Тошкентдаги Боткин номидаги қабристонда 1979 йилда фожеали тарзда ҳалок бўлган «Пахтакор» жамоаси хотирасига бағишлаб ёдгорлик ўрнатилди. 11 август соат 09:00да Боткин қабристонида мазкур ёдгорликнинг очилиш маросими бўлиб ўтади. Ушбу тадбирда футбол жамоатчилиги билан бир қаторда, ОАВ вакиллари ва ЎФФ ва ПФЛ раҳбарияти қатнашади, деб ёзади ЎФФ сайти.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 6 август куни 1979 йилги авиаҳалокатда ҳаётдан кўз юмган «Пахтакор» жамоаси аъзолари хотирасига бағишлаб, ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиладиган «Хотира қанотлари» турнири старт олган. Мазкур турнирда Турманистон, Қозоғистон каби қўшни мамлакатлардан ташриф буюрган 1998-99 йилларда туғилган ўсмир футболчилар иштирок этишмоқда.