Жорий йилнинг 16-24 август кунлари Хитойнинг Нанкин шаҳрида ўсмирлар ўртасида II Осиё ўйинларида спортчилар 16 спорт тури бўйича куч синашади.
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасидан маълум қилишларича, II Осиё ўйинларида 64 нафар спортчимиз теннис, стол тенниси, қиличбозлик, енгил атлетика, сузиш, дзюдо, оғир атлетика, ўқ отиш, таэквондо ва баскетбол бўйича мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилади.
|