SHERLAR.BIZ Dushanba, 23.12.2024, 00:39
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 285
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 38
Mexmonlar: 38
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Fevral » 13 » Öz nevarasini jinoyatga boshlagan Buvi
09:10
Öz nevarasini jinoyatga boshlagan Buvi
O'z nevarasini jinoyatga boshlagan buvi.. Халқимизда "Ўригидан данаги ширин” деган нақл бор. Бу ерда гап шириндан- ширин набира ҳақида кетяпти. Одатда бувилар набирасини жон қадар ардоқлашиб, эркалашиб, бошларига кўтарадилар. Унинг атак-чечак қадам ташлашганидан бир қувонсалар, бийрон тиллари билан айтган сўзларини эшитганларида ўн қувонадилар. Бироқ биз қаламга олаётган буви бундан мустасно. Боиси у ўз набирасини жиноят оламига етаклаб, унинг юзи қора бўлишига сабабчи бўлди. Андижонлик Анорахон ая 70 ёшни қоралаб қолган. Ақлу ҳуши жойида. Ҳозир нафақада. Фарзандлари, невара-чеваралари бағрида яйраб ўтирадиган вақти. Бироқ "Менинг нафсим балодир, ўтдан чўққа соладур” деганларидек, у давраларнинг тўрида эмас, суднинг қора курсисида ўтиришга маҳкум этилди. Ҳаммаси Анорахон аянинг фарғоналик Шакархон исмли аёл билан танишувидан бошланди. Дастлаб Анорахон ая тезроқ бойиб кетиш ниятида эканлигини айтиб қолди. – Қани энди осонгина пул топа қолсак эди, – деди Анорахон ая. – Хоҳласангиз, қисқа фурсатда бойиб кетишингиз мумкин, – деди Шакархон. – Қандай қилиб? – Бу жуда осон, лекин бироз хавфлироқ. Аммо эҳтиёт бўлсангиз, чаққон ва ҳушёр бўлсангиз, кўз очиб юмгунча қўни-қўнжингиз пулга тўлади. Мен сизга бунинг учун керакли "дори”ни топиб бераман. Уни эсон-омон манзилга етказсангиз бас, – деди Шакархон сирли қилиб. Сўнг қўшиб қўйди: – Мол олгани пулингиз борми ишқилиб? – Вой, ўргилай, қора кунга деб атаб қўйганим бор. Шунга лойиқ "мол” бериб турсангиз, яна келишармиз. Шундай қилиб, икки жиноий шериклар ўзаро келишишди. Шакархон уни Фарғонада кутиб оладиган бўлди. – Иш пишди! Энди ишни бошласам ҳам бўлади. Лекин бир ўзим бу ишни эплай олмайман. Бунинг учун набирам Манзура менга ёрдам бермаса бўлмайди, – деди Анорахон ая. У беш фарзанди, бир набираси бор Манзурани кўра била туриб жиноят ботқоғига бошлади. – Мен сенга яхши бўлсин дейман. Осонгина пулли бўлиб қоласан. Ахир қачонгача отнинг кейинги оёғи бўлиб юрасан. Қани, отлан, Фарғонага бориб келамиз, – дея набирасига насиҳат қилган бўлди. Набира ва бувини Фарғонада Шакархон қучоқ очиб кутиб олди. Уйдан келишилган 1.000.000 сўм пулни беришиб, эвазига қора рангли полиэтилен халтага ўралган, қадоқланган героин гиёҳвандлик моддасини харид қилишди. – Эҳтиёт бўлинглар. Иложи бўлса, "мол”ни ички кийимларингизнинг ичига яшириб олинглар, бехавотир бўлади. Яна йўлда кўзларингизни ола- була қилиб, ўзларингизни фош қилиб қўйманглар. Насиб этса, ҳали яна учрашармиз, – деди Шакархон набира ва бувига сўнгги кўрсатмани бераркан. Шакархон билан хайрлашган Анорахон ая ва Манзуралар йўловчи машинага ўтиришиб, Андижонга қайтишди. Бувининг ҳам, неваранинг ҳам оғзи қулоғида эди. Ахир бу молни сотишса, қанчалар фойда олишлари мумкин. Қарабсизки, қозон ҳам, чўмич ҳам мой. Худо бераман деса ҳеч гап эмас. "Мана буни ишбилармонлик деса бўлади”, дерди Анорахон ая неварасига қараб. Гоҳ-гоҳида ички кийими остига яшириб қўйилган гиёҳвандлик моддасини хаёлан силаб- сийпаб қўярди. Лекин буви-набиранинг қувончи узоққа чўзилмади. Улар йўл бўйида жойлашган маскан ёнида ўтказилаётган текширувни кўриб, оёғи куйган товуқдай типирчилаб қолишди. – Б...биз... бизда ҳеч нарса йўқ. Мана кўринглар. Набира буви ўзларини ҳар ёққа уришмасин, қилни қирқ ёрувчи ходимлар буви-набиранинг яшириб қўйган жойидаги гиёҳвандлик моддасини топиб олишди ва холислар иштирокида шу ернинг ўзида баённома тузишди. Воқеани шу ерда тўхтатиб, Андижондан Фарғона шаҳрига йўл олган буви ва набирани бу қинғир ишга қўл уришга ким мажбурлади, деган саволга жавоб излайлик. Саволга албатта "Ҳеч ким!” деб жавоб беришимиз мумкин. Чунки ҳар учала аёл ҳам оқ- қорани таниган, ёшлари бир жойга бориб қолган. Бироқ нафс, текин бойлик топиш қутқуси уларнинг ақлини ўғирлаб, жиноятга бошлаган. Акс ҳолда улар не-не жиноятларга сабаб бўладиган, итнсонлар умрига зомин бўлиб, уларни ажал комига етаклайдиган "оқ ажал” савдосига минбад қўл урмаган бўлардилар. Агар бу гиёҳвандфурушлар олиб келган кўп миқдордаги 400 граммга яқин гиёҳвандлик моддаси қонунга хилоф равишда сотилганида, қанча-қанча фожиаларга сабаб бўларди. Ана шу қора ажал туфайли не-не бегуноҳ норасидалар майиб-мажруҳ бўлиб қолишлари мумкин эди. Жиноятчилар судда ўз айбларига иқрор бўлишди. Қилмишларидан қаттиқ пушаймон эканликларини айтишди. Ўз қилмишларини хаспўшлаш учун астойдил ҳаракат қилишди. Лекин ҳукм қатъий, шикоятга ўрин йўқ эди.
Категория: Dunyo xabarlari | Просмотров: 816 | | Рейтинг: 5.0/3
Всего комментариев: 2
-JaXoNGiR-13.02.2013 09:46
-JaXoNGiR-13.02.2013 09:47
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Fevral 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz