"Одноклассники" ижтимоий тармоғида чеҳраларни таниб олиш функцияси пайдо бўлди.
Янги сервиспортретларда ҳам, жамоали фотосуратларда ҳам бош бироз эгик бўлган ҳолатда бўлганида ҳам инсон чеҳрасини таниб олишга қодир.
Лойиҳа раҳбарияти таниб олиш механизми дўстларнинг фотосуратда қайд этилишжараёнини сезиларли даражада соддалаштиришига умид қилмоқда, деб ёзади “РИА Новости”.
Ижтимоий тармоқ маълумотларига кўра, "Одноклассники"га фойдаланувчилар томонидан ҳар куни 12-18 миллион фотосурат юкланади. Бунда 7 миллионта сурат шахсий бўлиб, улар модерация қилинади. Фотосуратларнинг тахминан 10%текширувдан ўтмайди. Россиянинг энг машҳур ижтимоий тармоғига кундузи ташриф буюрувчилар сони 40 миллион кишини ташкил этади.