SHERLAR.BIZ Dushanba, 30.12.2024, 20:56
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 286
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 9
Mexmonlar: 9
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » May » 18 » «ОДНОКЛАССНИКИ»ДА ҚОШ ҚЎЯМАН ДЕБ, КЎЗ ЧИҚАРГАНЛАР
01:43
«ОДНОКЛАССНИКИ»ДА ҚОШ ҚЎЯМАН ДЕБ, КЎЗ ЧИҚАРГАНЛАР
Ҳазрат Алишер Навоийнинг ушбу байтини кўпчилик билса керак:

Кимки бир кўнгли бузуқнинг хотирин шод айлагай,

Онча борки Каъба вайрон бўлса обод айлагай.

Кўнгли бировдан ёки бирор нимадан ранжиб, ғам-қайғу гирдобида қолган жабрдийдани хушнуд этиш, ташвишлардан боши қотган ночор одамга йўл кўрсатиб, унга ёр­­­­­дам қўлини чўзиш, фойдали мас­лаҳат бериш эзгу иш, албатта. Умуман бировнинг мушкулини осон қилсангиз, кўмаклашсангиз, у умрбод сиздан миннатдор бўлади. Бу амал билан яхши ном қозонасиз, эл ичида обрўнгиз кўтарилади, ҳурматингиз ошади, бироқ акси бўлса-чи? Одамнинг жиғига тегадиган, номақбул ишлар билан уни асабийлаштириб, норизо этадиган безори, асаббузар инсоннинг «кўкарганини» қаерда кўргансиз? Бу тоифадагиларга ким кўн­гил эшигини очиб, уларга очиқ назар билан қарайди? Албатта, ҳеч ким.

Бугунги кунда аср мўъжизаси дея эътироф этилаётган интернет ўзининг «саховатпеша»лигини кўр­сатаётгани, кўпчиликка катта фойда етказиб, уларнинг мушкулини осон этаётгани сир эмас. Айниқса, ундаги турли ижтимоий тармоқлар одамларнинг ўз яқинлари ва танишлари билан мулоқотда бўлишига, тез-тез Қойибона «дийдорлашиш» ига бемисл хизмат қи­лаётир, бироқ баъзи инсонларнинг бу им­кониятдан нотўғри фойдаланишаётгани, «қош қўяман деб кўз чиқаришаётгани» кишини ранжитмай қўймаяпти…[www.JPG.uz -Saytdan olindi]

Яқинда уйланганига ҳали ой тўлмаган ўртоғимни учратиб қолдим. Кайфиятсиз, асабий ҳолда эди. У камдан-кам ҳолда бунақа аҳ­волда юрарди. Хотини билан орасидан гап ўтганмикан, деб гумонсирай бошлагандим, ўзи ҳа­қи­қатни ошкор қилиб қўя қолди:

- Синглим жуда интернетга ишқивоз-да, «Одноклассники»даги профили фотогалереясига хотиним иккимизнинг тўйдаги расмларимизни жойлаштирибди. Бу­гун билдим, бир ҳафта бўлган экан. Мен бунақа нарсаларни ёқтирмайман, нима кераги бор ои­ла сирларини ҳаммага достон қилиб ёйишни?!»

Ўртоғимнинг эндигина ўрта мактабни тугаллаган синглиси балки барча йигит-қизлар мана шундай келин-куёв бўлсин, ҳаммани тўйга етказсин, дея эзгу мақсадда ўз ака-янгасининг расмларини интернетга жойлагандир? Бундай олиб қараганда бу ишда ёвуз ният йўқ, аммо шундай бўлса-да, сингил бу ишни амалга оширишдан аввал акадан розилик олиши, у кўн­гандагина бажариши лозим эди. Шунда содир бўлиши мумкин бўлган можаро, асаббузарликнинг олди олинган бўлар эди. Суратлар интернетда тарқалиб кетса, одамлар ундан қандай мақсадларда фойдаланади? Дўстимнинг ҳадиги шундан эди…

Яна шу мавзуга дахлдор мисол. Ижтимоий тармоқлардан бири «mail.ru agent» га аъзо бўлган ўсмир ёшидаги бир қиз асосий расм қў­йилиши керак бўлган жойга ўзининг эмас, балки нотаниш, умуман етти ёт бегона аёлнинг суратини жойлаштиради (жуда гўзал бўлгани учун) ва бир мунча вақт ундан фойдаланади. Кунларнинг бирида эса ушбу суврат эгаси бу қаллобликдан хабар топиб, «жиноятчини» жазолаш учун судга ариза беради. Табиийки, бир дона сувратдан унинг эгасидан сўровсиз фойдалангани учун қиз «яхшигина» жарима тўлашга мажбур бўлади.[www.JPG.uz -Saytdan olindi]

Агар бисотимиздаги бирор нар­­самиз (айниқса, қимматбаҳо буюм) йўқолса ёки ўҚирлатиб қўй­сак қанчалар куюнамиз, кайфиятимиз тушади, асабийлашамиз, гоҳо саломатлигимиз ҳам ёмонлашади. Тўғри, сурат тилла нархда баҳоланмайди. Моддий тарафдан қа­ралганда, унинг чақачалик аҳамияти йўқ. Аммо маънавий нуқтаи назардан қаралганда… қадр-қиммат, номус, орият, андиша каби халқимизга хос хислатлар борки, булар ҳар қандай қимматбаҳо буюмлардан ҳам, мол-дунёдан ҳам афзалдир. Ўзини ҳурмат қиладиган ва қадрлайдиган инсон ҳамма вақт обрўсини сақлашга, мавқеини юксалтиришга уринади. Камситилиш ва ҳақоратларга қа­раб турмайди. Тасаввур қилинг, сизнинг ҳам суратингиз бирор-бир интернет сайтига жойлаштирилди. Қандай аҳволга тушасиз? Эзгу ниятда бўлган тақдирда ҳам буни ҳазм қилишингиз қийин, тўғ­рими? Аввало, ҳар кимнинг инсофини берсин. Кўнгли пок, фикри тоза, ният ва мақсади эзгу бўлган инсонлар ҳеч қачон ғаразли иш қил­майдилар. Бироқ ҳаммамиз ҳам хом сут эмган бандалармиз, доим етти ўлчаб, бир кесмаймиз. Би­ровни ранжитишдан, кўнг­лига озор етказишдан осони йўқ. Шундай пайтлар бўладики, бировнинг кўнглини олиш, хурсанд қи­лиш мақ­садида амалга оширадиган ишимиз, ногаҳон уни ранжитади. Шунинг учун аввал етти ўл­чаб, бир кесиш керак.

Умид АЛИ
Категория: Qiziqarli malumotlar | Просмотров: 925 | | Теги: КЎЗ ЧИҚАРГАНЛАР, «ОДНОКЛАССНИКИ»ДА ҚОШ ҚЎЯМАН ДЕБ | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  May 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz