Главная » 2013»May»28 » Orange Business Services" Ўзбекистон уяли бозорига кирмоқчимас
16:51
Orange Business Services" Ўзбекистон уяли бозорига кирмоқчимас
"Orange Business Services" бренди остида фаолият кўрсатувчи France Telecom-Orange компанияси Ўзбекистонда ишлаш режаси йўқлигини маълум қилди.
Бу ҳақда журналистларга компания матбуот котиби Оливер Эмберегер маъул қилган деб ёзади, 12uz
Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда шу йилнинг 15 июлидан бошлаб, Ўзбекистонда France Telecom-Orange уяли алоқа оператори хизмат кўрсатишни бошлайди, деган хабарлар тарқалганди.
«Бизда ЎЗбекистон бозорига кириб боришга оид ҳеч қандай режа йўқ», — деб Оливер Эмберегер сўзларидан иқтибос келтирган хорижий ОАВ.
Эслатиб ўтамиз, "Orange Business Services" бренди остида фаолият кўрсатувчи France Telecom-Orange компанияси дунёнинг32 мамлакатида қарийб 230 миллион абонентига эга.