Главная » 2013»Sentyabir»6 » Озарбойжон маданият маркази журналистлар учун танлов эълон қилди
20:07
Озарбойжон маданият маркази журналистлар учун танлов эълон қилди
Озарбойжон Республикасининг мамлакатимиздаги элчихонаси ҳузурида ташкил этилган Ҳайдар Алиев номидаги Маданият маркази Ўзбекистон матбуотида чоп этилган Озарбойжон ҳақидаги энг яхши мақолалар танловини эълон қилади.
Мазкур танлов Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси, Озарбойжоннинг юртимиздаги элчихонаси ва Ҳайдар Алиев номидаги Озарбойжон Маданият маркази ҳамкорлигида ҳар икки мамлакат ўртасидаги маданий алоқаларни мустаҳкамлаш, шунингдек Озарбойжоннинг тарихи, маданияти, урф-одатлари билан таништириш мақсадида ўтказилмоқда. Танловда "Озарбойжон", "Ҳайдар Алиев" ва "Озарбойжон маданияти" номинациялари бўйича ғолиблар аниқланади.
Ҳар бир номинация ғолиблари учун қуйидаги пул мукофотлари таъсис этилган:
-1 тадан биринчи ўрин 300 АҚШ доллари;
-1 тадан иккинчи ўрин 200 АҚШ доллари;
-1 тадан учинчи ўрин 100 АҚШ доллари;
Танловда иштирок этмоқчи бўлган журналистлар Ўзбекистон босма нашрларида эълон қилинган мақолалар нусхалари билан бирга паспорт нусхаси, ўзлари ҳақида маълумотнома (иш жойи, телефон рақамлари, манзили ва электрон манзили аниқ кўрсатилиши керак) тақдим этишлари лозим.
Мазкур материаллар 2013 йилнинг 1 январидан, 1 ноябрига қадар чоп этилган бўлиши керак. Ҳужжатлар қуйидаги манзилда 2013 йлнинг 20 ноябрига қадар қабул қилинади. Ғолиблар шу йилнинг декабрь ойида эълон қилинади ва уларга мукофотлар топширилади.