SHERLAR.BIZ Juma, 11.10.2024, 18:49
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 285
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 1
Mexmonlar: 1
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Aprel » 1 » Отабек Муталхўжаев ва Шаҳзода Муҳамедова турмуш қуришди
23:45
Отабек Муталхўжаев ва Шаҳзода Муҳамедова турмуш қуришди
Шу йилнинг 27 март санасида хонанда Отабек Муталхўжаев ва актриса Шаҳзода Муҳаммедоваларнинг никоҳ тўйи бўлиб ўтди. Маросим оммага эълон қилинмади, лекин келин билан куёвнинг таклифига биноан "Даракчи" ушбу унутилмас воқеани ёритишга муваффақ бўлди.

Кейинги пайтларда шоу-бизнесда юлдузли жуфтликлар сафи тобора кенгайиб бормоқда. Ўтган йилнинг энг шов-шувли маросими бўлган Райҳон ва Йигиталининг никоҳи ҳамон одамлар оғзидан тушмай келмоқда. Агар Отабек ва Шаҳзода истаганида уларнинг никоҳи ҳам анча овоза бўлиши мумкин эди. Чунки Райҳон ва Йигиталидан фарқли ўлароқ уларнинг ҳам иккиси анча танилган ижодкорлар ва энг муҳими уларнинг бир-бирига кўнгил қўйиши кўпчилик учун кутилмаган ҳолат эди.

Отабек ва Шаҳзода бугун НТТ телеканалида кўрсатув олиб боришмоқда, Шаҳзода "Дилкаш лаҳзалар" телелойиҳасида бошловчилик қилаётган бўлса, Отабекни анчадан буён "25- кадр"да кўриш мумкин бўлаяпти. Кинотанқидчи Феруза Нодированинг айтишича, ёшларни бирлаштирган ҳам айнан НТТ телеканали бўлади. "Улар съёмкалар пайтида тез-тез рўбаро келишди, афтидан ижод баҳона ёшларнинг кўнглида меҳр уйғонган кўринади", дейди Феруза Нодирова.
келин ва куёв билан тўйдан бир мунча вақт олдин учрашиб узук ва кўйлак танлаш жараёнига ҳамрохлик қилди. Айтиш лозимки, Шаҳзодага бекорга эрка келинларнинг ролини беришмаган экан, ҳаётда ҳам унинг ана шундай эканига гувоҳ бўлдик. Бечора Отабек келиннинг то кўйлак билан узук танлагунича анча "эзилди". Ҳар икки буюмни танлаш учун оз эмас кўп эмас, 5 соат кетди. Ишимиз битгунча шом бўлиб қолди ва ёшлар бизни Тошкентнинг шинам қахвахоналаридан бирига таклиф қилишди.

Отабек Муталхўжаев: "Ниҳоят ўз жуфтимни топдим. Анчадан бери менга ёр қидириб уйлигилар ҳам чарчаб кетишганди. Тақдирдаги бўлади, дейишгани рост экан. Жуфтим шундоққина ёнимда юрганини сезмаган эканман. НТТга раҳмат, шу ижодхона бизни туташтирди. Шаҳзодани шўхгина характери, ўзига ярашган эркалиги менга ёқарди лекин бу туйғу бир кун келиб севгига айланиб кетиши хаёлимга ҳам келмаганди. Мана бугун биз бир оиламиз ва бундан баҳоят ҳурсандман. Тўйимизни овоза қилишни истамадик, муҳими бахтли бўлишлик, ортиқча дабдабани кераги йўқ".

Шаҳзода Муҳаммедова: "Отабек хушбичим, келишган йигит, лекин уни менга кўнгли тушади деб ўйламагандим. Чунки таниқли хонандалар камдан-кам холларда таниқли актрисаларга уйланадилар. Уларнинг рашки ва ғурури бунга йўл қўймаса керак деб ўйлайман. Лекин Отабек тушунган йигит экан, биринчи марта менга таклиф қилганида ҳазил деб ўйладим ва унча эътибор бермадим, лекин у мақсади жиддий эканини айтиб, мени ишонтирди. Шунда мен ижодимни давом эттиришимга рухсат берсагина, розилик беришимни айтдим. Шу тариқа тўйимиз бошланиб кетди. Қисқа қилиб айтганда, ўзим орзу қилган инсон билан бахтли бўлишга ишонаман!"

Ёшларнинг илтимосига биноан, никоҳ оқшомига ортиқча тўхталмаймиз, эътиборингизга бази суратларни ҳавола этиш билан чекланамиз холос.



Дарвоқе, Отабек ва Шаҳзода тўй ҳақида айнан шу куни хабар беришимизни илтимос қилди. Чунки мазкур сана уларнинг ҳар иккиси учун алоҳида аҳамият касб этар экан! Шундай экан яна бир бор табриклаймиз...
Категория: Shou biznes olami | Просмотров: 721 | | Рейтинг: 5.0/3
Всего комментариев: 1
SAYT_ADMINKASI02.04.2013 10:44
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz