SHERLAR.BIZ Juma, 26.04.2024, 03:11
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 284
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 2
Mexmonlar: 2
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Avgust » 18 » Одина Ғозиева: “Тўйимдан аввал онам, кўп ўтмай отам вафот этган...”
01:59
Одина Ғозиева: “Тўйимдан аввал онам, кўп ўтмай отам вафот этган...”

Навбатдаги қаҳрамонимизнинг кимлигини билиш учун мумтоз спектаклларни ёдга олишга тўғри келади. Негаки, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Одина Ғозиева ижросидаги қай бир ролни кузатманг, профессионалликни ҳис этасиз. "Паранжи сирлари”даги Холисхоннинг зукколиги, "Тоҳир ва Зуҳра”даги Зуҳранинг қатъияти, "Лайли ва Мажнун”даги Лайлининг итоаткорлигию, "Фарҳод ва Ширин”даги Шириннинг садоқати ҳеч бир мухлисни бефарқ қолдирмаган. Бу рўйхатни давом эттириш мумкин. Келинг, бу ишни актрисанинг ўзига қолдирсак...

 

1-бекат: "Ёшликда чалган патнису тоғоралар сабаб, ҳозир доирани бемалол чала оламан”

— Андижоннинг Шаҳрихонида санъаткорлар оиласида дунёга келганман. Оилада уч фарзандмиз: бир акам журналист, иккинчиси тарихчи. Болалигим жуда қизиқарли ўтган, ҳаётимнинг энг мазмунли кечган даврлари ҳам айнан шу пайтлар! Отам — Муҳаммадхон Юсупов Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, онам — Ширмонхон Ғозиева Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими эди. У киши "Чашма” ашула ва рақс ансамблининг асосчиси. Қолаверса, онам Андижондаги Охунбобоев номидаги мусиқали театрда актриса эди. Эсимни танибманки, уйимиздан Мукаррама Турғунбоев, Аббос Бакиров, Лутфихон ая Саримсоқова, Ҳалима Носирова, Тўхтасин Жалилов, уста Олим Комилов, Ғанижон Тошматов каби устоз санъаткорларнинг қадами узилмасди. Шундай буюк ижодкорларни кўриб, уларнинг дуосини олиб вояга етганман. Оилавий муҳит сабабми, рақс ва қўшиққа меҳр қўйганим учун 7 синфда ўқиб юрган кезларимдаёқ онам ташкил қилган ансамблда яккахон хонанда сифатида "Куйланг, ёш хонандалар”, "Доира рақсга чорлайди”, "Марҳабо талантлар” каби бир қатор республика бўйлаб ўтказилган танловларнинг ғолиби бўлганман. Онамнинг ансамбль учун қилган меҳнатлари рағбатлантирилиб, "Санъатга қўйдим қадам” номли фильм ҳам ишланган. Сира ёдимдан чиқмайди, онам қаерга гастролга бормасин "мен ҳам сиздек санъаткор бўламан!” деб ортидан қолмасдим. Худди келажакда қайси соҳа вакили бўлишимни билгандек, атрофдагилар ҳам "вой, артистка қиз-ку!” дейишарди. Кўча-ҳовли тинчгина супурилмасди, бошлаб қўйган овқатим ҳам мени кутиб турарди. Чунки ошхона анжомларию челакни тинч қўймай, доира қилиб чалиб, қўшиқ куйлаб рақсга тушиб кетардим-да! (кулади). Ёшликда чалган патнису тоғоралар сабаб, ҳозир доирани ҳам бемалол чала оламан (кулади). Қисқаси яхши ният ярим давлат эканига ўзим мисолимда амин бўлганман.

2-бекат: "Имтиҳон тугаганига қарамай, мени институтга қабул қилишган”

— Мактабда аълочи, фаол ўқувчилардан эдим. Мен қатнашмаган тўгараклар қолмаган. Рости танловма-танлов юрганим учун устозларим мени дарслардан озод қилишганди. Ўнинчи синфни тамомлаб, онамга "Тошкентда санъаткорликка ўқитадиган институт бор экан. Мен ҳам ўша ерда ўқийман!” десам, "Одинахон, сизни қабул қилишмаса-чи?” деб шаштимдан қайтармоқчи бўлган. Бироқ қарорим қатъийлиги учун розилик беришган. 1972 йил Германия, Руминия, Болгария каби давлатларда ўтказилган танловларда қатнашиб, совриндор бўлиб қайтдим. 1975 йил Молдовага  танловга чақириб қолишди. У ердан қайтганимда эса институтга қабул қилиш имтиҳонлари тугаб бўлган экан. Чунки ҳозирги Тошкент давлат санъат ва маданият институтининг имтиҳонлари 6 июлда ўтказиларди-да! "Энди яна бир йил кутаманми?” деб йиғлаганимга дош беролмай, онам ректорнинг ҳузурига кириб вазиятни тушунтирган. Ва ўша заҳоти ҳамма домлалар йиғилиб, учта маҳорат туридан имтиҳон олишган. "Ёр келмади” номли қўшиқни стол чертиб куйлаб берсам бўладими?” десам "Бўлганда қандоқ!” дейишган (кулади). Ректор домлалардан маслаҳат сўраганида, ҳамма бир овоздан институтга қабул қилинишимга рози бўлишган. Шунда "қизим, табриклайман, мусиқали драма факультетига ўқишга қабул қилдик. Сентябрдан ўқишга келаверасиз”, дейишганида хурсандчилигим ичимга сиғмаган, буни сўз билан таърифлаб беролмайман.

Институтда ҳам домлаларимнинг меҳри, ишончини қозона олган талаба бўлганман. Биринчи босқичда ўқиб юрган кезларимдаёқ, устоз санъаткор Раззоқ Ҳамроев "бош қаҳрамонларнинг ролини ўйнаш учун театрга сиздек ёшлар керак!” деб Муқимий номидаги мусиқали драма театрига ишга чақирган ва бу таклифни бажонидил қабул қилганман. Онамнинг устози Лутфихоним Саримсоқова менга ҳам устозлик қилган. Қундуз Миркаримова эса мени "Баҳор” ансамбли билан бирга олиб юрарди. Театрда Ҳамза  Умаров, Коммуна Исмоилова, Омон Абдураззоқов, Бахтиёр Ихтиёров, Ҳусан Шарипов, Шуҳрат Расулов, Марям Ихтиёрова каби устоз санъаткорлар билан бир саҳнада ишлаганимдан бахтиёрман! Ҳеч иккиланмай, ўзимни энг бахтли санъаткорлар қаторига қўша оламан! Шу тариқа сал кам қирқ йил саҳнада ижод қилиб келяпман. Шу билан бирга ўттиз йил "Оталар сўзи – ақлнинг кўзи” кўрсатувида турфа хил роллар ижро этдим. Бу орада учта олтин пластинка чиқаришга ҳам улгурганман. Буларнинг бари санъатга бўлган меҳрим ва меҳнатларим маҳсули, деб биламан!          

3-бекат: "Тўйим куни ичимга чироқ ёқса ёришмаган...”

— Турмуш ўртоғим Саъдулла Нарзуллаев билан беш йил бирга ўқидим. Курсдошимга турмушга чиқишим етти ухлаб тушимга кирмаган. Ўқишни тамомлаётган йилимиз, "менга турмушга чиқинг!” деб таклиф билдирган. Тортинчоқ бўлганлари учун кўнглидаги гапларни шунча йил ичида сақлаб юрган экан-да! Бор гапни онамга айтсам, "отанг билан ширин ҳаёт кечирдик. Турмуш ўртоғинг санъат соҳасининг вакили бўлса, бир-бирингизни қўллаб-қувватлаб яшайсизлар!” деб Саъдулла аканинг таклифига қарши бўлмаган. Сўнг онамнинг ўзи у киши билан учрашиб, яна ҳам ёқтириб қолган. Шу тариқа онам 1980 йилнинг 5 сентябрига тўйимиз кунини белгилаган. Аммо... (йиғлаб юборди) Худодан тилаб олган, ардоқлаб вояга етказган ёлғиз қизининг бахтли кунига қирқ кун қолганида жигар хасталиги туфайли оламдан ўтган. (Узоқ сукутдан сўнг) волидамнинг менга айтган сўнгги сўзлари сира ёдимдан кўтарилмайди: "Мендан кейин чўкиб қолманг, қизим! Мен ҳеч қачон ўлмайман! "Ширмонхоннинг қизи-ку”, деб сиздан фахрланишганида руҳим шод бўлиб ортингиздан мамнун қараб тураман...” деганди (кўзига ёш олди). Қисматимга кўниб, отамнинг оқ фотиҳаси билан Саъдулла аканинг она  шаҳри - Самарқандда тўй қилдик. Тақдирнинг бешафқатлигини қарангки, тўйимдан етти ой ўтиб, отам ҳам вафот этган. У кишининг сўнгги сўзини эшитиш насиб этмаган. Бу икки зарбани кўтариш мен учун жуда оғир кечган... Саъдулла ака суянчиқларимнинг йўқлигини билдирмасликка ҳаракат қиларди. У киши билан ўттиз саккиз йил бахтли ҳаёт кечирдик. Олти фарзанд: беш қиз, бир ўғилнинг ота-онаси бўлдик. У киши ўттиз бир йил телевидениеда ҳам режиссёр, ҳам актёр бўлиб ишлади. Ўн олти йилдан бери телеэкрандан тушмай келаётган "Нима учун?” кўрсатувини шогирди Ҳусниддин Эргашев билан бирга ташкил қилди, унда эр-хотин ролларини бирга ижро этардик. Менинг қадримга етган, оиласини биринчи ўринга қўядиган, эришган муваффақиятларимнинг сабабчиси турмуш ўртоғим тўрт йил аввал — эллик уч ёшида инфаркт билан оламдан ўтди. Ўша куни тонгда ва тушлик пайти халқ хизматига бирга бордик. Кечки пайт мени театрга олиб борди-да, "уйдаги иккита меҳмон ҳам спектакль кўрсин. Дарров келамиз!” деб кетди. Саҳнага чиқадиган вақтим юрагим ғаш бўлаверди. Қизимга қўнғироқ қилсам, "тез, 16-шифохонага етиб боринг!” деб йиғлаб гўшакни қўйди. Фарзандларимдан бири ҳалокатга учрабди, деган хаёлда спектаклни ташлаб кетдим. Ҳалигача менсиз спектакль қандай ўтганини сўрашга ботинолмайман. Шифохонага кириб борсам, ҳамма қариндошлар, қудалар туришибди. Катта қизим "Дадамдан айрилиб қолдик...” деганида ҳушимни йўқотганман. Менинг додлашимдан фалак ларзага келгандир? Сўнгги бор кўриш насиб этмаган... Оилада у кишининг йўқлигини билдирмаслик қийин, барибир кемтик тўлмас экан... Қийин шароитга тушиб қолганимда "Саъдулла ака ёнимда бўлиб қолса қанийди...” деб ўзим билан ўзим гаплашаман. Тушкун кайфиятимни болаларимга кўрсатмасликка интиламан. Лекин уларнинг ҳам кўнгли яримлигини қалбан ҳис этиб тураман. Чунки ҳаммамиз бир-биримизга қаттиқ боғланиб қолгандик-да! У киши ёнимиздаги мозорга қўйилган, шунинг учун ҳеч қаерга кетмаган, доим уйда — ёнимизда юрибди, деб тасаввур қиламан. Кичкинагина юрагига ҳамма нарсани сиғдира оладиган танти инсон эди. (Кўзига ёш олиб) "Сизни дунёларга алишмайман!” дерди...      

Ҳаётимнинг бу зарбаларига қарамай, ўтган ҳаётимдан нолимайман! Аллоҳ чидам-бардошли қилиб яратгани учун ҳам шу кунгача қаддимни букмай ижод қилиб келяпман. Меҳрибон ота-она қўлида вояга етдим, мени севадиган инсон билан мазмунли ҳаёт кечирдим, солиҳ фарзандларни улғайтирдим, шириндан-шакар тўрт набиранинг бувисиман. Энг муҳими, санъатнинг устунлари бўлган устоз санъаткорлар билан ишлаш бахтига муяссар бўлдим, халқнинг меҳрини ҳам қозондим. Камтарона меҳнатларим эвазига 1998 йили Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист унвони билан тақдирланганман. Мендан БАХТЛИ санъаткор, аёл йўқ!

 

Садоқат АЛЛАБЕРГАНОВА суҳбатлашди

Категория: Shou biznes olami | Просмотров: 1082 | | Теги: кўп ўтмай отам вафот этган...”, Одина Ғозиева: “Тўйимдан аввал онам | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт

Ro'yxatdan o'tish
Parolni unutdingizmi?
Поиск
Календарь
«  Avgust 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz