Главная » 2013»May»15 » Оилавий жиноий гуруҳ кирдикорлари фош бўлди
00:42
Оилавий жиноий гуруҳ кирдикорлари фош бўлди
Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари Жиззах вилоятидаги оилавий жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйдилар.
Маълум бўлишича, ушбу гуруҳ йиллар давомида босқинчилик, товламачилик, ўғрилик ва фирибгарлик билан шуғулланиб келган. 12uz порталининг ёзишича, гуруҳга 73 ёшли Йўлдош Бозорбоев бошчилик қилган. Мазкур жиноий гуруҳга ушбу шахсдан ташқари унинг оила аъзолари ва яқин қариндошларидан бўлмиш яна тўққиз нафар киши кирган.
«Жиноий тўда аъзолари маҳаллий аҳолига қурол ўқталиб, одамларни қўрқитиб, уларнинг мол-мулкини ўғирлаш ҳамда йирик ва майда чорваларини ўзлаштириш билан шуғулланиб келарди. Оилавий гуруҳ Зарбдор ва Зомин туманларининг ўзида 19 жиноий ишни амалга оширган, одамлардан 54,8 миллион сўмлик (26,4 минг АҚШ долларига тенг) мулкни тортиб олган», — дея вазиятга ойдинлик киритди Жиззах вилоят суди вакили.
Маълумотларга қараганда, жиноий гуруҳ аъзолари суд қарори билан узоқ муддатли қамоқ жазосига тортилган.
Жиноятга дахлдор деб топилган тўртта автотранспорт воситаси давлат ҳисобига мусодара қилинган.