SHERLAR.BIZ Sheshanba, 17.09.2019, 08:14
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 264
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 9
Mexmonlar: 9
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Fevral » 28 » Қорақалпоқ театр усталарининг туҳфаси
22:33
Қорақалпоқ театр усталарининг туҳфаси
Тошкент шаҳрида Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат мусиқали театри жамоасининг гастроли бошланди.

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, “Ўзбектеатр” ижодий ишлаб чиқариш бирлашмаси ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур тадбирга театршунослар, ёзувчи ва шоирлар, олий таълим даргоҳларининг профессор-ўқитувчилари, санъат ихлосмандлари таклиф этилди.

Қорақалпоғистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазири Қ.Турдиев, Ўзбек Миллий академик драма театри директори М.Исмоилов ва бошқалар Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида ёшларнинг маънавиятини юксалтириш, мустақил ва соғлом фикрли шахс этиб камолга етказишнинг асосий воситаси сифатида театр санъатини изчил ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.

Ижодий жамоалар учун замонавий бинолар барпо этиш, мавжудларини тубдан реконструкция қилиш, томошабинларга бадиий етук спектаклларни тақдим этиш йўлидаги кенг қамровли амалий саъй-ҳаракатлар театрнинг тарбия ва маънавият маскани сифатида аҳамиятини кучайтириш борасидаги эзгу ишларнинг амалдаги ёрқин ифодасидир.

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан Обод турмуш йили, деб эълон қилинган жорий йилда халқимизнинг мазмунли дам олиши учун зарур шароит яратиш, ёшларни миллий ҳаёт тарзимизга ёт ғоялар таъсиридан асрашга оид эзгу ишлар кўлами янада кенгаймоқда. Юртимиз театр жамоаларининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйлаб ўтказилаётган гастроллари халқимизни миллий театр санъати ютуқлари, бугунги ижодий жараёнлар, янги ва сара спектакллардан баҳраманд этишга хизмат қилади.

Шундай тадбирлардан бири – Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат мусиқали театри жамоасининг Тошкент шаҳрига ижодий сафари бошланди. Уч кун давом этадиган сафар мобайнида қорақалпоғистонлик театр усталарининг ижоди Ўзбек Миллий академик драма театри, Муқимий номидаги Ўзбек давлат мусиқали драма театри, Ўзбек давлат драма театри саҳналарида намойиш этилади.

– Давлатимиз раҳбарининг маънавият ва маърифат, жумладан, театрлар ривожига қаратаётган эътиборини ўз фаолиятимизда доимий ҳис этмоқдамиз, – дейди Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат мусиқали театри бош режиссёри Жалғасбой Султабоев. – Гастроль сафари учун миллий анъана ва қадриятларимиз, ёшлар ҳаёти, уларнинг беғубор орзу-интилишлари, халқ ижодиётининг нодир намуналари улуғланган спектакллар саралаб олинган.

Ижодий сафар Ўзбек Миллий академик драма театрида драматург Пўлат Айтмуродовнинг драмаси асосида саҳналаштирилган “Интилганга толе ёр” мусиқий спектакль намойиши билан бошланди.
Категория: O`zbekiston Yangiliklari | Просмотров: 473 | | Рейтинг: 5.0/2
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт

Ro'yxatdan o'tish
Parolni unutdingizmi?
Поиск
Календарь
«  Fevral 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2019Хостинг от uCoz