SHERLAR.BIZ Shanba, 16.10.2021, 08:52
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 275
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 1
Mexmonlar: 1
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2012 » Iyul » 16 » OZODBEKNING 2012 yil ijodiga jon berga shoir
21:49
OZODBEKNING 2012 yil ijodiga jon berga shoir
Ўзбекистон халқ артисти
Озодбек Назарбеков
ижросидаги "Мени кучлироқ
сев” қўшиғи қизғин кутиб
олинди. Бу қадар
мувоффақиятни
кутганмидингиз?
– Бу шеърга Мусохон
Нурматов куй басталаганда
эшитиб ҳайратга тушгандим,
ҳам ҳайрон қолгандим.
Сабаби, мириқиб эшитаман
деса, фарёдли, рақс тушаман
деса, жиддий! Кейин қайта –
қайта эшитаётганларни кўриб,
яна ҳайрон бўлдим. Ниҳол
мукофоти совриндори Малика
Қурбонова рақсга тушганда
ҳайратга тушдим.
Озодбекнинг шеър ўқиши
қойил қолдирди. Клипдаги
Озодбекнинг кўзларидаги
изтироб, қайғу, олов унинг
инсон сифатида юксак
фазилатлар соҳиби эканини
кўрсатиб турибди.
Мусохон Нурматов ва Озодбек
Назарбеков ўзбек мусиқа
санъатидаги иккита улкан
иқтидор. Улар каби
истеъдодлар борки, хаётимиз
гўзал, яшаш завқли ва
фароғатли!
– Табиийки айтилган
қўшиқларнинг ҳаммаси ҳам
шеър эгасига ёқавермайди.
Сизда нимагаям қўшиқ қилди,
шеър увол деган пайтларингиз
бўлганми?
– Бўлган. Лекин ҳеч таъна
қилмаганман. Чунки, ҳеч бир
қўшиқчи қўшиқ ёмон чиқсин,
шеърни савиясини тушириб
юборай деб қўшиқ айтмайди.
Қўшиқ яхши чиқиши учун жон
– жаҳди, бутун куч – қуввати,
бор қудрати билан ҳаракат
қилади. Ёмон чиққанда у ҳам
надомат чекади. Афсусланади.
Менинг кўп шеърларим
мувоффақиятли чиққан.
Эшитиб шундай шеър
ёзганимдан ғурурланганман.
Охунжон Мадалиев,
Оролмирзо Сафаров, Илҳом
Иброхимов, Хуршид Расулов,
Сарвара, Ёдгор Мирзажонов,
Севара Назархон, Отабек
Муталхўжаев, Улуғбек
Отажонов, Анвар Санаев каби
халқимиз ардоғидаги
хонандаларнинг шеърларимга
мурожаат этиши қувонтирган
ва улардан миннатдорман.
– Бир адиб "Шоирлар
ҳамма нарсадан
ҳайратланадиган
одамлардир”дея фикр
билдирган. Сизни нима
ҳайратга солади, сизга нима
илҳом бағишлайди?
– Ҳайрат – бу кўз! Одам
қачон ҳайратланса, кўраолади
ва бу хотира бир умр
сақланади. Ҳайратланмасдан,
шунчаки кўрган
нарсаларингиз ўша заҳотиёқ
ёдингиздан кўтирилиб кетади.
Худо кимга ҳайрат туйғусини
берган бўлса, демак унга бахт
берибди, уни мукофотлабди.
Шоирлар
ҳайратланмаганларида ҳеч
нарса ёзолмаган бўлар эдилар.
Одам ўзида ҳайратланаолиш
туйғусини тарбиялай олиши
керак. Бунинг учун у ўзидаги
болаларча соф самимийликни
йўқотмаслиги, дунёга холис
кўз билан қарайолиши,
юрагини ёмон иллатларга
йўлиқишдан асраши лозим.
Шунингдек, ҳайратланмаслик
– Оллоҳ мўъжизаларига
бефарқликдан, лоқайдликдан,
беписандликдан, қалбан
қаришдан далолат. Шунинг
учун, шоирлар ҳаётни
ёшартиришга хизмат
қилганлар. Илму – ҳикмат,
сиру – синоатлар қаршисида
шоирлар ҳамиша хайратга
тушаверганлар ва уларнинг
асарларини ўқиганлар ҳам
ҳамиша
ҳайратланаверадилар.
Дунёнингетти мўъжизаси бор
дейишади, мен айтар эдимки,
саккизинчи мўъжиза бу –
шоирнинг туғилишидир.
Шоирнинг туғилиши –
Худонинг мўъжизаси! Унинг
туғилиши ҳайратланарли!
Шоирнинг дунёга ҳайрат
билан боқиши, дунёга маҳлиё
бўлиши, юрагида ҳайрат
уйғониши – бу унинг юрагига
Худо солган илҳомдандир! Бу
илҳом оламни янгидан кашф
этса, мафтункор шеърлар
ёзилса, демак Худо ўзининг
инояти билан бизларни
сийлаяпти. Мени, ҳамиша
Худонинг буюклиги ҳайратга
солади, Худога ишонган
одамлар илҳом бағишлайди!
– Бугунги ўзбек шеърияти
ҳақида фикрингиз қандай?
– Ўзбек шеърияти саройи
ҳеч қачон бўшаб қолмайди.
Чунки, халқимиз шеъриятни
севади, шеъриятни
ардоқлайди. Шеъриятга
муҳаббат ҳаммамизнинг қон
– қонимизга сингиб кетган.
Ўзбеклар кўнгил одами!
Ўзлари учун шеър ёзиб юрган
минг – минглаб одамларни
кўрганман. Улар шеърларини
ҳеч жойда чоп
эттирмайдилар. Шеър
ёзгилари келган пайтда шеър
ёзишади ва ўз ёзганларини
ўқиб, ўзлари таскин топади,
ўзлари қувонадилар.
Шунингдек, уларнинг ичида
ёрқин истеъдодлилари ҳам
кўп. Агар шеърият
чемпионатлари ўтқазилганда,
шоирларимиз албатта жаҳон
биринчилиги учун курашган
бўлар эдилар.
– Шоир шеърни ким учун
ёзади?
– Санъат санъат учун деган
фикр бор! Келажак учун
ёзаман, ё ўзим учун ёзаман
деган фикрлар бор. Мен бу
фикрларни ҳаммасидан ўтиб
бўлдим. Мен одамлар учун
ёзаман. Мен – мардикорман!
Одамларга нима ёқаркин,
қандай ёзсам ёқаркин деган
фикр мени кеча-ю кундуз
ўйлантиради. Одамларга
ёқадиган битта шеър ёзишни
роман ёзишдан афзал
биламан. Мен санъат учун
деб, ўзим учун деб, келажак
учун деб юзлаб шеърлар
ёзганман. Ҳозир бу
услублардан воз кечдим.
Ўзимни одамлар олдида
қарздор ҳисоблайман. Чунки,
улардан кўп эҳтиром кўрдим.
Энди, биргина шеърим, тўрт
қатор сўзим бировга сал ёқса,
қарзимни тўлаётгандай
бўламан.
Категория: Shou biznes olami | Просмотров: 1990 | | Рейтинг: 5.0/4
Всего комментариев: 5
Admin17.07.2012 13:49
Orzular-malikasi18.07.2012 00:12
MuroD_BoY20.07.2012 21:45
204033021.07.2012 11:15
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт

Ro'yxatdan o'tish
Parolni unutdingizmi?
Поиск
Календарь
«  Iyul 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2021Хостинг от uCoz