Шундай қизиқчилар борки, биз уларнинг турли мавзулардаги чиқишларини тинглаб, бирмуддат турмуш ташвишларидан чалғиймиз. Уларни кўча-куйда кўриб қолсак ҳам юзимизга табассум югуради. Аммо бир тўйда беш-ўн дақиқа давомида меҳмонлар диққатини жалб этиб,ўзларини санъаткор маданиятига хос бўлмаган тарзда тутаётган айрим қизиқчиларимизнинг (агар уларни қизиқчидеб аташ мумкин бўлса) меҳмонларни кулдиришдан кўра, аксинча ғашига тегаётганлиги ҳақида танқидийфикрларнинг туғилишига сабаб бўлмоқда... “Ҳақорат ҳам ҳазилми энди...” Шундай экан, тўйларда кўрганларимни бироз ўраб-чирмаб, қаҳрамонларимнинг исм-шарифини ошкорэтмай (гап эгасини топади) қоғозга туширишга қарор қилдим. Тўй хизматига вақтидан ярим соатлар чамасиилгарироқ келган санъаткор аввалига мезбонлар билан рестораннинг бошқа хонасида отамлашгани кириб кетди.(Ресторан тўла меҳмон кўз ўнгида қадаҳ уриштириш ноқулай-да...)
Хонандаларрақсбоп қўшиқларни куйлаб бўлганидан сўнг, тўй бошловчиси қизиқчимизни тантанавор равишда эълон қилди вадаврага чорлади. Эътиборлиси, у аввалига ҳали хизмат қилмай туриб, пешонасидан оқаётган терни артганча,оёқлари чалкашиб, шоша-пиша тўйхонага кириб келди...
Бу ҳолатни ҳатто даврадаўтирган меҳмонлар ҳам сезгандек бўлди. Камига хизматни янги мавзулардан топиб тайёргарлик кўриб келмаган,ҳамма тўйларда айтилавериб сийқаси чиқиб кетган, аниқроғи бачкана гаплардан бошлади. Унинг зўр берибайтаётган ҳазиллари зерикарлилигидан кишини қитиқлаб кулдирмоқчи бўлаётгандек таассурот уйғотарди.Ниҳоят, томошабин зерикиб, кулмаётганлигини ўзи ҳам сезган қизиқчимиз, кулгунининг “ўзи кабилар” яратганқоидалари — “масхаралаш”га ўтиб, айрим санъаткорларнинг “пакана”лигигача “нишон”га олди. Унингбугунги кунгача ўз мумтоз қўшиқлари билан халқ ҳурматига сазовор бўлиб келган бир ёши улуғ санъаткорни таптортмасдан — “унинг кўзи кўр-ку” деган гапларини тинглаганда эса, қулоқларимга ишонмадим.
Тасаввур қиляпсизми, санъаткор ўз ҳамкасбини масхара қилиш баробарида унинг шахсиятигатегиш орқали, одамларни кулдирмоқчи бўляпти. Қани энди шу вазиятда “масхаралашдан аввал худди шу устозсанъаткордек ўз ижодингизни қойиллатиб қўйинг” дейдиган одам топилса. Шундай қилиб, айни пайтдакўпчиликнинг диққат марказида бўлиб келаётган бу қизиқчи ўзининг санъаткор маданиятига зид бўлганқирраларини ана шу тарзда очиб келмоқда...
Қолаверса, ушбу жараённи кузататуриб, “Кўзи ожиз бўлса ҳам, ўша санъаткорга Аллоҳ булбулдек ёқимли овозу, оҳанрабодек истеъдод берибқўйибди. Сиз-чи, бисотингизда давра тўла мухлис кўнглини овлар даражада бирорта кулгули гапингиз бўлмаса-да,дафтарингизни тўй саналарига тўлдириш билан оворасиз-а” дегимиз келди! Хуллас,беш-олтита тўйда қизиқчимизнинг камситиш, масхара аралаш айтган бачкана гапларни гапириб, одамларникулдиришга ҳаракат қилганлигига ўз кўзларим билан кўриб ва қулоқларим билан эшитиб гувоҳ бўлдим. Қизиғи, одамлар кулса ҳам майли эди, унинг бачканалигидан энсаси қотган мухлисларқиёфасида “шўринг қурсин, санъаткор эмиш-а” деган мазмунни илғаб олиш мушкул эмас. Тан олиш керак,қизиқчи Сардор Раҳимхон ижросидаги “Аразингиз очилмайди” қўшиғини “Қовоғингиз очилмайди” дея кулгилитарзда куйлаб, халқни уч-тўрт дақиқаларча ўзига жалб эта олади. Аммо бу қўшиқ ҳам деярли барча тўйлардакуйланавериб “сийқа”си чиқиб кетган... “Ғунажин кўзини сузмаса...” Айни пайтда тўйларда оммалашган яна бир ёш ижодий гуруҳлардан бири эса, (қаҳрамонларимиз ушбумақолани ўқиб ўзларига тегишли хулоса чиқариб олишар деган умидда уларнинг исм-шарифлари ва гуруҳ номларинисир тутдик ) худди сўз тополмагандек, ўзбек халқ мақолларини бузиб, намойиш этиш, сўзларни қинғир маъногабуриб гапиришга жазм этишни ўзига касб қилибди. Яъни, уларнинг хизматларида ҳеч бир истиҳоласиз — "Ғунажинкўзини сузмаса, буқа “одно”га кирмайди”, "Эру хотин нақ ҳўкиз”, "Келинни келганда кўр, қолганини кейинайтасан...” каби гапларидан қандай маъно излашни билмайсан. Қисқаси, вазифаси айникундаги долзарб мавзуларни енгил танқид остига олиб, уни кулгу йўналишида тақдим этиш бўлган қизиқчиларимизтанлаган касблари моҳиятини “масхарабозлик” билан алмаштириб қўйишди. Бепардасўзлардан фойдаланиб, ҳазиллари тўйда ўтирган ёшу қарига қандай таъсир ўтказиши мумкинлигини умуманинобатга олишмаяпти. Лекин биз миллий менталитетимизга зид ҳолда очиқдан очиқ эр-хотин орасидагимуносабатлардан тортиб, тананинг барча аъзоларигача қизиқчилар учун мавзу бўлганини қаламга олишга ростигап, ҳижолат тортамиз. Давраларда “пардасиз” гап-сўзларни тинглаб, ёшлар катталар ёнида дув қизарса,катталар эса, ёшлар ёнида ноқулай аҳволга тушиб қолишяпти.
Киши ғашигатегаётган ҳолатлардан яна бири — ёшларнинг севимли хонандаларига айланиб улгурган “Уммон”гуруҳининг омади келиб, машҳурлик пиллапояларидан кўтарилиб бораётгани, гўё юқорида тилга олинаётганқизиқчиларимизга “малол келаётгандек”... Улар ҳар гаплари орасида албатта, “Уммон”ни калака қилиб ўтмасакўнгиллари тинчимайди. Албатта, бу билан “Уммон” гуруҳи ҳар қандай камчиликлардан холи демоқчи эмасмиз.Бироқ... эстрада оламида ижод қилиб келаётган бошқа санъаткорларнинг камчилиги ҳам етарли эмасми? Ҳожибой Тожибоевнинг ўрни билиняпти... Аслида ҳеч бир қизиқчинингбирор бир санъаткор ёки халқни масхара қилиш, шахсиятига тегиб, камситишга ҳаққи йўқ! Алоҳида таъкидлаб ўтишжоизки, санъаткорлар томонидан яратилаётган ҳар бир ижод намунаси ижтимоийлик тамойилларига асосланибяратилиши, одоб-ахлоқ меъёрларига тўла жавоб бериши, ўзида эзгулик ва инсонпарварлик тушунчаларинисингдириш баробарида, маданий ҳордиқ ва эстетик завқ бера олиши керак. Нафақат актёрёки хонанда, балки, қизиқчилар ҳам яратаётган ижод намуналаридан биринчи бўлиб ўзлари мантиқ излашлари,“мен бу гапим билан нима демоқчиман?” деган саволга жавоб топишлари керак эмасми? Аввалари ўзбек қизиқчилик санъатида кулги усталари жуда кўп бўлган. Бу инсонлар йигирманчи асрда ўзбекқизиқчилигини алоҳида санъат мактаби даражасига кўтаришган. Улар орасида Юсуфжон қизиқ, Охунжон қизиқ, АкаБухор, Сойибжон қизиқ, Муҳиддин Дарвешов, Абдулҳай Махсум, Садриддин Зиёвуддинов, Зайнобиддин қизиқ,Мадаминжон қизиқ, Эргаш Каримов, Ҳасан Йўлдошев, Ҳусан Шарипов, Рустам Ҳамроқуловларнинг алоҳида ўрнибор. Ўтган асрнинг охирларидан ўзбек қизиқчилик мактабига Ҳожибой Тожибоев, ОбидАсомов, Мирза Холмедов, Шукурулло Исроилов, Валижон Шамсиев, Абдулла Акбаров каби ижодкорлар кириб келиб,улар қизиқчилик соҳасига замон талабидан келиб чиққан ҳолда ўз ёндошувлари билан алоҳида янгилик киритибкелаётган эдилар. Аммо уларнинг айримларининг ижодида мантиқ йўқолиб бораётгани кишини ўйлантирибқўймоқда... Алоҳида айтиб ўтиш жоиз, ўз ижоди билан нафақат қизиқчилар орасида,балки халқ орасида катта ҳурмат қозонган Ҳожибой Тожибоевнинг ҳазиллари шогирдлари томонидан айтилиб,ҳали-ҳамон яшаб келмоқда. Зеро, тадбир ёки тўй хизматларига борган Ҳожибой Тожибоев устозлари иштирокэтган хизматларда ҳам фаол бўлиб, улар ижодини мунтазам равишда кузатиб борган, улар билан ҳамнафас бўлган.Ўша замонда долзарб саналган бўлса-да, бугунги кунгача қадри ўлмаган умрбоқий ижод намуналарини яратибкетди у... Кулдирсангиз ҳам, куйдирманг! Бугун унингзамондошларидан Абдулла Акбаров, Ортиқ Султонов, Зокир Очилдиев, Худойберди Зиёдов, Соҳиб Мамасолиев кабиқизиқчиларимиздан тортиб, “Қаҳқаҳа”,”Ҳандалак”, “Мирза” театрларигача ҳарқалай озми-кўпми, халқкўнглидан жой олишга уриниб келяпти десак хато бўлмайди. Камчиликлар ҳақида гапкетганда эса, масаланинг ечимини қандай топиш мумкин, деган савол кишини ўйлантиради. Зеро, юқоридагиқинғир, беҳаё ҳазиллар сабаб, ёшларнинг мулоқот вақтида ҳам айнан қизиқчиларга тақлид қилган ҳолда андишасизлик қилаётганликлари, аксарият ёшлар тўғри гапни ҳам эгри қабул қилиши ҳолатлари бекоргаучрамаяпти. Ҳозирги кунда унчалик аҳамият берилмаётган яна бир ҳақиқат -қизиқчиларимиз фақат тадбирларгагина жиддий тайёргарлик кўришади. Тўй хизматларида эса, ҳар гал сийқасичиққан “эски пластика”ни айлантираверишдан чарчашмайди. Қизиқчилик соҳаси вакиллари тўй хизматларидаиштирок этаётган санъат шинавандаларининг диди, талаби ва истаклари билан нега ҳисоблашишмаяпти? Ушбу саволбилан айни пайтда тўй ва тадбирларда “оммабоп” бўлган қизиқчиларимизнинг бирига юзланганимизда у “Давлаттадбирларига жиддийроқ тайёргарлик кўришимизнинг сабаби, залга юксак дидли, фаросатли, санъатнитушунадиган мухлислар ташриф буюришади. Тўйга келадиган меҳмонлар эса, бундан мустасно” дея иккиланмайберган жавоб берди. Бу жавобдан қалқиб тушдим. Мана гап қаерда! Демак, қизиқчи бу гапибилан тўйга ташриф буюрадиган меҳмонлар санъат нималигини тушунмайди, уларни боплаб лақиллатсак бўладидемоқчи... Очиғини айтадиган бўлсак, улар шу тариқа “кўз боғлоғич”лик усулидан усталик биланфойдаланишмоқда. Одамлар эса, борган сари бу ачинарли ҳолга кўникиб, ижод қилувчи “кулгу усталари”дан бирормаънилироқ гап кутмай қўйишяпти... Аниқроғи, уларнинг тўйга шунчаки келиб-кетишлари бир обрўдек... Лўндақилиб айтсак, “арзон ва тузсиз шўрва” лар учун чўнтаклар қоқиляпти холос. Қизиқ,наҳотки, санъаткорларнинг шу тариқа пул топиши, тирикчилик қилиши тўғри бўлса? Ёки улар ўз санъаткорликмаданияти ва яратаётган ижоди билан халқни ўзига эргаштириши мумкинлиги, ижод моҳияти асосан халққабеминнат ва холис хизмат қилишга қаратилган бўлиши кераклигини билишмайдими? Умидимиз шуки, ушбу мақолада айтилган аччиқ гаплар албатта эгасини топади ва “саҳифамиз нишони”дагиларюқоридаги фикрларимизни тўғри маънода қабул қилиб, тегишлича хулоса чиқарадилар.
|