Осиё Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқич 2-тур учрашувлари доирасидаги "Аш-Шабоб" ҳамда "Пахтакор" клублари ўртасидаги учрашув ниҳоясига етди. Унда 0:1 ҳисоби қайд этилиб, "Пахтакор"нинг ғалабаси билан якунланди. Муросасиз кечган баҳснинг 85- дақиқасида Жамшид Искандаров "Пахтакор"нинг муҳим голини киритди. Ўйин охирларида "Аш-Шабоб" тинимсиз ҳужумларни амалга оширган бўлсада, "Пахтакор" дарвозаси томон йўл топа билмади. Шу тариқа "шерлар" икки ўйин натижасига кўра олти очкога эга бўлишди. Осиё Чемпионлар лигаси, 2-тур "Аш-Шабоб" - "Пахтакор" — 0:1 Гол: Жамшид Искандаров (85). "Аш-Шабоб": Салим Ҳаммади, Муҳаммад Марзук, Волид Аббос, Эсам Дхахи, Азиз Ҳайдаров, Луис Энрике, Сами Хамади, Исо Широқ, Ҳасан Иброҳим, Эдгар Бруно, Сиэл. "Пахтакор": Александр Лобанов, Александр Мерзляков, Владимир Козак, Акбар Исматуллаев, Даврон Ҳошимов, Кахи Махарадзе, Дилшод Шарофетдинов, Жамшид Искандаров, Жора Оганесян, Ойбек Қиличев, Игорь Сергеев. Манба: www.uff.uz
|