Главная » 2013»May»23 » Ойга метеорит тушди ва кучли портлаш юз берди
19:33
Ойга метеорит тушди ва кучли портлаш юз берди
17 май куни америкалик астрономлар Ойга оғирлиги 40 кг. бўлган метеорит қулаганини аниқладилар. Бунинг оқибатида Ойда содир бўлган ёрқин чақмоқни Ердан туриб ҳам кўриш мумкин бўлгани айтилмоқда.
ИТАР-ТАСС агентлигининг NASAга таяниб хабар беришича, метеорит қулаши натижасида Ойда диаметри 20 метрли кратер ҳосил бўлган бўлиши керак. Ҳозирда Ер йўлдошидаги илмий аппаратлардан бири уни аниқлашга ҳаракат қилмоқда.
АҚШ самовий ташкилотининг маълумотларига кўра, катталиги 30 сантимерт келадиган метеорит соатига 90 минг км. тезликда ҳаракатланган. У 5 тонна тротила эквивалентига тенг бўлган портлашга сабаб бўлган. Бу 8 йил олдин NASA томонидан бошланган махсус текширув жараёнида Ойда кузатилган энг кучли портлаш ҳисобланади. Ушбу вақт давомида Ойга 300 дан зиёд метеорит қулаган.
Мутахассисларнинг таъкидлашларича, Ойга тушган метеорит шу йилнинг феврал ойида Россиянинг Челябинск вилоятига тушган самовий тошдан анча кичик. Россия тинчини бузган тош анча катта ва 100 баробар кучли эди. Унинг диаметри 17 метр, оғирлиги эса 10 минг тонна келарди.