12 май куни Олмалиқ шаҳридаги 4-сонли ҳарбийлаштирилган ёнғин ҳавфсизлиги қисмига Пиримқулова кўчасида уй ёнаётгани ва ичида икки нафар бола борлиги хақида маълумот келиб тушди. Бу хақда "Народное слово" нашри хабар беради.
Ушбу хабар бўйича бир дақиқа ичида иккита ўт ўчирувчи бригадаси ёрдамга отланади. Ўша куни смена бошлиғи Илҳом Давронов бошчилигида нафақат инсон хаёти қутқариб қолинди, балки зудлик билан қўшни хонадонда яшовчиларнинг хаётига солинаётган ҳавф ҳам бартараф этилди.
Воқеа жойига ташриф буюрган ўт ўчирувчилар бригадасига хонадон ичида икки нафар бола борлигини маълум қилишди. Улардан бири бўлган олти ёшли қизни қўшни Сергей Дергачев йўлакни ўт қоплагунича қутқаришга улгуриб бўлган эди. Қўрқиб кетган тўрт ёшли Муҳаммад ёнғиндан қўрқиб балкондан қўним топди.
Уч нафар ўт ўчирувчилар хонадонга киришди, бу ердаги аланга ётоқхонани бутунлай қоплаб бутун уйга тарқалаётган эди. Улар тез орада болани қутқариб чиқишди. Шундан сўнг қутқарувчилар ёнғинни 20 дақиқада бартараф қилишга муваффақ бўлишди.
Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистонда ўтказилаётган ёнғиннинг олдини олиш самарали тадбирлари натижасида шу йилнинг биринчи чорагида, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ёнғинлар сони 6,5 фоизга, улардан жабр чекканлар сони 19,4 фоизга, одамлар ўлими 18,7 фоизга камайган.