ОДАМ НЕЧА ЁШДАН ҚАРИШИ МАЪЛУМ БЎЛДИ Америкалик олимлар организм неча ёшдан қаришини аниқлашди. Умр ўртасига келиб мияда аста-секин миелин ажралмай қолади ва организмнинг ҳаракат функциялари ёмонлаша бошлайди. Маълум бўлишича, миелин ажралиши 39 ёшларда авжига чиқади, кейин эса аста-секин камаяди. Олимлар шунга асосланиб, организмнинг умумий қариши 39 ёшда бошланишини қайд этишди.