SHERLAR.BIZ Payshanba, 26.12.2024, 19:21
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 285
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 11
Mexmonlar: 11
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Yanvar » 18 » Oyi bugun biroz tobim yo'g'roq
23:57
Oyi bugun biroz tobim yo'g'roq
Ойи, бироз тобим йўқроқ, бугун ўқишга боргим келмаяпди, - дедим эрталаб ишга кетаётган онамга. - Вой нима бўлди, қаеринг оғрияпти? - пешонамни ушлаб ташхис қўйишга шошди онагинам. - Йўқ, ҳеч нарса бироз ўнг биқиним билан белим оғрияпди, холос. Кеча ўқишда бироз синф хоналарини тозалаган эдик, шунда уриниб қолдим шекилли. - Вой бирам нозик-ей, шу қизингиз, - гапни ҳазилга буриб қўшилди опам, - дарров уриниб ҳам қолибдилар. - Ҳечқиси йўқ, бугун бироз дам олай эртага тузалиб қоламан, - дедим хавотирга тушган онамни тинчлантириш учун. Онам узун насиҳатларидан сўнг ишга, опам эса ўқишга кетишди. Мен эса гоҳ кучайиб гоҳ тинаётган оғриққа эътибор бермай уйларни саранжомлашга тушдим. Аммо яхшигина касал бўлган эканман шекилли, бир зумда чарчаб қолдим. Бироз тин олишга ўрнимга ётдим. Ухлаб қолибман, тушимда шунақанги гўзал жойларда юрган эмишманки, нақ жаннат дейди одам. Уйғонганимда туш сабабми ёки бошқами ўзимни жуда яхши ҳис қилардим. Кайфиятим ҳам кўтаринки. Аммо бу вақтинча тузалиш эканлиги кейин билинди. Бир неча кун ўтди ҳамки, тузалиш ўрнига касалим кучая бошлади. Ўқишга умуман бора олмай қолдим. Тез чарчаб, ҳолдан тоядиган, бирпасда кўзим тиниб кўнглим беҳузур бўладиган бўлиб қолди. Бундан баттар хавотирга тушган онам шифокорга кўринишим кераклигини таъкидлай бошлади. - Ойи, нима қиласиз бош оғриқ қилиб, ўтиб кетади, қоним камайиб кетган бўлса керак, - дейману, лекин ўзим ҳам бироз қўрқа бошладим. Хавотирга тушганим бежиз эмас экан. Қўярда қўймай ойим докторга олиб бордилар, турли анализлардан сўнг ҳам касаллигим сабабини била олишмади. Энди куним турли касалхоналар-у, анализ топшириш билан ўтадиган бўлиб қолди. - Опа, қонимни анализга олавериб- олавериб қолдиришмади шекилли, - дейман кулиб. Охир оқибат томографияга жўнатишди. Доктор томографиядан сўнг онамга бир нималар дедию, - Сизни хонамда кутаман, деб хонасига кириб кетди. - Сен уйга кетавер болам, чарчадинг. Мен доктор билан натижалар ҳақида гаплашиб олишим керак экан. Ортларингдан мен ҳам бораман, дедилар, аммо кўзлари хавотир учқунларини яшира олмади. Бироз кўнглимга хижиллик кирди. - Юр, кўнглим озиб кетди бу касалхоналар ҳидидан, кетдик энди, - опам шундай дея, қўлларимдан судрагудек қилиб олиб кетди. Уйга келганимизга бир неча соат бўлди, аммо ҳали ойимдан дарак йўқ. Тинчликмикин, нега келмаяпдилар? Ҳаёлимга ҳар хил беъмани фикрлар ўрмалай бошлади. - Опа, ойим келмаяпдилар? Тинчликмикин ишқилиб? - Келиб қоладилар, нима ойим кичкина боламидики... кўп хавотир олаверма. Шу пайт дарвозадан ойим кўриндилар. Кўзлари ёшдан қизарган, аммо мендан юзларини яширишга ҳаракат қилаяпдилар. Дарров гап нимада эканлигини тушундиму, томоғим бир нарса тиқилди. Қанчалик йиғламасликка ҳаракат қилсам ҳам кўзларим ёшга тўлди. Томоғимни ачитган нарса катталаша бошлади гўё. Ойим югуриб келиб мени қучоқлаб олдилар. - Аҳволим оғир эканми? – дедим секингина ойимни пинжига суқулар эканман. - Болам, тузалиб кетасан, доктор айтди... – дедилар, аммо шу пайт лабларини тишлаганларини сездим. Дадам оламдан ўтганларидан бери лабларини тишлашни одат қилганлар. Йиғлаб юбормаслик учун шундай қиладилар. Аҳволимнинг кундан кунга жиддийлашаётганидан ўзим ҳам оғир хаста эканимни билар эдиму, лекин буни тан олишга кучим этмасди. Шу кундан кейин касалхоналарга кўчиб ўтдим десам хато бўлмайди. Турли касаллар, турли ҳаёт, турли инсонлар. Касалхонада танишган инсонинга биринчи берган саволинг: - Сизни қаерингизда касал? - деб сўраш бўларкан. Ёнимда бир қиз ётарди, ҳар 6 ойда бир келиб химия терапия олиб кетаркан. Химия терапиядан сўнг унинг ёнида ётиш менинг азобларимга ўн чандон азоб қўшарди. Унинг қийналишини, инграшини кўриб қўрқиб кетардим. Сочлари тўкилиб кетган, бетўхтов кўнгли айниб, егани ошқозонида турмасди. Лекин энг оғири кундан кунга менинг куйимда адо бўлаётган, сўниб бораётган онамни кўриш эди. Олган муолажаларим фойда бермади, энди менга ҳам ўша химиядан юборишадиган бўлишди. Биринчи марта сочларимни тутам- тутам бўлиб тўкилаётганини кўрганимда қўрқиб кетдим. Киприкларимнинг битта битта тўкилиши эса менинг умидим ўхшарди. Аммо инсон ҳар бир нарсага кўниккани каби мен ҳам кўникдим. Фақат кўнглим ағдарилишига кўника олмасдим. Овқатга қарагим ҳам келмас, аммо онамнинг менга тикилган мўнгли кўзларини кўриб ейишга мажбур бўлардим. Сўниб қолди онагинам...
Категория: Qiziqarli malumotlar | Просмотров: 691 | | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 7
Bek_akan19.01.2013 03:49
Sayt_Malikasi19.01.2013 07:37
Sayt_Malikasi19.01.2013 08:05
Nilufarxon_9619.01.2013 08:49
Nilufarxon_9619.01.2013 08:50
Nilufarxon_9619.01.2013 08:50
Ulugbek21.01.2013 12:15
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz