- ҳатто тери саратонига олиб келувчи ДНКнинг шикастланиши.
Аммо! Бир пайтнинг ўзида терапевтлар, эндокринологлар ва психиатрлар қуёш нурлари етишмовчилиги келтириб чиқарадиган оқибатлар ҳам бундан қолишмаслигини таъкидлашмоқда. Организм D витаминини ишлаб чиқариши, кальцийни ўзлаштириши ва суяклар мўрт бўлиб қолмаслиги учун инсонга ультрабинафша нурларининг муайян дозаси зарур.
Агар у етишмаса иммунитет сусаяди – инфекцияларни ўлдирувчи ҳужайраларнинг ишлаб чиқарилиши тўхтайди. Бундан ташқари, ультрабинафша нурларининг мўътадил миқдори кўкрак бези, йўғон ичак ва простата бези саратони ривожланишининг олдини олиши ҳақида ҳам маълумотлар бор. Бунинг устига қуёш нурининг танқислиги депрессия ва сурункали чарчоқ синдромини келтириб чиқарар экан.
Хулоса: ультрабинафша нурларидан мутаассибларча яшириниш керакмас, бироқ жуда кўп тобланиш ҳам зарарли. Чиройли терига эга бўлиш учун шунчаки соатлаб қуёш остида ётманг, балки соя-салқин жойда ҳордиқ чиқаринг.