ФИФА Халқаро футбол ассоциациялари кенгашининг (IFAB) навбатдаги 127-йиғилиши кун тартибини маъқуллади. Ушбу кенгаш йиғилиши 2 март санасида Шотландиянинг Эдинбург шаҳрида бўлиб ўтади. Кенгашда офсайд қоидасига ўзгариш киритилиши мумкин. Жумладан тўп дарвоза устуни, тўсини ёки дарвозабон ва рақиб футболчисига тегиб қайтганда офсайд ҳолатида қолган футболчи борасидаги қоида ҳам қайта кўриб чиқилади. Бундан ташқари гол бўлганини аниқлайдиган янги технологиялар масаласи ҳам кўриб чиқилади. Шунингдек Дания футбол федерацияси томонидан 8-қоиданинг "Ўйиннинг бошланиши ва қайта бошланиши" банди борсидаги таклиф ҳам ўрганилади. Унга кўра ҳакам хуштагидан сўнг биринчи зарбани дарвоза томон берилишига рухсат бўлиши мумкин.