Статистика |
Hozirda saytda: 2 Mexmonlar: 2 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2013 » Mart » 29 » Одам гўшти билан боғлиқ шов-шув кўтарилди
23:33 Одам гўшти билан боғлиқ шов-шув кўтарилди |
Жанубий Африка Республикасида гўшт ва гўшт маҳсулотларида ўтказилган текширув натижаларига кўра, уларда эшшак, эчки, қўтос гўштлари борлиги аниқланди.
139 намунадаги гўшт маҳсулотларининг 68%да бегона ҳайвон гўштлари борлиги маълум бўлди. Европадаги "Food Control" (Озиқ-овқат назорати) маркази томонидан ўтказилган тадқиқот натижаси эса барчани шокка тушириб қўйди. Махаллий журналлардан бирида чоп этилган ушбу ҳисоботда гўшт маҳсулотлари таркибида одам ДНКси аниқлангани ёзилган. Гарчи бу ҳақда батафсил маълумот берилмаган бўлсада, лаборатория одам ДНКси борлигини кўрсатганининг ўзи ЖАРда катта шов-шув кўтарилиши учун етарли бўлди. Мамлакат истемолчилари, хусусан "оқсуяклар" қизил рангли гўштдан хавфсираб қолдилар. Шу тариқа бу турдаги гўштлардан фойдаланиш биринчи галда фаст-фуд тармоқлари учун тақиқлаб қўйилди. Текширувда иштирок этган С.Лоуренс Хоффманнинг таъкидлашича, Жанбуий Африкада олиб борилган илмий-тадқиқот ишлари шуни кўрсатдики, гўштни қайта ишлаш ва уни маркировка қилиш жараёнида лоқайдликка йўл қўйилган. "Бундан ташқари, маҳсулотларни қадоқлаш жараёнида тиббий, этика, иқтисодий ва диний жиҳатлар ҳисобга олинмаган", - дейди у. Мамлакат қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Ботле Модисане эса одам гўшти борасидаги вахималарга хожат йўқлигини айтиб ўтди. "Одам ДНКси бор дегани, одам гўшти маъносини англатмайди. Биз текширган ҳар бир гўшт маҳсулотида, яъни ҳайвон гўштларида ҳам одам ДНКси намуналарини учратиш мумкин эди" дейди у.
|
Категория: Dunyo xabarlari |
Просмотров: 1025 |
| Рейтинг: 5.0/3 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|