SHERLAR.BIZ Dushanba, 16.09.2019, 09:27
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 264
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 5
Mexmonlar: 5
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Aprel » 22 » «Одноклассники» Ўзбекистон интернет бозорини МДҲда ягона деб баҳолади
22:38
«Одноклассники» Ўзбекистон интернет бозорини МДҲда ягона деб баҳолади
Odnoklassniki ижтимоий тармоғи ўзининг мобил версиясидаги барча тажрибаарни Ўзбекистонда ўтказади. Бу ҳақда «Одноклассники» матбуот котиби Мария Лапук 2013 йилги Россия Интернет Форумида маълум қилди. Лапукнинг видео-интервьюси YouTube видеохизматига жойлаштирилган.

Лапукнинг сўзларига кўра, 2012 йил охиридаги маълумотлари бўйича, Ўзбекистоннинг 30 миллионли аҳолисидан 8,5 миллионида интернетга кириш имконияти мавжуд. «Ушбу интернет фойдаланувчиларидан 2 миллион «Одноклассники» ижтимий тармоғидан фойдаланади. Биз ушбу мамлакатдаги энг катта медиа-майдончамиз», – деди Лапук.

Ижтимоий тармоқ матбуот котибининг қўшимча қилишича, ўзбекистонлик интернет-фойдаланувчиларининг 80 фоизи тармоққа мобил қурилмалар орқали киришади. «Бу уникал, ўзига хос ҳолат. МДҲнинг бирорта мамлакатида бу каби бозорни топа олмайсиз. Бунга ўхшаш бозорлар жаҳон миқёсида борлигига ҳам шубҳа қиламан», – дея қўшимча қилди Мария Лапук.

Таққослаш учун, Россияда «Одноклассники»нинг мобил версиясидан жами фойдаланувчиларнинг учдан бири фойдаланади, холос.

Матбуот котибининг маълум қилишича, ижтимоий тармоқ Ўзбекистондаги Ucell мобил оператори билан «Одноклассники» билан жазирама қиш» номли тажриба ўтказган. Унга кўра, операторга уланган янги абонентларга «Одноклассники»га бепул кириш имкониятидан, шунингдек, ижтимоий тармоқнинг ички пул бирлигини қўлга киритиш таклиф қилинган. Натижада «Одноклассники» янги фойдаланувчиларга, Ucell эса янги абонентларга эга бўлган.

Лапукнинг қўшимча қилишича, «Одноклассники» Ўзбекистонда бундан бошқа лойиҳаларни, жумлалан, мобил операторлар билан ҳамкорликда контент-лойиҳаларни ҳам амалга оширишни режалаштирмоқда.

«Одноклассники» ижтимоий тармоғи 2006 йилда ишга тушган бўлиб, 2013 йил 1 январь ҳолатига кўра, тармоқ фойдаланучилари сони 205 миллионга етган. Февраль ойида эса «Одноклассники»га кунига кирувчи фойдаланувчилар сони 40 миллионга етган. 2012 йилнинг баҳорида «Одноклассники» ижтимоий тармоғи ўзбек тилига таржима қилиниши бошланган эди.
Категория: Qiziqarli malumotlar | Просмотров: 614 | | Теги: «Одноклассники» Ўзбекистон интернет | Рейтинг: 5.0/3
Всего комментариев: 4
→BeKoRcHi←23.04.2013 10:30
→BeKoRcHi←23.04.2013 10:31
938650523.04.2013 15:12
938650523.04.2013 15:14
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт

Ro'yxatdan o'tish
Parolni unutdingizmi?
Поиск
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2019Хостинг от uCoz