Статистика |
Hozirda saytda: 2 Mexmonlar: 2 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2013 » Mart » 22 » Отаси тенгига турмушга чиқиб, уй-жойлик бўлиб олди
15:34 Отаси тенгига турмушга чиқиб, уй-жойлик бўлиб олди |
Ҳеч ким тақдирнинг ўзига тайёрлаб қўйган туҳфа ёки синови ҳақида аввалдан билмайди. Агар олдиндан билганидами... Бугунги қаҳрамонимиз ҳам бу кўйга тушмаган, ўз жигарларини мушкул вазиятга солмаган бўларди...
— Акамнинг ҳаётини кимларгадир сабоқ бўлар, ҳушёрликка чақирар, – дея сизларга ёзиб юборяпман, — дейди тошкентлик мухлисимиз ўз мактубида. — Балки бу ким учун оддий ва жўндир. Аммо мен ундан катта дарс олдим. Келинг, сизга ҳаммасини бир бошдан айтиб берай. Бир оилада ўн ўғил, тўрт қиз бўлганмиз. Отамиз болалигимизда вафот этиб кетган. Балки шунинг учун биз ҳаётда кўп қоқилгандирмиз. Сабаби, она барибир ожиза. Рўзғорни тебратсинми, фарзандлари тарбиясига қарасинми? Отанинг ўрни эса оилада барибир бошқача экан. Мен содир бўлган ҳамма воқеани шунга боғлайман. Уйда кимдандир ҳайиқмаганимиз, қаттиқ назорат остида бўлмаганимиз боис, ёшликда турли шўхликлар ва бебошликлар сабаб бир-иккитамиз қамалиб ҳам чиқдик. Аммо ҳаммаси акам уйланган кундан бошланди...
Қирқ еттига кирган акам йигирма ёшли қизга уйланди. Ёшгина қиз нега бунга рози бўлди, дерсиз? Маҳалламизга узоқ вилоятдан иккита қиз келган эди. Иш суриштириш баҳонасида қўшнимизнинг уйига ўғирликка тушишади ва акам турган хонадонга кириб қолишади. — Биз иш излаб юргандик. Шу ниятда узоқ вилоятдан келгандик, — дейди қизларнинг каттаси. Гапдан-гап чиқиб, у акамга ўз синглисига уйланишни таклиф этади. Ахир йигирма яшар қизни қайси эркак рад этарди... Бунинг устига ёши ҳам элликка бориб қолган бўлса... Ҳеч ким бу никоҳга қарши чиқмайди. Бир инсон "Нега ёшгина қизни ўзидан йигирма етти ёш катта, бир неча бор қамалган кишига тенг кўряпсан”, демайди. Чунки бу никоҳнинг замирида бошқа бир мақсад борлигини кейин англаб етдик.
— Қизим, энди Тошкентда яшайсан. У ерни орзу қилганлар қанча? Яхшилаб ўрнашиб олсанг, биз ҳам борамиз, — дейди яқинлари. Улар қизи "туб қўйиб палак ёзмоқчи бўлган” бу уй фақат акамга эмас, бизга ҳам тегишли эканлигини, акамнинг укалари борлигини ҳисобга олишмайди. Ёшгина қиз келинойимизга айланди. Энди бу хонадонга унинг қариндошлари истаганча келишарди. Бир оғиз гапиргудек бўлсак, акам ўртага тушарди: — Менга хотинимдан бошқа ҳеч ким керак эмас! Ҳеч биринг ҳаётимга аралашма! Шундан кейин опа-сингилларимизнинг ҳам оёғи узилди. Ёш деб билган келинойимиз эса илоннинг ёғини ялаган экан. У онам ўтирадиган уйларни ҳам эгаллаб олди. Онамнинг ҳақига дуо қилиш учун фақат қабристонга борардик. Бир йил ўтиб акам қизчали бўлди. Ана энди хотинининг яна ҳам кўланкаси майдон эди. Биз тугул эрига ҳам қулоқ солмай қўйди. Дард келса қўшалоқ келади, дегани рост экан. Бу орада акам жигар хасталигига чалиниб ётиб қолди. Бу янада келишмовчиликларни келтириб чиқарди. Ахир, мақсади уй-жой бўлган аёл эрига қарармиди?
— Қизимни ота-онамга ташлаб келдим. Мен ишлайман, — дебди акамга у. Акам норозилигини билдирган. У қулоқ осармиди? Иложсиз қолган акам маҳаллага шикоят билан чиқади. — Бу оилавий масала. Сиз у билан қонуний никоҳдан ўтгансиз. Бизнинг ишимиз оилаларни ажратиш эмас, яраштириб қўйиш, — дебди маҳалладагилар ҳам. Акам эса аламини биздан олди: — Мендан хабар олмайсанлар, қарамайсанлар. Касал пайтимда қарасаларинг нима бўларди? Хотиним билан жанжаллашавериб, кўзига мени ҳам ёмон кўрсатиб қўйдиларинг. Мана, энди аҳволим бу. Ким ўз жигарини ташлаб қўярди. Биз ҳам қўлимиздан келганча ҳаракат қилдик. Афсуски, бу аёлга бас келиб бўлмади. У энди акамни хўрлар, ҳақоратларди.
Бу томошалар ҳам кам экан. Акамнинг хотини уйга енгилтак аёлларни етаклаб келадиган, ноқонуний равишда ижарага одам қўядиган одат чиқарди. Маҳалла нозири ҳайдаб чарчади. Бунга биз ҳам жим қараб тура олмадик. — Бизнинг уйимиз карвонсарой эмас. Оёқости қилманг, — дедик. У эса шаллақилик қилиб бақира кетди: — Бу ерда ўзим хоҳлагандек мазза қилиб яшайман. Бунга ҳақим бор! Афсуски, энг даҳшатлиси ҳали олдинда экан. Акам хаста бўлиб ётиб қолганидан фойдаланиб, у кўчадан бола орттирибди. У касал эрининг қўлидан ҳеч нарса келмаслигини, бизнинг андиша қилишимизни билиб кўнглига келган ишни қила бошлади. Биз қуда билан гаплашишга мажбур бўлдик: — Неварангиз ва қизингизни олиб кетинг. Биз бунақа аёлни оиламиз аъзоси деб ҳисоблай олмаймиз. Эшитган гапимиз эса шу бўлди: — Ҳеч қаерга олиб кетмайман! Қизимнинг "ЗАГС”и бор. Ўртада бола бор. Агар ёқмаётган бўлса, ўзингиз чиқиб кетинг.
Шундоқ ҳам дардманд акамни бу гаплар тириклай гўрга тиқди. Аҳволи оғирлашиб шифохонага тушди. Бу хотинининг парвойига ҳам келмади. Парвариш қилиш, қараш тугул хабар ҳам олгани йўқ. Биз борганимизда акамнинг жони узилган экан. Дунёга сиғмай кетдик. Ўзимизча, ҳаммасини тинчгина ҳал қиламиз, деб ўтирган эдик. Уч кун ўтмай туриб, кутилмаганда уйга маҳалла оқсоқоли, посбон ва милиция ходими кириб келди. Ҳамма ҳайратда. Уларни бошлаб келган кишининг эса ўзи йўқ. Маҳалла оқсоқоли эса бизга гапира кетди: — Ҳали аза тугамай туриб, жанжал кўтаргани уялмайсизларми?! Дарров келинни сиқувга олибсиз. Ҳайрон қолдик. Бизнинг ҳеч нарсадан хабаримиз йўқ эди. Фақат келиннинг онаси ҳаммасидан хабардор экан шекилли, узр сўради: — Кечирасизлар, биздан ўтди. Айрилиқдан қизим нима қилаётгани билмайди.
Бизнинг ота уйимизга охирги қадам босганимиз шу бўлди. Сал гапирсак, катта жанжал кўтарилади. Шунинг касрига уч сутка қамалиб ҳам чиқдим. Энди "оч қорним — тинч қулоғим” деб жим ўтирадиган бўлдик. Ўртада бус-бутун бир уй фирибгар, шарттаки, енгилтак аёлнинг қўлига ўтиб кетди. Майли, унга ҳам боққан бало бордир? Менинг сизларга демоқчи бўлганим, ҳаммага ҳам ишонаверманг. Айниқса, эркаклар бундай қизларнинг ёшлигига, чиройига асло учишмасин. Аввало, уларда меҳр-оқибат, одоб-ахлоқ, тарбия, виждон бўлсин! Ана шундай аёлгина сизни бир умр бахтли қилади.
darakchi.uz
|
Категория: Sevgi dunyosi |
Просмотров: 911 |
| Рейтинг: 5.0/2 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|