SHERLAR.BIZ Yakshanba, 22.09.2019, 19:41
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 264
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 2
Mexmonlar: 2
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Mart » 3 » Ойдин Юсупова: “Оқ отли шаҳзода”ни тез орада учратсам керак!”
03:52
Ойдин Юсупова: “Оқ отли шаҳзода”ни тез орада учратсам керак!”
Ойдин Юсупова... Ушбу актрисанинг кўзлари сўзлайди, десак муболағага йўйманг. Чунки у ҳаётидаги дардли кунларини, юрагини ўртаётган, ҳар эслаганида қалбига найзадек санчилаётган армонларини қанча яширмасин кўзлари ошкор этиб тураверади.

У ёмонларга ҳам ёмонлик тиламайди. Ботинидаги ички гўзаллик, зоҳирида ўз аксини топишининг асл сабаби ҳам шунда. Дарвоқе, унинг кино оламига қадам қўйганига ҳам 10 йил бўлибди. Агар келажакни олдиндан кўриш мумкин бўлганида, бир пайтлар унга жимжимадор кўринган машҳурлик туби йўқ жарлик сингари туҳмат ва бўҳтонлар олиб келишини билганида, балки Ойдин мана шу соҳани танламаган бўлармиди.

— Сиз билан суҳбатлашмаганимизга ҳам анча бўлди. Аслида интервью ўтган ҳафта бўлиб ўтиши керак эди. Лекин на қўнғироқларимизга жавоб бердингиз, ва на сизни уйингиздан топиб бўлди.
— Тўғрисини айтсам, Сурхондарёга мухлислар билан ижодий учрашувга таклиф қилишганди. Шунинг учун ҳам қўнғироқларингизга жавоб беролмадим. Мана сафардан қайтишим билан биринчи ишни сизга интервью беришдан бошладим (кулиб).

— Ижодий танаффуссингиз анча чўзилди. Айни кунда нималар билан бандсиз?
— Фикрингизни бироз қўшилмайман. Гарчи аввалгидек ТВ орқали ҳар кун кўриниб, кино экранларда намойиш этилаётган фильмларнинг барчасида иштирок этмаётган бўлсам-да, ижоддан тўхтаганим йўқ. Бу вақт оралиғида “Оқпадар”, “3,2,1” фильмларида роль ижро этдим. Кўпгина фильмлардан таклифлар тушди, аммо сценарийда янгилик кўрмаганим сабабли уларга розилик бермадим. Ҳадеб бир хил рол ижро этаверсангиз, томошабинда ёмон таассурот уйғотишингиз мумкин. Ёши улуғ, тажрибали бир актёримиз шундай деганди: “Шундай роль ижро этгинки, кейинги ролни ўзи сени қидириб келсин”. Бу фикрнинг замирида бисёр маъно бор. Бундан ташқари, айни кунларда қўшиқчилик фаолиятимга жиддийроқ эътибор қаратганман.

— Юқорида сценарийлар ҳақида яхши фикр билдирдингиз, аммо ўзингизни сценарий танлаш даражасига етган актриса дея оласизми?
— Ҳа, албатта.

— Илк ижодингизни “Кўзларинг маъюс” фильмидан бошлаганингизни кўпчилик мухлислар эслашади. Бироқ ижодингизда бунга ўхшаш бошқа фильм қайта туғилмади.
— Ўзим ҳам шу фикр тарафдориман. Шу кунгача қанча фильмда суратга тушган бўлсам ҳам улар орасида энг азизроғи “Кўзларинг маъюс”дир. Қизиғи, ҳатто томошабинлар ҳам мени айнан шу фильмдаги ролим орқали эслашади. Шунинг учун ҳам сон эмас, сифат учун ишлаш тарафдориман. Дарвоқе, “Жийда гули” сериали ҳам менинг ижодимда алоҳида бурилиш ясади.

— Бугун шоу-бизнеснинг ҳам, кино оламининг ҳам асоси маблағга боғлиқ бўлиб қолди. Бу ҳақида қандай фикрдасиз?
— Чунки кинода ҳам, қўшиқчиликда ҳам ижоддан умуман бехабар одамлар кўпайиб кетяпти. Тўғри, ҳамма нарса ҳам маблағга боғлиқ, лекин пул ҳеч қачон санъатдан устун турмаслиги керак. Шу фикримни бир воқеа билан изоҳлаб ўтсам. Режиссёр Рустам Саъдиевнинг “Кўзларинг маъюс” фильмида суратга тушаётганимда тасвирга олиш жараёни бошлангач, дадам фильмда роль ўйнашимга қарши чиқдилар. Ўша воқеадан сўнг мени уч ой уйдан ташқарига чиқармадилар. Рустам ака эса ўша вақт фильмининг эртасини ўйлаб ёки сарфлаган маблағини инобатга олиб бошқа актрисани таклиф этса бўларди. Аммо у киши пул деб ижодини, меҳнатини ҳавога совуришни истамади. Уч ой давомида мени кутди. Шунинг учун ҳам бу режиссёрни ҳурмат қиламан.

— Бугунги кунда сценарийси учун ўзи пул тўлаб ёки танилиш учун текинга рол ўйнаётган актрисаларимиз ҳам йўқ эмас. Сизда ҳам текинга чиқсам-да, кўриниб турсам бўлди, деган фикр бўлгандир?
— Мен бунга мутлақо қаршиман. Бир нечта фильмлардан текинга ўйнаб беринг, деган таклифлар ҳам бўлган. Табиийки, рад жавобини берганман. Биласизми, ўзида иқтидори бўлмаса-да, зўрма-зўраки кинога пул тўлаб роль ўйнайдиган актёрларнинг ҳисобига ҳам кино санъатимизда ривожланиш кўзга ташланмаяпти.

— Бугунги кундаги актрисаларнинг ижоди ҳақида нима дея оласиз?
— Ҳамманинг ўзига яраша мухлиси бор. Бировни яхши ёки бировни ёмон дейиш фикридан йироқман. Лекин шу ўринда актриса Севара Солиевани алоҳида таъкидлаб ўтмасам бўлмайди. Фильмлари, ўйнаётган роллари халққа манзур бўляпти. Айниқса “Фаришта” фильмидаги ижросига гап бўлиши мумкинмас (ўйланиб). Авваллари томошабин бирорта актёр ёки актриса учун кинога борарди. Бугун эса бунинг аксига гувоҳ бўляпмиз. Чунки томошабиннинг фикрлаши, савияси ўсган. У бугун актрисанинг ташқи қиёфасига эмас, ижросига баҳо беряпти. Мана шунинг ўзи бизга қанча масъулият юклайди.

— Бугун актрисалар орасида ўз ўрнингизни йўқотиб қўймаяпсизми?
— Йўқ. Мен ҳеч қачон ўрин ёки даража учун ишламаганман. Майли ўн йилда битта фильмда чиқай, лекин ана шу фильм халқнинг юрагидан жой олсин. Агар ўрнимни йўқотиш мени ўйлантирганда, кинони ўзим учун олардим (кулиб).

— Томошабин сиз учун кинотеатрга боради деб ўйлайсизми?
— Албатта. Юқорида айтганимдек ҳар битта актёр, актрисанинг ўзига яраша мухлиси бор.

— Унда нима учун сиз роль ижро этган “3,2,1” фильмининг кассаси мақташга арзигулик даражада бўлмади?
— Бу ерда гап фақат актёрлар гуруҳида эмас, айнан фильмнинг сюжети ҳақида ҳам боряпти. Лекин “Оқпадар” фильми танаффус вақтида йўқотган машҳурлигимни қайтариб берди, деб бемалол айта оламан.

— Кечаги Ойдин билан бугунгисининг фарқи нимада?
— Бундан икки йил аввал ҳам сизга интервью бергандим. Ўша вақтларни эсласангиз жудаям қаттиқ тушкунликка тушиб қолгандим. Инсоннинг ҳаётида нималар бўлмайди, дейсиз. Қийинчилик ёки оғир кунлар кимнинг бошига қачон тушишини билмас экансиз. Бошга мусибат тушганида эса сизни фақатгина эртанги кунга бўлган ишончингиз омон сақларкан. Бугун қийин кунларни ҳатто эслагим ҳам келмайди. Ўтган иш ўтди, унга ачиниш, йўқотган нарсаларимга афсус қилиш бефойда.

— Вақт сизни анча тарбиялаганга ўхшаяпти?
— (ўйланиб) Атрофдагиларга нисбатан анча сергакроқ бўлдим. Оғзи куйган, қатиқни ҳам пуфлаб ичади, деганлари тўғри экан. Биласизми, менинг ютуғим нимада? Мен ҳақ бўла туриб ҳеч кимга қарши бормадим, бақир-чақир билан ўзимни фаришта кўрсатишга ҳам уринмадим. Ҳаммасини Яратганнинг ўзига топширдим. Бугун қаршингизда ўтирганимнинг сабаби ҳам шунда. Инсон тақдирнинг турфа зарбаларини кўриб, тобланар экан. Бошимга тушган кунларни эса ҳатто душманимга ҳам раво кўрмайман. Чунки дўст деб билганинг ортингдан пичоқ урса...

— Ўша вақтда санъат вакилларининг кўпчилиги сизни айбдор санашганди.
— Ҳамманинг ўз виждонига ҳавола. Менинг ҳеч кимга ёмонлигим йўқ.

— Ойдинни унутганлар ҳам бўлдими?
— Бу ҳақида бирор нарса дейишим қийин. Лекин шу вақт оралиғида тақдирим билан қизиққанлар, қўнғироқ қилиб таскин берган, ёнимда эканини айтган мухлисларим кўп бўлди. Мана шу кўмаклари учун улардан миннатдорман (ўйланиб). Дард одамни кучли қиларкан. Бугун одамларга нисбатан фикрим ҳам ўзгарган. Яхши билан ёмонни ажратишни билдим. Муҳими мен синмадим.

— Бугун сиз ҳақингизда гап очилса “бу актриса озодликдан маҳрум этилганмиди?” деган гаплар бўлади...
— (кулиб) Нафақат сиз, балки ўзимга ҳам мана шундай гаплар етиб келди. Тўйларда, кинопремьера, концертларда кўрган мухлисларим бир-бирига қараб “қамалмаган экан-ку” деб шивирлашаётгани қулоғимга чалинади. Шукрки, озодликдаман. Ҳақиқат эгилади, букилади, аммо синмайди.

— Шахсий ҳаётни изга тушириш вақти келмадикан?
— Оила қурадиган вақтим аллақачон келган, лекин ҳали мени бахтли қила оладиган, ижодимни тушунадиган, кўнглимдаги инсонни учратганим йўқ. Аёл кишининг бахти оилада дейишади. Мен ҳам айни шу фикрга қўшиламан. Балки яқин кунларда “оқ отли шаҳзодам” қаршимдан чиқса, ажабмас.

— Суҳбатимиз аввалида қўшиқчиликни бошлаганингизни айтгандингиз. Ҳар соҳага ўзингизни уриб, мухлислар кўнглини қолдириб қўйишдан қўрқмайсизми?
— Ҳар бир кишининг юрагида ўзига яраша орзу-умидлари бўлади. Имконияти бўлмай эзгу ниятига эришолмаганлар қанча. Имкониятим бор экан, нега энди мен ўз орзуимни амалга оширмаслигим керак. Агар қўшиқчиликни эплаб кетишимга кўзим етмаганида умуман ҳаракат қилмаган бўлардим. Аслида жуда омадли қизман. Болалигимда ўқитувчи, актриса, қўшиқчи ҳамда космонавт бўлишни орзу қилардим. Буни қарангки, Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университетида ўқиб юрган кезларим амалиёт ўташ учун мактабларга борардик. Ўша ерда икки ой бўлса-да, дарс берганман. Актрисаликка эса кутилмаганда кириб келдим. Мана энди қўшиқчиликда ҳам ўзимни синаб кўрмоқчиман.

— Демак битта косманавтлик қолибди-да?
— (кулги кўтарилди) Ҳа, нимасини айтасиз. Орзуга айб йўқ, дейишади. Бу ниятим ҳам вақти келиб амалга ошса, ажабмас.

— Интернетдаги қайси ижтимоий тармоқ сайтларидан рўйхатдан ўтгансиз?
— Шахсан ўзим ҳеч бир сайтдан рўйхатдан ўтмаганман. Лекин менинг исмим билан деярли ҳар бир сайтда саҳифани учратишингиз мумкин. Газета орқали шуни маълум қиламанки, мухлисларим менинг номимдан одамларни алдаётган кимсаларга ишонишмасин.

— Мухлисларингизга тилакларингиз.
— Бирорта мухлисим уйимга йўқлаб келса ёки қўнғироқ қилса, ўзимни қўярга жой тополмай қоламан. Баъзи актрисаларнинг мухлисларига қилаётган муомаласиини кўриб ҳайратдан ёқа ушлаганман. ТВ орқали фильмларингизни кўраётган томошабин ҳаётда ҳам сизни экрандагидек идеал деб қабул қилади, ишонади. Истагим, шу ишончни сўнишига ўзимиз сабабчи бўлмайлик.

Қамариддин ШАЙХОВ суҳбатлашди
Категория: Shou biznes olami | Просмотров: 559 | | Рейтинг: 5.0/15
Всего комментариев: 2
SAYT_ADMINKASI03.03.2013 13:08
9606asalka9607.03.2013 00:37
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт

Ro'yxatdan o'tish
Parolni unutdingizmi?
Поиск
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2019Хостинг от uCoz