Статистика |
Hozirda saytda: 2 Mexmonlar: 2 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2013 » Fevral » 26 » Олма-Ота -Тошкент автомобил йўлида йирик автоҳалокат рўй берди
22:05 Олма-Ота -Тошкент автомобил йўлида йирик автоҳалокат рўй берди |
2013 йил 24 феврал куни кечки пайт Олма-Ота - Тошкент автомобиль йўлининг 548-км.да жойлашган Жамбил туманида Чимкент-Бишкек йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган «NEOPLAN» русумли йўловчи автобуси ҳайдовчиси автогрейдерни қувиб ўтмоқчи бўлиб, бошқарувни йўқотган ва йўл тозаловчи машина билан тўқнашиб кетган.
Салонида яна бир ҳайдовчи ва 28 нафар йўловчи бўлган ушбу автобусга 5-10 дақиқа ўтгач, «Wanhool» русумли бошқа бир автобус - Чимкент-Олма-Ота йўналишида ҳаракатланаётган ва салонида 54 нафар йўловчи бўлган автобус келиб урилган. Йўл ҳалокати оқибатида 3 нафар йўловчи вафот этиб, 19 нафари касалхонага ётқизилган, 16 нафар йўловчига эса тиббий ёрдам кўрсатилган. Воқеа жойига 38 кишидан иборат вилоят тезкор-қутқарув гуруҳи, 6 та тез тиббий ёрдам бригадаси етиб келган. Айни дамда мазкур ҳолат бўйича текширув ишлари олиб борилмоқда.
darakchi.uz
|
Категория: O`zbekiston Yangiliklari |
Просмотров: 633 |
| Рейтинг: 5.0/1 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|