торлиги сабаб бўлмоқда. Шундай экан ижарадаги футболчиларни қайтаришни истамайсизми?
- Мен албатта истайман. Қани эди Одил Аҳмедов қайтиб келса, жон дердик. Аммо ҳамма ўз шароитига қараб иш тутади. Мажбур бўлганимиз туфайли Егор Кримец ва Шерзод Каримовларни ижарага бервордик. Тўғри, Кубок, олий лига ва ОЧЛда иштирок этиш анча оғир. Биз шу ҳолатдан чиройли тарзда чиқиб кетишимиз лозим. Шунинг учун ҳам меҳнат қилмоқдамиз. Бу нарса қанчалик ўхшаш ёки ўхшамаслиги Яратганга боғлиқ. Агар мана шу таркибимизга икки йил тегмай туришса ва озгина кучайтирсак, ОЧЛ финалига чиққан бўлардик. Аммо шунга мажбурмиз, кимдир юқорироқ савиядаги жамоага кетишга мажбур бўлмоқда, бошқаси эса жароҳат олмоқда. Бироқ биз ишлашда давом этамиз.

- Ёшлар ўртасидаги ЖЧ олдидан шу ойнинг ўзидаёқ бир қатор футболчилар кетадилар. Шу муаммо устида бош қотиряпсизми?
- Албатта. Бу ҳақида анчадан буён ўйлаб келмоқдамиз. Имкон қадар клуб футболчиларимизни таркибда сақлаб туришга ҳаракат қилади. Аммо терма жамоа манфаатини ҳам унутмаслик лозим. Раҳбарият қандай қарор чиқарса, уни қабул қиламиз.
uff.uz
Категория: Sport yangiliklari | Просмотров: 697 | | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт

Ro'yxatdan o'tish
Parolni unutdingizmi?
Поиск
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz