SHERLAR.BIZ Juma, 11.10.2024, 18:11
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 285
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 1
Mexmonlar: 1
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » May » 15 » Қосимов: "Кўпроқ об-ҳаводан чўчияпман"
00:48
Қосимов: "Кўпроқ об-ҳаводан чўчияпман"
Бугун Осиё Чемпионлар лигаси-2013 мусобақасининг нимчорак - 1/8 финал дастлабки учрашувларига старт берилади.

Жумладан Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоаси сафарда Таиланднинг "Бурирам Юнайтед" меҳмони бўлади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 16:00да бошланади.

Бурирам Юнайтед” – "Бунёдкор” учрашуви олдидан ташкил этилган матбуот анжуманида "Бунёдкор” устози Миржалол Қосимов журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди.

- Рақиб ўйинини ўргандингизми? "Бурирам ҳақида нималар дея оласиз?
- Албатта. "Бурирам Юнайтед” – кучли, шаклланган ва тажрибали легионерлардан ташкил топган жамоа. Таиландликлар бежизга гуруҳ босқичида Япония ва Хитой клубларини ортда қолдирмаган.

- "Бурирам Юнайтед”нинг қайси футболчисидан чўчияпсиз? Фикрингизча, рақиб эртанги баҳсда қандай тактика қўллайди?
- Кўпроқ об-ҳаводан хавфсираяпман. Рақибга келадиган бўлсак, улар тактик жиҳатдан анчайин ақлли футбол намойиш этишади. Ҳимоядан тезлик билан қарши ҳужумга ўтишни яхши ўзлаштиришган. Шунингдек, стандарт вазиятларидан унумли фойдаланади. 2-рақамли ўйинчи стандартларни яхши бажаради.

- Баҳсда қайси шогирдингизга кўпроқ умид боғлагансиз?
- Мен айнан бир футболчига эмас, балки бутун жамоага ишонаман.

- Гуруҳ босқичида тўртта дуранг қайд этдингиз. Эртага ҳам Сизни ушбу натижа қониқтирадими?
- Сафардаги дуранг ёмон натижа эмас. Бироқ биз максимал натижа учун ҳаракат қиламиз.

- "Бурирам Юнайтед” сафида икки футболчи ўйнай олмайди. Бу ўйинчиларнинг йўқлиги "Бурирам Юнайтед”га салбий таъсир ўтказади, деб ўйлайсизми?
- Футбол – жамоавий ўйин. Сафдан чиққанлар ўрнини бошқа жамоадошлари тўлдирса керак. Дисквалификация қилинган "Бурирам Юнайтед” аъзолари жамоа етакчилари ҳисобланишади. Ўйлайманки, рақиб захирасида улар ўрнини сездирмайдиган бошқа футболчилар топилади. Агар бундай бўлмаса, бизга яхши бўлади (кулади)...

Бугун яна учта учрашув бўлиб ўтади. Улар билан танишинг:

Нимчорак финал
14.05.2013
16:00 Бурирам Юнайтед -:- Бунёдкор
16:30 Бейзцин Гуан -:- Сеул
20:45 Ал-Ғарафа -:- Аш-Шабоб
21:00 Ал-Жаиш -:- Ал-Аҳли
15.05.2013
14:30 Централ Коаст Маринерс -:- Гуанжоу Эвергранд
15:00 Чонбук Моторс -:- Кашива Рейсол
20:40 Аш-Шабоб Ал-Араби -:- Истиқлол
23:00 Ал-Ҳилол -:- Лаҳвия
Категория: Sport yangiliklari | Просмотров: 730 | | Теги: Қосимов: Кўпроқ об-ҳаводан чўчияпма | Рейтинг: 3.0/4
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  May 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz