SHERLAR.BIZ Juma, 11.10.2024, 17:29
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 285
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 1
Mexmonlar: 1
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Aprel » 22 » Озодбек Назарбековга талаб сусайдими? Чиптаси талаш бўлмаган концертдан репортаж
20:05
Озодбек Назарбековга талаб сусайдими? Чиптаси талаш бўлмаган концертдан репортаж
Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбековнинг концерт дастурларини 2008 йилдан буён кузатиб бораман. Хонанданинг ҳар йили берадиган концерт дастурларида йилдан-йилга ўсиш, профессионаллик томондан одимлаш бор. Албатта, шунга яраша унинг концерт дастури камчиликлардан ҳам холи эмас. Бу борада ҳам кўп тўхталганмиз. Бироқ Назарбековнинг 5 апрелдан 21 апрелга қадар бераётган 17 кунлик "Тақдиримсан бахтимсан” номли концерт дастурида кўпгина камчиликларнинг ўрни тўлдирилганига гувоҳ бўлдик.

Озодбекка талаб йўқми?
Назарбековнинг концерти ҳақидаги овоза бошланиши билан кўпчилик одамлар чипта олиш тараддудига тушиб қолишига жуда кўп гувоҳ бўлганмиз. Кимдир бошқалардан аввал чипта харид қилиб, кўнглини хотиржам килишни истаса, яна кимдир концерт бахонасида чипталарни қимматроқ пуллаб чўнтагини қаппайтиришни кўзлайди. Чипталар нархининг "қора бозор”да кескин кўтарилиб кетиши ҳақида сўз кетганда, ушбу рўйхат аввалида Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбековнинг туриши ҳеч кимга сир эмас. Ўтган йилларда мазкур масала юзасидан мухлислар ўртасида норозиликлар юзага келганди. Ва ниҳоят Назарбековнинг бу йилги концерт дастурида ушбу муаммога чек қўйилибди чоғи, концертга чипта харид қилиш у қадар қийин бўлгани йўқ. Чипта нархлари 15 минг сўмдан 90 минг сўмгача белгиланган. Ҳатто концерт бошланган куни ҳам кассада чипталар сотуви амалга оширилаётган эди. Бироқ тажриба ўз сўзини айтади, деганларидек чипта олди-соттиси бўйича устаси фаранг бўлиб кетган баъзи олибсотарлар ўз фаолиятларига нуқта қўйганлари йўқ. Концерт кунлари эса чипталарни устамасиз асл нархига сотиб юбораётган "тадбиркор”ларга ҳам кўзимиз тушди. Шу ўринда ҳар бир кишида "Озодбекка талаб йўқми?” деган саволнинг туғилиши табиий ҳол. Агар юқоридаги фикрга таянадиган бўлсак, 17 кунлик концертда зал тўла бўлмаслиги ёки чипталар бирор ташкилот ходимларига зўрлаб сотилиши ҳам мумкин эди. Энг қувонарлиси, бундай ҳолатларга Назарбековнинг концерт дастурида дуч келмадик. Талабга келадиган бўлсак, буни кўпчилик Назарбековнинг концерт дастури рекламасига бу йил бироз сустроқ эътибор қаратилгани билан боғлашяпти.



Мухлис эътирози
Айни шу масала юзасидан бир муштарийнинг қўнғироғи эътиборимизни тортди.
— Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида истиқомат қиламан. Ҳар йили оила аъзоларим билан Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбековнинг "Истиқлол” санъат саройида бўладиган концерт дастурларига боришга ҳаракат қилар эдик. Лекин бу йил ҳеч қаерда концерт рекламасига дуч келмадим. Шу сабаб концерт бўлмаса керак, деб ўйлаб концертдан қолиб кетдим.
Дилфуза Чориева, Термиз шаҳри

Юқоридаги фикрдан кўриниб турибдики, ташкилотчилар бу йилги концерт дастурининг рекламасига бироз кам эътибор қаратишгани боис, чипта нархлари ҳатто "қора бозор”да ҳам мўътадиллигини йўқотмаган.

Концертга назар
Сарой ичига йўл олар эканмиз, фойе қисмида хонанданинг янги мусиқий альбоми ҳамда китоблар савдоси ташкил этилганига кўзимиз тушди. Саройга ташриф буюраётганлар орасида эса ҳар қандай ёшдагиларни учратиш мумкин эди. Бироқ уларнинг асосий қисми 30-35 ёшдан юқори ёшдагиларни ташкил этарди. Бундан ташқари, томошабинларнинг асосий қисми аёллар эди.

"Томошабинлар пойига тўшалган гуллар”
Озодбек Назарбековнинг 2013 йилдаги навбатдаги концерт дастуридаги саҳна кўринишидан ҳали ҳеч бир хонанда фойланмагани аниқ. Боиси 17 кун давоми "Истиқлол” санъат саройи саҳнаси буткул ўзгача тус олди. Йиғма монитор ҳамда ойналардан ясалган саҳнанинг сатҳи аввалгисидан бироз баландроқ. Унинг ўнг ва сўл томонлари туваклардаги манзарали гуллар, турли манзарали ўсимликлар билан безатилган. Бир сўз билан айтганда, Назарбеков томошабинлар пойига гулдастани тўшабди, десак муболаға бўлмайди. Декорацияда ҳам замонавийлик, ҳам миллийлик уфуриб турибди. Декорация ўрнида катта йиғма мониторлардан кенг фойдаланилган. Уларни эса оппоқ устунли аркалар ўраб турибди.

"Назарбеков нега жонли концерт бермайди?”
Концерт хонанданинг "Мени кучлироқ сев” номли қўшиғи билан бошланди. Дастурда жами 23 та қўшиқ куйланган бўлса, шулардан жами 12 таси жонли ижрода айтилди. Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбековнинг жонли ижрода куйлашига нисбатан шубҳа билан қараганлар унинг маҳоратига яна бир бор тан беришган бўлишса ажаб эмас. Бироқ юз фоиз жонли ижрода концерт бериш кечагина санъат остонасига қадам қўйган, овоз имкониятлари мақташга арзигулик бўлмаган хонандаларга эмас, балки кўпроқ Назарбековга ярашар эди. Лекин Назарбековнинг бир неча йиллардан буён жонли ижрода концерт беришга журъати етмаётгани кўплаб саволларга сабаб бўляпти. Концерт баҳонасида Озодбек Назарбековга айни шу савол билан юзландик. Бироқ хонанда бу каби саволларнинг барчасига концерт ўтгандан сўнг жавоб беришини маълум қилди.

"Эркакларга бағишланган қўшиқ”
Хонанда "Лайли”, "Севиб қолмасаммиди?”, "Келгин гулим”, "Гулёр” номли қўшиқларини куйлаганда бутун зал оёққа туриб ёшу кекса рақсга тушди. Бироқ концерт сўнгида "Тақдиримсан бахтимсан” номли қўшиқ куйланаётганда томошабинларнинг концерт тугамасидан бирин-кетин ўриндиқларни бўшатаётганликлари менда таажжуб уйғотди. Биз доим катта саҳналарда концерт берадаган санъаткорнинг маданияти ҳам ана шу саҳнага жавоб бериши керак, деган айбловни олға сурар эдик. Таассуфки, энди катта саҳналарда концерт томоша қилаётган томошабиннинг маданияти ҳам шунга мос бўлиши керак эмасми, деган фикрга келдик.

Концертдан ўрин олган қўшиқлар ҳақида сўз кетганда бир нарсани ҳам айтиб ўтишни жоиз деб билдик. Концертга келганларнинг кўпчилиги хонандадан она ҳақидаги қўшиқ кутгани қабилидаги гаплар қулоғимизга чалинди. Аммо дастурдан ўрин олган қўшиқлар орасида тингловчиларга энг манзур бўлгани "Эркак кишини” номли қўшиқ бўлди. Қўшиқда эркак кишининг ҳаётида юз берадиган воқеа-ҳодисалар, йўқотадиган ва топадиганларининг барчасига ўзи сабабчилиги акс эттирилган.

Камчиликлар
· Концертни Шукурилло Исроилов ҳамда Ботирхон Имомхўжаев олиб боришди. Шу ўринда бир эътироз: Ботирхон Имомхўжаев концертнинг қоқ ўртасида ҳомийларни эслатиб ўтиши шарт эмас эди, назаримизда. Ахир концерт баннерларида ҳомийларнинг номи катта ҳарфлар билан қайд этилган-ку.

· Шунингдек ҳар бир қўшиқ учун махсус рақслар, саҳна кўринишлари тайёрлангани қувонарли ҳол албатта. Бунинг учун Ўзбекистон халқ артисти Рушана Султонова ҳамда "Ниҳол” мукофоти совриндори Паризода яхшигина тер тўкишган. Лекин назаримда хонанданинг "Севиб қолмасам эди” ҳамда "Эй, гўзал” номли қўшиқларига саҳналаштирилган рақсларни томошабинлар у қадар яхши қабул қилмагандек, гўё. Айниқса "Эй гўзал” қўшиғига хонанда Паризода испанча рақс билан чиқиш қилгани томошабинларга эриш туюлди. Бундан ташқари, шу қўшиқ учун фойдаланилган саҳна кўриниши ҳам бироз тушунарсиз.



· Озодбек Назарбековнинг бу йилги либослари устида дизайнерлар узоқ вақт ишламаганликлари хам сезилиб турибди. Чунки либосларда қора рангдан ҳаддан ташқари кўп фойдаланилган. Концертдаги биринчи ва иккинчи либослар бир-бирига жуда ўхшаш ва иккинчи либоснинг чопони бўлмаса, шим ва кўйлак гўё бир хилдек.

· Бундан ташқари, хонанда жаҳон анъанасидан ўрнак олган ҳолда концертда жуда кўп ёрқин чироқлардан фойдаланган. Лекин бу чироқларнинг аксарияти томошабинлар томонига қаратилгани учун одамларга бироз ноқулайлик туғдирди. Тўғри, бу дунё миқёсидаги концертларда фойланиладиган чироқлар. Лекин ижодий гуруҳ концертга келадиган аудиториянинг ёшини ҳам инобатга олса ёмон бўлмасди. Боиси, олд қаторда ўтирганларнинг аксарияти ёши катта отахон, онахонлардир. Назарбеков ҳам ушбу ноқулайликни пайқади чоғи, концерт давомида томошабинлардан узр сўради.


P/S.: Концерт дастурини иложи борича холисона таҳлил қилишга ҳаракат қилдик. Шу сабаб юқоридаги мақтовлардан холи фикрларимизни ижодий жамоа яхши қабул қилади, келгуси йилларда камчиликларнинг ўрни тўлади деган умиддамиз. Асосий баҳони эса томошабиннинг ўзига ҳавола этамиз.

Қамариддин Шайхов тайёрлади

darakchi.uz
Категория: Shou biznes olami | Просмотров: 916 | | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz