1999 йил майида илк бор галактикамизда Дельфин юлдузлар туркумида пайдо бўлган энг ёрқин янги юлдуз чақнади.
Юлдузларнинг ёруғлиги кескин, баъзида эса бир неча ўн минг марта кучайишини астрономлар шундай изоҳлайди. Уларнинг сўзларига кўра, фазовий жисмдаги чақнашларни оддий кўз билан ҳам кузатиш мумкин. Биринчи бўлиб юлдузни япониялик астроном Коичи Итагаки аниқлади. Кейинчалик унинг пайдо бўлганини Белоруссия, Россия ва бошқа мамлакатлар астрономлари ҳам тасдиқлади. Ҳозир уни оддий кўз билан, шаҳарлардан ташқари, очиқ об-ҳавога эга ҳамма жойда кўриш мумкин.