SHERLAR.BIZ Yakshanba, 15.09.2019, 23:14
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 264
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 6
Mexmonlar: 6
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Aprel » 4 » ОЧЛ. "Пахтакор" "Лахвия" жамоасига 1-3 ҳисобида енгилди
23:10
ОЧЛ. "Пахтакор" "Лахвия" жамоасига 1-3 ҳисобида енгилди
Тошкентнинг "Пахтакор” жамоаси кеча Осиё чемпионлар лигасининг 3-турида сафарда Қатарнинг "Лахвия” жамоаси меҳмони бўлди ва 1-3 ҳисобида мағлубиятга учради. Учрашув мезбонларнинг хужумлари остида бошланди ва араблар бирин-кетин вакилларимиз жарима майдонига хавф сола бошладилар. "Пахтакор” ўйиннинг бошларида бироз ҳаяжонланди ва асосан ҳимояланишга мажбур бўлди. Мурод Bсмоилов шогирдлари тўпни оширишда хатоларга йўл қўйишди ва шу боис кўпроқ тўпсиз югуришга мажбур бўлишди. Лекин эътироф этиш жоиз, мезбон жамоа ҳам у қадар кучли эмаслиги ойдинлашиб борди ва агар "Пахтакор” аниқроқ ҳаракат қилиб, босим уюштирадиган бўлса, кўзланган мақсадга эришса бўлиши кўриниб турганди. Ҳисобни очиш барибир мезбонларга насиб этди. Диа 21-дақиқада Темур Жўраевнинг бироз олдинга чиқиб кетганини ҳисобга олиб, узоқ масофадан аниқ зарба билан дарвозамизни ишғол қилди. Дарвоқе, шу куни дарвозада Темур Жўраевни кўриб кўпчилик мухлислар ажабланишган, баъзилари учрашувни чўчиб кузата бошлаган бўлса ажаб эмас. Зеро, Жўраев ўзининг ажабтовур қилиқлари билан ўзбек мухлисларининг "меҳрини” қозониб улгурган. Ана шу "буюк хизматлари” учун Бабаян ниҳоят ундан воз кечгандек эди, чунки анчадан бери Жўраев пойтахт жамоаси сафида кўринмай қолганди. Лекин, туҳфани қаранг-ки у яна муҳим паллада, муҳим жойда пайдо бўлиб қолди. Бу Мурод Исмоиловнинг қарорими ёки Бабаянникими, билмадик. Балки Темур Жўраев ана шу муҳим учрашувда ўзини кўрсатиб, йўқотилган обрўни тиклаб олишни истагандир. Бахтга қарши ундай бўлиб чиқмади. Аксинча, биз уни янада қаттиқроқ "севиб” қолдик. Гарчи биринчи киритилган голда ҳам бироз айби бўлсада, зарбанинг идеал ижро этилгани сабаб Жўраевга унчалик эътибор бермадик. Қолаверса, Ғўлом Ўрунов 40-дақиқада жавоб тўпини киритиб, кўнгилни бироз хотирижам қилганди. Иккинчи бўлимда "Пахтакор” энди яхшироқ ҳаракат қила бошлади. Вакилларимиз бир-бирларига аниқ паслар бериб, рақибни тўпсиз қолдириш ва хужум қилиш имконияти кўпайди. Ўз навбатида майдон эгаларининг суст ҳаракатидан уларга худди ғалаба керак эмасдек тасаввур пайдо бўлди, аксинча тошкентликларнинг тез-орада яна бир гол киритиб ғалабани таъминлашларига тобора ишонч ортиб бораётганди. Лекин ана шу вақтда катта саҳнага яна Темур Жўраев чиқиб келди. Афтидан унга ёш футболчилардан таркиб топган жамоасининг ишончли ҳаракат қилаётгани ёқинқирамаган шекилли, дарвоза олдида ўзининг эски спектаклини намойиш қилишни бошлаб юборди. 85-дақиқада юқоридан узатилган тўпга на чиқишини, ва на ўз жойида қолишини билмаган Жўраев аросатда тўхтаб қолди. Бу орада эса ҳимоячиларимиздан баландроқ сакраган Себастян Куинтана дарвозанинг узоқ бурчагини нишонга олиб жамоасини олдинга олиб чиқди. Бу гол тажрибаси камроқ бўлсада, катта иштиёқ билан ғалаба қозонмоқчи бўлиб турган ёш пахтакорчиларнинг устидан муздек сув қўйиб юборгандек бўлди, десак муболаға бўлмайди. Агар шу пайтда Бахтиёр Ашурматовдек қизиққон ўйинчи бўлганида Темурнинг барча қариндошларини бирма-бир "эслаб чиқишга" эринмаган бўлармиди... Лекин ҳозирги "Пахтакор”да "болачалар” ўйнашмоқда ва улар ўзларидан каттароқ бўлган Темурга эътироз билдиришга менимча ботинолмайдилар. Темур Жўраевга эса фарқи йўқ, у бундан баттар вазиятларнинг бош қаҳрамони бўлган, керак бўлса жаҳонга донғи кетган, бутун дунё унинг "ажойиб” финтларини эфир орқали намойиш этган дамлар бўлган (қуйидаги видео лавҳада яна бир бор томоша қилишингиз мумкин). Шунга қарамай ёш пахаткорчилар яна хужумга отланишди ва хеч йўқса дуранг натижага эришишга ҳаракат қилишди. Бутун жамоа бўлиб хужумга отланган тошкентлик футболчиларда яхшигина вазиятлар юзага келди бироқ тажриба ва маҳорат етишмади уларга. Ана шундай вазиятларнинг бирида майдон эгалари тезкор қарши ҳужумга ўтишди. Майдоннинг иккинчи ярмида ёлғиз қолган "посбон" ярим жамоа эканини эслаб қолди шекилли, дадиллик билан жарима майдонини ташлаб тўпга югуриб чиқди. Лекин таниқли мураббий Тохир Кападзе айтганидек "бўмайдиғон”и бўлмас экан. Тўпга рақибдан олди етиб келган дарбозабоннинг улардан бирини алдаб, иккинчисига тўпни қўш-қўллаб топширганини нафақат стадион ва майдондагилар балки унинг ўзи ҳам тушунмаган бўлса ажаб эмас. Куинтана эса бундан бир неча йил илгари жамоадоши қилгани хатони такрорламади ва кучли зарба билан учинчи голни ҳам киритди ҳамда ғалабани таъминлади 3-1. Бу ўйиннинг "Пахтакор” учун муҳим жиҳати шунда эдики, агар тошкентликлар ғалаба қозонишса, 9 очко билан нафақат гуруҳдаги пешқадамликни сақлаб қолишган, балки кейинги босқичга ҳам деярли бир қадам ташлаган бўлардилар. Чунки охирги икки жамоа билан орадаги фарқ камида 5-6 очкога етарди. Лекин бош жамоамиз бу "чипқондан" халос бўлмас экан, унинг оғриғи кўпчиликка озор бераверади. Учинчи турдан кейин гуруҳдаги вазият қуйидагича кўриниш олди: Лахвия (Қатар) 3 2 1 0 5-2 7 Пахтакор (Ўзбекистон) 3 2 0 1 3-3 6 Ал-Шабоб (БАА) 3 1 0 2 2-3 3 Ал-Иттифоқ (С.Арабистони) 3 0 1 2 0-2 1 СУПЕР ТЕМУР ЖЎРАЕВ
Категория: Sport yangiliklari | Просмотров: 429 | | Рейтинг: 5.0/4
Всего комментариев: 1
→BeKoRcHi←05.04.2013 00:33
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт

Ro'yxatdan o'tish
Parolni unutdingizmi?
Поиск
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2019Хостинг от uCoz