Америкалик олимлар инсон ҳаётини қандай қилиб 200 ёшгача узайтириш мумкинлигини аниқлашди.
Маълум бўлишича, инсон мияси айнан шунча вақт хизмат қилишга қодир экан. Бироқ инсон танаси миянинг барча функционал талабларини таъминлашга қодир бўлмагани сабабли эртароқ нобуд бўлиши аниқланди.
Инсоннинг ҳаётини узайтириш учун олимлар ўзига хос ноёб сунъий тана ишлаб чиқишни таклиф этишмоқда. Айтиш жоизки, ҳозирнинг ўзидаёқ фикрнинг кучи ёрдамида алоҳида протезларни бошқариш мумкин. Ана шундай бионик аъзолар билан яшаётган одамлар ҳам бор. Олимларнинг тахминича, келажакда алоҳида инсон аъзолари эмас, балки бутун тана протез бўлиши мумкин.
Шу йўналишда ҳаракат қилаётган америкалик олимлар қоннинг ўрнини босадиган, инсон миясини ва сунъий танани барча зарур моддалар билан таъминлайдиган махсус эритмаларни яратишга муваффақ бўлди.