Достон Убайдуллаев ҳам кўпчилик фаол хонандалар қаторидан ортда қолмай, деган кўринади чоғи Сабаби у яқин кунларда бир эмас иккита қўшиғини мухлисларига тақдим қилишни режалаштирган. Достон Убайдуллаевнинг янги ижод намунаси бўлган "Отажон” қўшиғи, шулардан биридир. Мазкур қўшиқ, Достон Убайдуллаевнинг тилидан отаси Рустам ака Убайдуллаевга куйланган бўлса ҳам, буни ҳар бир инсон ўз отасига нисбатан куйланган қўшиқ дея, ҳис қилиши мумкин. Хонанданинг кейинги таронаси "Юрагим бўм-бўш” деб номланади. Ушбу тарона муҳаббатнинг қадрига ўз вақтида етмаганлар тилидан куйланган. Ҳозирда хонанда ушбу қўшиқларга клип суратга олиш ишларини бошлаб юборган бўлиб, тез кунларда клиплар премьерасини кутиб қоламиз.