SHERLAR.BIZ Shanba, 20.04.2024, 14:11
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 284
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 1
Mexmonlar: 1
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Avgust » 25 » Обама ва Камерон Сурияга эҳтимолий жавоб чорасини муҳокама қилди
15:17
Обама ва Камерон Сурияга эҳтимолий жавоб чорасини муҳокама қилди
АҚШ Президенти Барак Обама ва Британия Бош вазири Дэвид Камерон Сурия ҳукумати кучлари кимёвий қуроллардан фойдалангани натижасида юзлаб одам нобуд бўлгани ҳақидаги иддаолар хусусида “чуқур ташвиш” билдириб, воқеага жавоб чораси кўрилиши мумкинлигини маълум қилди. Президент Обама шанба куни миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчилари билан учрашди ва Британия Бош вазири билан телефон орқали сўзлашди.

АҚШ Президенти Барак Обама ва Британия Бош вазири Дэвид Камерон Сурия ҳукумати кучлари кимёвий қуроллардан фойдалангани натижасида юзлаб одам нобуд бўлгани ҳақидаги иддаолар хусусида “чуқур ташвиш” билдириб, воқеага жавоб чораси кўрилиши мумкинлигини маълум қилди. Президент Обама шанба куни миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчилари билан учрашди ва Британия Бош вазири билан телефон орқали сўзлашди.

Британия расмийлари эълон қилган баёнотда АҚШ Президенти Барак Обама ва Британия Бош вазири Дэвид Камерон 21 август кунги ҳужумда Сурия кучлари кимёвий қуроллардан фойдалангани “равшан бўлиб бораётганидан жиддий ташвишда” экани билдирилган.

Сурия ҳукумати мамлакат ҳарбийлари кимёвий қуроллардан фойдалангани ҳақидаги иддаоларни рад қилиб, исёнчиларни икки ярим йилдан бери давом этаётган урушга Ғарб ҳарбийларини тортиш мақсадида шундай провокация уюштирганликда айблади.

Айни пайтда, АҚШ Давлат котиби Жон Керри пайшанба куни Сурия Ташқи ишлар вазири Валид Ал-Муаллим билан телефон орқали сўзлашган.

Расмийларга кўра, Керри Ал-Муаллимга, агар Сурия ҳукумати ҳужум уюштирмаган бўлса, БМТ инспекторларининг воқеа жойида текширув ўтказишига дарҳол рухсат бериши кераклигини айтган.

АҚШ расмийларига кўра, Давлат котиби Саудия Арабистони, Иордания ва туркиялик ҳамкасблари билан ҳам Сурия масаласини муҳокама қилган.

Чегара билмас шифокорлар гуруҳи Дамашқ яқинидаги касалхонада 355 одам вафот этгани ва 3600 беморда ҳужум билан боғлиқ “нейротоксик” аломатлар кузатилганини билдирди.

Ташкилот вакили Мего Терзиан Рейтерс телевидениесига қурбонлар заҳарли газдан ўлганини, аммо ҳужум учун ким масъул эканини билмаслигини айтди.

- Шуни айтишимиз мумкинки, жуда кўп беморлар касалхонага уч соат ичида нейротоксик аломатлар билан келтирилди ва бу нормал ҳол эмас. Биз нейротоксик модда қўлланилганига деярли 100 фоиз ишонамиз. Айнан қандай модда эканини аниқ айтолмаймиз. Буни ҳукумат қилганми ёки исёнчилар - биз буни билмаймиз, - деди Мего Терзиан.

Сурия мухолифатига хайрихоҳ манбалар ҳужум оқибатида 500 дан 1300 нафаргача одам ўлганини иддао қилган.

Бу орада Сурияда эҳтимолий ҳарбий амалиётларга тайёр туриш учун АҚШ флоти кемалари ўз позициясини ўзгартирмоқда.

Шанба куни Малайзияга сафари чоғида сўзлаган АҚШ Мудофаа вазири Чак Ҳэйгел, агар президент Обама Сурияда ҳарбий амалиётлар ўтказиш лозимлигига оид қарор қабул қилса, Америка қўшинлари ўз вазифасини бажаришга шай эканини айтди.

- Президент Обама Мудофаа вазирлигига ҳар қандай вазиятга тайёр бўлишга кўрсатма берди. Биз буйруқни бажардик. Биз ҳар қандай вазиятга тайёрмиз, - дея баён қилди АҚШ Мудофаа вазири.

Қўшма Штатлар Сурияга қўшни бўлган Иорданияга аллақачон ўзининг юзлаб аскари, “F-16” русумидаги жанговар учқичлари ва ҳаво ҳужумидан мудофаа батареяларини жойлаштирган.

Сурия ҳукумати Вашингтонни ҳарбий ҳаракатга қўл урмаслик ҳақида огоҳлантирган.

Ахборот вазири Умрон ал-Зоубий АҚШ томонидан ҳар қандай ҳужум Яқин Шарқда кўпроқ зўравонликларга туртки бўлишини урғулаган.

Суриянинг яқин иттифоқчиси бўлган Эрон ҳам Америка ҳарбийларини Сурияга ҳужум қилмаслик ҳақида огоҳлантирган.

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Аббос Аракжи бундай хатти-ҳаракат вазиятни янада мураккаблаштиришини айтган.

Эрон Президенти Ҳасан Руҳоний ўз мамлакати Суриядаги кимёвий қуроллар ҳужумидан одамлар ўлганига ишонишини айтган, бироқ Руҳоний кимёвий қуролни ким қўллагани ҳақида ҳеч нарса демаган.

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги кимёвий қуролларни исёнчи гуруҳлар қўллагани ҳақидаги Сурия ҳукумати иддаоларини қўллаб-қувватлаган.
Категория: Dunyo xabarlari | Просмотров: 614 | | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт

Ro'yxatdan o'tish
Parolni unutdingizmi?
Поиск
Календарь
«  Avgust 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz