Главная » 2013»Mart»1 » ОСИЁДА МИЛЛИАРДЕРЛАР АМЕРИКАДАГИДАН КЎП ЭКАН!
17:35
ОСИЁДА МИЛЛИАРДЕРЛАР АМЕРИКАДАГИДАН КЎП ЭКАН!
Ҳозирда бутун дунёда 1453 нафар миллиардер бор. Уларнинг давлати ўтган йил давомида анча кўпайиб, 5,5 триллион долларга етди. Хитойнинг “Хужунь” журнали ўтказган тадқиқот натижалари шундай далолат бермоқда. Журнал маълумотларига қараганда, энг кўп супербойлар Осиёда қайд этилган (608 киши). Бу кўрсаткич бўйича ушбу ҳудуд биринчи марта Шимолий Америкадан ўзиб кетди. У ерда 440 нафар миллиардер яшайди. Европада эса — 324 нафар. Осиёнинг энг бой кишиси рўйхатидан 85 ёшли гонконглик магнат Ли Ка-шин дунёнинг энг бой одамлари рўйхатида еттинчи ўринни эгаллади. Унинг “чўнтаги”да 32 миллиард доллар бор. ХХРда ҳаммаси бўлиб миллиардерлар 317 кишига етди ва бу кўрсаткич бўйича фақат АҚШ (409 нафар)дан орқада қолмоқда. Учинчи ўринда Россия бўлиб, бу давлатда супербойлар сони 88 кишини ташкил қилади.