SHERLAR.BIZ Juma, 29.03.2024, 03:19
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 284
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 2
Mexmonlar: 2
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Mart » 23 » Otadan avval o'lgan o'g'illar Ҳамдам ота кутилмаганда юрак хуружидан вафот этди
21:29
Otadan avval o'lgan o'g'illar Ҳамдам ота кутилмаганда юрак хуружидан вафот этди
Ҳамдам ота кутилмаганда юрак хуружидан вафот этди.
Нонуштадан кейин ўрнидан қўзғалдию чапга қараб оғди. Гапиришга ҳоли етмай, кўксини силаб, гилам устига "гурс” этиб қулади-да, даҳшат қоплаган кўзларини юмди. Қон қочган юзида "Ишларимни охирига етказолмай ўлиб кетарканман”, деган афсус яширинганини нариги кўрпачада ўтирган Сора хола сезмай қолди… Сезган бўлса ҳам такаббурлик қилиб индамадими – тушуниш қийин эди...

Жаноза соат ўн иккига белгиланди. Тумонат одам йиғилди. Ҳовлини иккига ажратиб турган бўз мато ортида отанинг сингиллари, жиянлари, қўни-қўшнилар ва бошқа аёл қариндошлар йиғи солишар, овозлар ичида якка қизи Шоҳиданинг айтиб-деб, афсус-надомат билан бўзлаши баралла эшитилиб турар, саф тортган эркаклар қалбида ғалати бир маҳзунлик, титроқ уйғотарди. Азага келган хотинлар қизнинг йиғисини ҳасрат ва ҳавас билан кузатишарди. "Менинг қизларим ҳам шундай донолик, фаросат билан йиғлармикин?” деган умид ўтарди кўнглидан. Қизнинг қайноқ кўз ёшлари, овозидаги ҳазин тошқинлик, куйиш беихтиёр азага келганларда ҳамдардлик туйғусини уйғотарди.

"Отажоним, меҳрибоним, соябонимдан айрилиб қолдим. Уйим-жойим деб ёнган падари бузрукворим мени ташлаб кетдилар. Энди қаерга бораман? Кимга арз қиламан?”

"Отажон, наҳот менинг бахтимни кўролмай кетдингиз? Наҳот ёлғиз қизингиз куйиб қолишини ўйламадингиз?”

Шоҳида ота учун куйиб-ёнаётганининг бошқа сабаблари ҳам бор эди...

Эркаклар ёнида йиғламсираб турган икки ўғил – Адҳам билан Акрам сингилнинг овозини эшитиб қизарар, кўзидан ёш келмаганига уялар, изза тортар, орсизликдан ўзини қўярга жой топишолмасди. Чин юракдан йиғласанг, сўқир кўздан ёш келар, деган мақолни эслаб қўйишса-да, бир томчи ёш келмагани алам қиларди. Ҳатто Шоҳидага бунча йиғи, кўз ёш қаердан келаётганига ҳайратда қолишарди... Фақат қўл телефонлари сайраб қолганда четроққа ўтиб бироз нафас ростлашар, тупуги билан киприкларини намлаб келишарди. "Тезроқ жаноза ўқилса-ку, мозорга чиқиб кетардик!” – икковининг кўнглидан ўтаётган бу фикр қўлга тушган ўғри боланинг қочиб кетиш билан боғлиқ ниятидай кўзларида балқиб турарди.
[www.JPG.uz-saytdan olindi]
Аммо сабр-тоқатни синовдан ўтказаётган вақт имиллаб ўтар, юракларини зардобга тўлдирарди. Ҳар бир дақиқада улар емирилиб, тўкилиб, нотавонлашиб бораётганга ўхшарди. Нола қилаётган Шоҳида эса алам ва зардобларини қайноқ ёшларию ҳасрат тўла сўзлари билан юрагидан чиқариб, енгил тортарди. У оҳ урар, тоғдай суянчиғидан жудо бўлганига чидаёлмас эди…

* * *
Ота-бола бир-бирларини осон тушунишарди. Ҳамдам ота қизининг одоб-ахлоқидан, тарбиясидан севинар, меҳри ортар, ўқимишли фарзанд бўлаётганидан қувонар эди. Она эса арзимаган нарсага тортишаверар, ўғилларига оталарини камситиб ёмонлар, олим бўлиб шаҳар олиб берармидинг қабилида тушунтиришлар берарди.

Ҳамдам ота икки ўғилни ўқитишга тайёрлигини ҳам айтди, аммо улар она ақидаси билан улғайганлари учун мактабни аранг битиришдию савдога уриб кетишди. Ишлари гоҳ юришиб, гоҳ орқага кетар, сармоянинг салмоғи сезилмасди. Шунда ота:

– Бизнесга ҳам ўқиш керак, болаларим! – деди йўл кўрсатиш маъносида, – бўм-бўш калла билан пул топиб бўлмайди-ку!

Сора опа эски қўшиғини айлантирди.

– Э, чол, буларни йўлдан оздирманг, институтни битирганларга қаерда иш қараб турибди? Галстук тақиб, олифта бўлиб юрган билан биров чўнтагига пул солиб қўярмиди? Аралашманг!

Ота биринчи аёлидан бола кўрмай ажрашганди.

Сорахонга уйлангач, уч ойдан кейин илк завжаси Санобарни бозорда кўриб қолди. Гавҳар топган боладай қувониб кетди ичида. Ундан ёмонлик кўрмай, фарзандсизлик туфайлигина ажрашгани учун етти йиллик турмушлари ҳурматидан яхши саломлашди. Яқинларини сўради. "Бунинг нимаси ёмон? У билан жанжаллашиб қўйди-чиқди бўлмаганмиз-ку!” ичида ўйлади. Воқеани кимдир Сорахонга етказди. Ичи куйган аёлнинг эрига муносабати ўзгарди: "Ҳалиям кўнгли ўшанда, учрашиб тураркан-да!” Катта бўлгач, бу гапни болаларнинг ҳам қулоғига қуйди. Ҳамдам ака "Нотўғри қиляпсан”, деса ҳам у қайтмади. Бўҳтонга фақат Шоҳида ишонмади. Унинг қалбида отасига ишонч, чексиз эҳтиром бор эди...

Ёшим бир жойга борганда бурдимни кеткизмай, деб хотин билан гап талашмасди ота. Учта туғиб, тили узун бўлганди Сора опанинг.

Ота-оналарининг калтафаҳм маслаҳатларига кираётган ўғилларига қанчалик ачинмасин, ўртада ихтилоф келиб чиқмаслик учун ўзини босишга мажбур бўларди. Аммо қизи ўғилларга сира ўхшамади, отага тортди. Ақлли-ҳушли, китобсевар бўлиб ўсди. Ҳамдам ота хотинидан анчайин кўнгли қолгандан кейин қизининг бахти, камоли, келажаги учун яшашга қарор қилганди. Икки ўғил отанинг қизига бўлган меҳридан ғаши келар, кўролмас, юрагида кирлик моғор босиб борарди. Улар худди ўгайларга ўхшашарди.

Тўсатдан келган ўлим ниятларини чилпарчин қилиш билан бирга Шоҳидани эсанкиратиб қўйди. Бир умрлик ғам гирдобига ташлади.

Иккинчи дарсдан чиққандан кейин ёмон хабарни эшитдию кўксига кўринмас душман игна санчгандай титраб кетди. Ўзини ёлғиз, ўта омонат сезди. Улкан орқатоғ кутилмаганда қулаб, юрагини вайрон қилганини аччиқ изтироб ичида англаб етдию беш кунлик дунё деган сўзнинг маъноси қалбига зарб билан урилди. Ҳали кафанланмаган ота бошига келиб матони тортди. Жағи танғилган, қонсиз юзида "Қисмат шунақа экан, мени кечир, қизим!” деган аччиқ видо қотиб қолганди. Дилдагиларни айтолмай қолганидан афсус бор эди киприклари орасида.

Маййитни ҳовлига олиб чиқишгандан кейин кўча эшик ёнидаги хонада оқсоқоллар билан ўтирган имом тобут олдига келди. Пардадан бўйлаб:

– Опа-сингиллар, йиғини тўхтатсангиз, жанозани бошлаймиз.

Бирин-кетин овозлар тинди, эркаклар сафларини тўғрилаб олишди.

Имом одамийлик, фарзанд ва ота-она бурчи ҳақида Қуръони карим ва ҳадисдан мисоллар келтириб, маъруза қилди. Отанинг яхши фазилатлари, тўсатдан келган ўлим ҳам Аллоҳнинг неъмати эканини айтиб, азадорларга таскин берди. Жаноза бошлашдан аввал катта ўғил Адҳамни чақирди.

– Дадангизнинг бирор кишида қарзлари бўлса, ҳужжат билан келса тўлаб қўясиз. Хўпми?

Бу гапни ҳамма эшитди ва Адҳамга қаради. Имом эшитмади деб ўйлаб, яна қайтарди. Бироқ Адҳам бошини қуйи солганча тураверди. Имом ҳолатни тушунди.

– Жойингизга боринг! – овозида билинар-билинмас нафрат, ғазаб бор эди. Одамлар орасида висир-висир гап бошланди. Имом Акрамни чақириб бояги гапни такрорлади. Бироқ икковлари келишиб олгандай у ҳам акасидан фарқ қилмасди. Энди фақат эркаклар эмас, парда ортидаги аёллар ҳам ҳайратда қолди. "Тавба, ўғил ҳам шунақа бўладими? Белингда белбоғинг борми?” "Ҳей, эркакмисан?”

Нотаниш, нохуш вазият таранглашиб борарди. Қишлоқ катта бўлгани учун одамлар кутилмаган воқеаларни кўп кўришган. Йиллар давомида қишлоқнинг иссиқ-совуғига аралашмайдиган Мўйдин қийшиқ тўй қилганда чорраҳага тўрт оқсоқол туриб олиб, одамларни тўйга киритмагани, маҳалла йиғинида колхоз "тафтишкоми”нинг суюқоёқлиги фош бўлгани, саройдан мол ўғирлаган Камол хирракни тўй куни шарманда қилишганини ҳамма яхши эслайди, аммо бугунгидай кўнгилсизликка илк бор дуч келишлари эди.

Орадан қўшни маҳаллада яшовчи ўрта ёшлардаги Фазлиддин чиқди-да, аввал имомга, кейин орсизларча бош эгиб турган икки ўғилга, охири норози гувраниб турган оломонга қаради.

– Мусулмонлар! Ҳамдам аканинг жанозасида шундай нохуш гап айтаётганимдан минг-минг афсусдаман. Аммо гапиришга мажбурман. У киши мендан ўн минг доллар қарз олган эди, мана тилхати! – у бир варақ қоғозни жамоатга кўрсатди. Одамлар икки ўғил отанинг қарзини бўйнига олмаётганини энди тушунгандай бўлди, аммо ота ҳурмати, фарзанд бурчи олдида ўн минг доллар ҳеч нарса эмаслигини ўйлаб уларга нисбатан фикри ўзгармади. Бир гувраниб олдилар, – шуни ким тўлайди? Ҳозир ҳал қилиб олсак! Мен ёлғон гапирадиган одам эмасман. Қори ака, – имомга юзланди у, – масалани бугун шу ерда ечиб берсангиз, ахир бу озгина пул эмас!

"Наҳотки, шундай одам-а?!” деган ҳайрат кўпчилик кўнглини саратонда боғдан ўтган изғириндай титратиб ўтди.

Ёш имом ҳайратда қолди. Воқеага илк бор дуч келгани учун довдираб турганда таранг вазиятдаги одамлар орасидан эллик ёшлар чамасидаги соқолли киши чиқиб, икки ўғилга юзланди.

– Ҳей номард! Шу одам, – у тобутга ишора қилди, – сени дунёга келтирди, боқиб тарбиялади, оқибатинг шуми?! Оринг, виждонинг йўқми? Ҳақдор одам отангнинг тобутига ёпишиб турса-ю, серрайиб тураверасанми, ноинсофлар?!

– Тўғри!

– Рости-да!

– Имонсиз!

Афсуски, қаҳр ва нафрат қоришган хитоблар икки орсизни ҳушига келтирмади. Аммо шу пайт ҳаммани ҳайратда қолдириб, юракларни ларзага солган воқеа содир бўлди. Парда ортидан Шоҳида имомга бўйлади.

– Амаки! Бекорга жон куйдирманг! – овози йиғи аралаш чиқарди, – акаларим отамнинг қарзини тўламайди, тўлолмайди. Буларга отамнинг шаъни, номуси эмас, пул керак! Тоға, – энди Шоҳида Фазлиддинга мурожаат қилаётганди, – менда тўлайдиган пул йўқ, аммо... аммо рухсат этсангиз, бир гап айтмоқчиман.

Фазлиддин имомга қаради. У "Майли, эшитайлик-чи!” – дегандай бош қимирлатди.

– Айтавер, қизим!

– Агар мумкин бўлса, отажоним у дунёда азоб тортмасликлари учун шу қарзни мен тўласам!

Оломон бир қалқиб олди. Аёллар томонидан ғалати овозлар эшитилди.

– Қиз боши билан-а?

– Ё қудратингдан!

– Қандай тўлайсиз, қизим? – парда ортига бўйлади Фазлиддин билан имом. Ҳамма нафас олмай қизнинг жавобини кутарди.

– Агар мумкин бўлса, – унинг кўзларидан қайноқ ёш тўкилаётгани, виждон азобида, акаларининг оқибатсизлиги, орсизлигидан номус қилаётгани сезилиб турар, ҳамма юрагини ҳовучлаб қолганди, – мумкин бўлса... агар ўғлингиз бўлса, мени келин қилинг, бўлмаса хизматкорликка олинг! Отам учун ҳузур-ҳаловатдан, орзу-ҳаваслардан кечдим! Бир умр чўрингиз бўлай, невараларингизга энагалик қилай, касал бўлсангиз оқ ювиб-оқ тарай, дадамнинг қарзларини ўзим узаман. Падари бузрукворим қабрларида тинч ётса бас!

Ёқасини ушлаб қолган имом оломонни тинчлантириш учун бир қўлини кўтариб, "жим” ишорасини қилди.

– Қизим, бу гапни ўйлаб гапиряпсизми?

– Ҳа, амаки, фақат Фазлиддин тоға илтимосимни қабул қилсин, отам қарз билан кетмасин!

Қиз қалбидан отилиб чиқаётган илтижо Фазлиддинни ҳайратда қолдирди. Кўксида икки ҳис: Шоҳиданинг мардлигига ҳурмат, ўғилларнинг оқибатсизлигига нафрат жанг қиларди. "Вазият кўтарсаю номардларни хуморимдан чиққунча дўппосласам! Шунчалик пасткаш бўладими?! Ахир Ҳамдам ака ваъдасига вафо қилиб юрган одам эди-ку! Шу маҳалла, шу қишлоқнинг корига яраган, бировнинг омонатига хиёнат қилмаган одам охирги йўлга шундай кўнгилсизлик билан кетадими?! – ўйларди у, – ҳа, бу қиз эмас, ўн ўғил ўрнини босадиган жавоҳир! Эвоҳ, ҳаётнинг чигаллигини қарангки, мана бу орсизлар ҳам, шундай ажойиб қиз ҳам Ҳамдам аканики. Жасорат ва фидоийликни дилига Худо солган! Бўлмаса ушоққина қиз шундай мардликни қаердан олади? Жанозадаги бу ҳодиса бойликка ҳирс қўйган осийларга, ғафлат босган виждонимизга чалинган огоҳлик қўнғироғи эмасмикин?! Бугун тушунмасак, эҳтимол, эртага кеч бўлар? Марҳумнинг ҳурмати, қизнинг жасорати учун шу пулдан кечсам, Аллоҳ менга ўн ҳисса кўпроғини берар! Эҳ, Ҳамдам ака, ҳаётингиз маъноли кечганди, ўлимингиздан ҳам ҳикмат ёғиляпти-я! Охиратингиз обод бўлсин, қабрингизда тинч ётинг, ҳаммаси яхши бўлади!”

Фазлиддин бошини даст кўтарди-да, аввал оломонга, сўнг имомга қаради. Кейин парда ортида титраб жавоб кутаётган Шоҳидага сўзлади:

– Қизим, сизга раҳмат, имон-эътиқодингиз, ота ҳурматини жойига қўйганингизга қойилман! Мардлигингизга тан бердим. Худога шукур, болаларимни уйлаб-жойлаганман, аёлим соғ-саломат, ҳар қанча хизмат бўлса, ундан ортмайди. Аммо мен элликдан ўтиб сиздай оқила, ориятли қизни кўрмаганман. Ота учун ҳамма нарсага тайёр турибсиз. Тиззалари қалтираётган акаларингизга ҳам Худо инсоф берар, аммо сизнинг тантилик ва жасоратингиз баҳосини олиши керак! Қизим, сиз учун, отангизга садоқатингиз учун ўша ўн минг доллардан кечдим!

Одамлар бироз нима бўлаётганини тушунмай турдилар, сўнгра:

– Э, отангга раҳмат!

– Дунёда камлик кўрманг!

– Юзга киринг, ота! – дейишди одамлар.

Одамлар Шоҳидага қанчалик қойил қолган бўлсалар, Фазлиддинга нисбатан меҳрлари ортаётган эди.
Ҳамма нафасини ичига ютиб, воқеа якунини кутиб турганда ўртадан катта ёшли одам отилиб чиқди.
Отангга раҳмат, қизим! Ҳамдамга муносиб фарзанд бўлибсан. Қишлоқда сен билан фахрлансак арзийди.
Оқсоқол юрагидан тошиб келаётган ҳаяжон ва меҳрни босиб, Фазлиддиннинг фидоийлигидан қувониб оломонга юзланди.
Ҳамқишлоқлар, келинглар, бир дуо қилайлик.Ҳамма ҳаяжон ичида қўл очди.Ҳамдам дўстимни Худо раҳмат қилсин! Ётган жойи жаннат боғларининг бир боғчасига айлансин. Шоҳида қизи бахтли-тахтли, икки дунё саодатига муяссар, эл назаридаги инсон бўлсин! Фазлиддин укамизни Аллоҳ сийласин! Молу давлати бундан-да зиёда бўлсин, ОМИН!
Тумонат одам юзига фотиҳа тортди.
Эл назаридан қолганлар ҳам истар-истамас қўл очди.

Жаноза ўқиб бўлингач, қабристонга йўл олишди. Оломон тобут олдида кетаётган икки ўғилни – оналари билан тил бириктириб, отасининг кичик корхона учун омонатга олган ўн минг долларини қизига сарфлаб юбормасин деб беркитиб қўйиб, унинг юрак хуружига сабаб бўлганини сезгандай – нафрати билан савалаб борарди...

Орадан бир неча ой ўтгач, қишлоқда Шоҳиданинг грант асосида хорижга ўқишга кетгани, Фазлиддиннинг "Спортлотто”дан олтмиш беш миллион сўм ютганию икки ўғилнинг "бизнес”да чув тушгани ҳақида гап-сўз тарқалди...

Боқий МИРЗО
Категория: Sevgi dunyosi | Просмотров: 945 | | Рейтинг: 5.0/8
Всего комментариев: 1
Ulugbek24.03.2013 10:51
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт

Ro'yxatdan o'tish
Parolni unutdingizmi?
Поиск
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz