Главная » 2013»Yanvar»20 » Ота-онаси баланд бўйли болалар хам шундай баланд бўлиш
12:26
Ота-онаси баланд бўйли болалар хам шундай баланд бўлиш
Ота-онаси баланд бўйли болалар ҳам шундай баланд бўлиш эҳтимоли катта. Мисол учун Кейша ва Вилконинг янги туғилган Иона исмли чағалоғининг вазни 4,2 кг. бўйи эса 56 см. келади. Айтишларича дунёдаги чақалоқларнингбор-йўғи 2%гина шундай узун бўйли бўлиши мумкин экан. 1. Кейшанинг бўйи 1,98 м. Вилко эса 2,13 м. Улар энг баланд бўйли жуфтлик сифатида Гиннес рекордлар китобига киритилган. 2. «Менга она бўлиш ёқади ва мен болаларимнинг ота- оансига ўхшаб баланд бўйли бўлишидан ҳурсанд бўламан. Мен дунёдаги энг баланд бўйли оила бўлишни орзу қиламан ва ҳозирда шунга қараб кетяпмиз. Бўйим баландилиги учун болаларим қаердалигини дарҳол кўраман» - дейди 22 ёшли Кейша. У хомиладор пайтида эрининг кўйлагини кийиб юришга мажбур бўлган. Чунки аёллар бундай катта кийимлар йўқ ҳисоби. 3.Кейша мактаб қўриқчиси бўлиб ишлаган Вилкони баланд бўйлилар клубида учратиб қолган. Унга унинг рақсга тушиши жуда ёққанди. 2001 йилда турмуш қурган ёшлар ишни эшикларни ўзгартиришдан бошлашди. 4. «Иона оиламизнинг ёқимтойи. Лукас ва Ева уни жуда яхши кўришади. Биз учун энг катта муаммо болаларимизни велосипед ҳайдашга ўргатишдир. Чунки бўйимиз баландлиги учун кўп эгилишга тўғри келади ва шу сабаб белимиз қаттиқ оғрийди" - дейди Вилко. 5. Умуман бўйи баланд кишилар учун маиший муаммолар етарлича топилади: масалан кийим сотиб олишда ёқадиганидан кўра мосини топганининг ўзига ҳурсанд бўлишади. Кейша аёллар кўйлагини майка сифтида кийиб юради. Лекин баланд токчалардаги буюмларни излашга ёки стул қуйиб олишга ҳожат йўқ.