Ҳомиладорлик спорт билан шуғулланишга тўсиқ эмаслиги яна бир бор исботланди.
28 ёшли хитойлик Сюй Юньюнь жуда ҳам югуришни яхши кўради. Туғруқ муддатига бир ой қолган аёл Пекиндаги Олимпия боғида ўтказилган марафонда қатнашишга қарор қилди. Бу ҳақда Mirror нашри хабар бермоқда.
“Мен югуришни жуда ҳам яхши кўраман ва машғулотларни тўхтатиш учун сабаб кўрмаяпман. Ҳа, мен ҳомиладорман нима бўлибди?”,- дейди Сюй журналистларга. Унинг сўзларига кўра, агар у машғулотларни тўхтатмаса, туғруқ осон кечади.
Хитойлик аёл британиялик спортчи Пол Жейн Рэдклиффдан ўрнак олмоқда. Пол ҳомиланинг илк беш ойи давомида кунига икки маротаба югурган. Америка соғлиқни сақлаш департаменти хитойлик аёлнинг сўзларини тасдиқлади.
Шифокорларнинг айтишларича, югуриш билан шуғулланадиган спортчилар ҳомила даврида ҳам қўрқмасдан машғулотларни давом эттиришлари мумкин экан.