Главная » 2013 » Aprel » 29 » Осиё тараққиёт банкига янги президент сайланди
01:40
Осиё тараққиёт банкига янги президент сайланди
Осиё тараққиёт банки директорлар кенгаши Такехико Накаони бир овоздан муассаса президенти этиб сайлади.
UzDaily порталининг хабар беришича, Накао янги вазифасига шу йилнинг 28 апрель кунидан бошлаб киришади. У бу лавозимда аввал ишлаган ва жорий йилнинг март ойида истеъфога чиққан Харухико Куроданинг ўрнини эгаллади.
ОТБнинг маълум қилишича, Япония молия вазирининг халқаро масалалар бўйича собиқ ўринбосари Такехико Накао эндиликда Куроданинг қолган ваколат муддатини ўтайди. Бу жараён 2016 йилнинг 23 ноябрига қадар давом этади.
Маълумотларга қараганда, 30 йиллик иш хизмати давомида Такехико Накао Япония Молия вазирлигининг турли лавозимларида фаолият юритган. У халқаро молия ва ривожланиш соҳасида катта тажрибага эга.