SHERLAR.BIZ Payshanba, 25.04.2024, 07:31
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 284
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 9
Mexmonlar: 9
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Yanvar » 11 » “Оммавий маданият” кириб келмаслиги керак
23:03
“Оммавий маданият” кириб келмаслиги керак
Глобаллашув жараёни
бугунги кунда диярли барча
соҳа вакиллари томонидан
энг кўп тадқиқ этилаётган
тушунчалардан бири
эканлигиги ҳеч кимга сир эмас. Бу жараён турли
соҳаларда турлича
кечадиган ижтимоий -
иқтисодий, маданий-
мафкуравий, сиёсий ва
ахборот коммуникацион жараёнларни ўз ичига
қамраб олиши, маданий-
мафкуравий ва ахборот-
коммуникациясининг
мураккаблашиши оқибатида
миллий қадриятлар, урф- одат ва анъаналарга таҳдиди
масалалари Президантимиз
И.А. Каримовнинг "Юксак
маънавият – енгилмас куч”
номли асарида чуқур таҳлил
этилган. Президентимиз асарда "Биз юртимизда янги
ҳаёт асосларини барпо этар
эканмиз, бир масалага
алоҳида эътибор беришимиз
лозим. Яъни, коммунистик
мафкура ва унинг ахлоқ нормаларидан воз
кечилганидан сўнг жамиятда
пайдо бўлган ғоявий
бўшлиқдан фойдаланиб,
четдан биз учун мутлақо ёт
бўлган, маънавий ва ахлоқий тубанлик иллатларини ўз
ичига олган «оммавий
маданият» ёпирилиб кириб
келиши мумкинлигини
унутмаслик керак” деган
оқилона фикрни илгари суриб, бизнинг миллий
қадриятларимизга ёт бўлган
"Оммавий маданият”
таҳдидининг барча
қирраларини кўрсатиб
берадилар. Миллий қадриятларимизни
сақлаб қолиш, кийиниш
маданиятига риоя қилиш,
катталар ва кичиклар билан
муносабатда Шарқона
қадриятларга риоя қилиш масалаларига республикамиз
таълим тизимидаги мавжуд
ижтимoий-гуманитар
фанларда ҳам алоҳида ўрин
ажратилган бўлиб, бу масала
кенг тарғиб қилинмоқда ва тушунтирилмоқда. Сўнгuи пайтларда
телевидениеда ҳам бу
борада анча юксак савиядаги
кўрсатувлар тайёрланиб,
эфирга узатилмоқдаки, бу
тадбирларнинг ҳам ўзига хос натижалари сезилмоқда.
"Эҳтиёт ? экранда олабўжи”,
"Садақа радди баломи?”,
мусиқанинг инсон
маънавиятига таъсирига оид
жудаям таъсирли кўрсатувларни шулар
жумласига киритиш мумкин. Шу билан бир қаторда
миллий телесериалларимиз –
"Меҳмонжонлардан
айланай”, "Қалдирғочлар яна
қайтади”, " Жийда гули” ва
бошқа асарлар яратилдики, уларда миллий урф-
одатларимиз,
қадриятларимиз руҳи
сақланиб, бугунги замонимиз
қаҳрамонини яратишга
ҳаракат қилинмоқда. Ушбу мақолада мени
анчадан буён ўйлантириб
келаётган, миллий
маънавиятимиз илдизларига
путур етказиши мумкин
бўлган бир мавзуга қўл уришга ҳаракат қилдим.
Балки, бу масала ким
учундир арзимас, эътиборсиз
ҳолатдир. Лекин уни ҳар
томонлама чуқур ўйлаб
кўриладиган бўлса, масаланинг анча жиддий
томонлари бор эканлиги
намоён бўлади. Бу масала –
телеканалларимизда
берилаётган сериаллар
масаласидир. Эҳтимол, телесериаллар масаласи деб
бўрттириб кўрсатиш ҳам
шарт эмасдир. Сабаби мен
фақат бир телесериалнинг
таҳлилини келтиришга
ҳаракат қилмоқдаман. Бу сериал "Ёшлар”
телеканалида намойиш
қилинган "Кумуш” номли
телесериалдир. Одатда, ишдан келиб, кечки
нонушта пайтида деяли
ҳамма хонадонларда оила
даврасида камида 1-2 соат
оилавий суҳбат ва телевизор
томоша қилинади. Юқорида таъкидланган
телесериалимиз айнан шу
вақтда бошланиб, у
бошланган пайтдан то шу
кунларгача бир икки кузим
тушиб, ундаги воқейликлар ғашимга теканлиги сабабли
оиламизда уни куришни
тақиқлашга ҳаракат қила
бошладим. Лекин эндигина
тўрт ёшдан ошган қизчам
шу телесериални кўришга ҳохишини айтиб, хархаша
қилиши кейинчалик
сериални чуқурроқ
ўрганишга ундади. Мени биринчи ўйлантирган
жиҳат телесериал
ижодкорлари нимани
кўрсатиб бермоқчи эканлиги
бўлди. Чунки шунча узоқ
вақдан буён намойиш этиб келинаётган сериалда
қаҳрамон йўқ. Яхшиси,
сериалдан қаҳрамонни
қидириб кўрайлик. Асар
номи "Кумуш” демак,
асардаги обрарзлардан бири бўлган Кумуш асар
қаҳрамони. Одатда биз
корейс ижодкори томонидан
тайёрланган тарихий ёки
замонавий қаҳрамонлар
тимсолидаги телесериаларга кўпроқ ўрганиб қолдик.
Корейс телесериаллари
қаҳрамонларидан бири
бўлган Жанбого образидаги
қаҳрамоннинг ўлими
қанчалар муҳлислар дилини ларзага келтиргани асарда
ҳақиқий қаҳрамонни бизга
намоён эта олган эди. Хўш,
Кумуш қайси жиҳатларига
кўра асар қаҳрамони бўла
олади? У яратувчими? Оилани муқаддас билиб, уни
асровчими? Очиғини айтганда? образ
қаҳрамон даражасига
умуман ярашмайдиган ўта
кучли рашк, кераксиз ва
қатий қарорларга эга бўлган
ҳамда кийиниши эса умуман бизнинг миллий
қадриятларимизга тўғри
келмайдиган жиҳатларни
ўзида акс эттирган. Уни
қаҳрамон сифатида
қарайдиган бўлсак, ёш қизларимиз унинг
тизpасидан юқорида
турадиган кийимидан
ўзларининг имиджларини
яратишадими? Биз ўқиган,
яхши кўрган асарларнинг қай бирида қаҳрамон эри,
оила аъзоларининг диярли
барчаси ёлворишига
қарамасдан ажрашиб, ҳеч
қанча вақт ўтмасдан яна ўша
йигит билан никоҳ қўриб оила даврасида ҳеч нарса
бўлмагандай юрганини
кўрганмиз? Хуллас асардаги
воқейликнинг жудаям
майдалашиб кетиши
Кумушнинг қаҳрамонлигини "ювиб” кетгандек
назаримизда. Эҳтимол бошқа
маданият ва дунёқарашга эга
бўлган жамият учун у
қаҳрамондир. Лекин биз уни
қаҳрамон деб билишимизнинг ўзи хатолик
бўлади. Демак, Кумуш қаҳрамон
эмас экан, унда Меҳметни
қаҳрамон мисолида қўйиб
кўрайлик. Бу
"қаҳрамон”имиз икки қизни
(Ниҳол ва Дерем образдаги қизларни) бахтсиз қилиб, уч
аёлдан уч фарзанди бор.
Қизиги шундаки, уларнинг
ҳеч бири билан муносиб,
бахтли ҳаёт
кечираётганлигини кўрмаймиз. Оила бошлиғи,
сериалда Туркиядаги энг
катта ширкатлардан бири
асосчиси - Фикрбе
Шодуғлини қаҳрамон
образида кўрадиган бўлсак, етмиш ёшлардаги бу
инсоннинг бирор бир
фарзанди ўз жуфти билан
ҳаёт кечиргани йўқ. Бу
балки тарбиядир. Ўғилли,
қизли, набирали эллик ёшлардаги Шарафхонимнинг
бир эркак билан учрашиб
юриши эса, асарда
антиқаҳрамон образини
яратган менимча. Энг қизиғи
шундаки, асардаги деярли ҳамма образлар енгил, елпи
ҳаёт тарзини кўрсатиб,
бирортаси оилавий
тотувликда ҳаёт
кечираётганлигини
кўрмаймиз. Шундай экан, биз асардаги образлардан
нималарни ўрганмоқдамиз ва
уларни хислат сифатида ёки
нуқсон сифатида қабул
қилмоқдамизми? Аслида,
образларида тўлиқ хислатга эга бўлмаган, ўзида
нуқсонларни кўрсатиб
бераётган "қаҳрамон”лардан
ҳам ниманидир
олмоқдамизки, уни томоша
қилмоқдамиз. Лекин нимани? Одатда, сериалларда
замонамиз ёки тарихнинг
буюк қаҳрамонлари
ўзларининг яратувчилик
жиҳатларини намоён этиб,
анча инсонларга ҳаёт ва яшаш мазмуни, инсонийлик,
озодлик, каби туйғуларини
ўйғотиш учун хизмат
қилган. Биргина "Ошин”
телесериали орқали асар
қаҳрамони Ошин мисолида бутун Япония тараққиётини
моҳирона очиб
берилганлигидан барча
томошабинлар
завқланганлиги ҳеч кимга сир
эмас. Лекин биз таҳлил қилаётган
асар ғоясига тўхталадиган
бўлсак, деярли саккиз ойдан
буён давом этаётган сериал
мазмунида нимани акс
этирмоқчи эканлиги эса ҳамон сирлигича қолмоқда.
Асар ғояси севгими?
Садоқатми? Воқеликлар
шунчалик даражада
майдакашлик билан
берилганки, менимча ҳар қандай ўзбекман деган
инсоннинг ғашини келтирса
керак. Юқоридаги ҳолатларни қўя
турайлик, асардаги
жараёнлар, воқеликларнинг
кўпчилиги бизнинг миллий
урф одатларимизга умуман
зиддир. Тасаввур қилинг бутун оила жамланган. Ота-
она, уғиллар, қизлар, келин
хуллас ҳамма шу ерда.
Қайнота, қайнони олдида
қайси бир ўзбек келини ўз
эрини эҳтирос билан лабларидан ўпиб
қучоқлайди? Бундай
ҳолатларни эса Меҳмет ва
Кумуш мисолида жуда кўп
кўрилди. Бу кейинчалик
бизнинг жамиятимизда ҳам одатий ҳолга айланиб
қолиши эса миллий
маънавиятимизнинг яна бир
таҳдиди эмасми? Сериалдаги айрим эпизодлар
ётоқда олинган бўлиб,
эрталаб ҳали ўрнидан туриб,
кўзини қашлашга ҳам
улгурмасдан олдига таомлар
олиб келиб, уни ҳеч иккиланмасдан истеъмол
қилиши ҳеч бир жамият
маданиятида оқланмаса
керак. Бу, бир томондан,
таомга нисбатан
ҳурматсизлик бўлса, иккинчидан, гигиеник ва
тартибли ҳаёт қоидаларига
ҳам умуман зидир. Бундай
эпизодлар билан нимани
кўрсатиб бермоқчи ва мақсад
нима эканлиги очиги жуда ажабланарли. Сериалда Дефна энг кичик
ёшли образ бўлиб, ҳали
биринчи синфга борадиган
бу қизалоқнинг ҳам
мактабда ўз севгани бор. Уни
жуда қаттиқ севади ва рашқ қилади. Бу образ орқали
жажжи қалбларга ҳалиттан
севгини ўргатиш орқали
ижодкорлар нимани
кўсатмоқчи эканлиги бир
томондан ғашқингизни келтирса, иккинчи томондан
тўрт ёшдан эндигина ошган
қизчангизнинг Дефна шу
болани яхши кўради деб
турса нима дейсиз? Руқия
образидаги бир аёлнинг ҳомиласини олдириш
(аборт) масаласини
эринмасдан очиб бериши,
буни томоша қилаётган ҳали
мактабга боришга
улгурмаган болакайларга-да оддий тушунарли ҳолат
бўлиб қолган бўлса, яна
нима дейсиз? Хулоса қиладиган бўлсак,
очиғи ўзим ҳам бу
жараёнларни майдалаб
таҳлил қилишдан ўзимни
тийдим. Сабаби, бу ҳақда
анча кўп гапирверсак, шунча кўп гап чиқаверади.
Назаримда сериални имкон
қадар қисқартириб (албатта
муаллифлик ҳуқуқига
путур етказилмаса), сўнги
хулосалари берилса, ёки эфирга узатиш вақтини
кечки дастурларга
алмаштирилса мақсадга
мувофиқ бўлар эди бу
биринчи хулоса бўлса. Иккинчидан, Президентимиз
И.А.Каримовнинг Ўзбекистон
Республикаси Олий Мажлиси
Қонунчилик палатаси ва
Сенатининг қўшма
мажлисидаги "Мамлакатимизда
демократик ислоҳотларни
янада чуқурлаштириш ва
фуқаролик жамиятини
ривожлантириш
консепсияси” номли маърузасида
«Tелерадиоэшиттиришлар
тўғрисида» Қонун қабул
қилиш ҳақида ташаббусни
илгари сурдилар. Назармизда
мазкур қонун яратилишида телевиденияда эфирга
узатиладиган сериаллар
мазмуни масаласига ҳам
эътибор қаратилса ўринли
бўлур эди.
Категория: Foydali maslahatlar | Просмотров: 819 | | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт

Ro'yxatdan o'tish
Parolni unutdingizmi?
Поиск
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz