Статистика |
Hozirda saytda: 38 Mexmonlar: 38 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2013 » Fevral » 12 » Online режимидаги пластик карталар қаерда ўтмайди?
00:12 Online режимидаги пластик карталар қаерда ўтмайди? |
Бугунги кунда муомалада бўлган "Узкарт" пластик карталари ойлик маошлар, коммунал тўловлар ва қарийб барча олди-сотди жараёнларида амалда қўлланилиб келинмоқда. Шунингдек, яқиндан буён чиқарилаётган online банк карталари ҳақида бундай дейишга ҳали эрта. Чунки ушбу режимдаги пластик карталарни ишлатишда кўп жойларда муаммо юзага келмоқда. Ҳайдовчиларнинг айтишича, АЁҚШлардан асосан Тошкентдаги "intran" шаҳобчаларида онлайн карталар билан бензин харид қилиш мумкин. Дўконлар ва умумий овқатланиш жойлари ва бошқа савдо расталарининг ҳаммасида ҳам бундай карточкалардан фойдаланишнинг иложи бўлмаяпти. Лекин ўз навбатида уларнинг қулайлигини ҳам ёддан чиқармаслик керак. Он-лайн карталар аввалгиларидан фарқли ўлароқ пул юклашга мухтож эмас. Ҳисобингиздаги маблағ бевосита банкдаги ҳисоб рақамингизда сақланади ва карта йўқотилган тақдирда ҳам пулларингиз ишончли қўлларда қолаверади. - Лекин картадаги пулларни истаганча ишлатолмасак, унинг кафолатидан нима наф, дейди айрим истеъмолчилар. Балки вақт ўтиши билан бу каби камчиликлар ҳам бартараф қилинар, бироқ бирон янгиликни жорий этишдан аввал барча томонларини ҳисобга олиш ва унга тўлиқ тайёр бўлиш керак эмасмикан? Ким он-лайн карталар ҳақида қандай фикрда, ким қандай ҳолатларга дуч келди?
|
Категория: Qiziqarli malumotlar |
Просмотров: 598 |
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|